Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) номидаги ««ягона дарча»» сўзлари «Давлат хизматлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) муқаддимадаги ««ягона дарча»» сўзлари «Давлат хизматлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-банддаги, 2-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 3-банддаги ««ягона дарча»»сўзлари «Давлат хизматлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) илованинг номидаги ««ягона дарча»» сўзлари «Давлат хизматлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 16 — 18-бандлардаги, 23 — 25-бандлардаги, 30-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 37-банднинг иккинчи хатбошисидаги ««ягона дарча»» сўзлари «Давлат хизматлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 22-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
г) 38-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
д) 1-илованинг «2-босқич» позицияси «Ижрочи» ва «Тадбирлар» устунларидаги «4-босқич» ва «5-босқич» позициялари «Тадбирлар» устунларидаги ««Ягона дарча»» ва ««ягона дарча»» сўзлари «Давлат хизматлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-илованинг 24-банди иккинчи хатбошисидаги «тадбиркорлик субъектларига ««ягона дарча»» тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар» сўзлари «Давлат хизматлари марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 27-бандидаги ««ягона дарча»» тамойили асосида давлат хизматларини амалга оширувчи марказлар» сўзлари «Давлат хизматлари марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази