31.05.2018 йилдаги 407-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2020
 LexUZ шарҳи

1.

Нарбаева Т.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Комиссия раиси

2.

Кудбиев Ш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Комиссия раисининг ўринбосари

3.

Икрамов А.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари

4.

Махмадалиев Б.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари

5.

Бектурдиев К.

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

6.

Холмухамедов М.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари — Касб-ҳунар таълими маркази директори

7.

Асадов Б.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

8.

Ташкулов А.

Адлия вазирининг ўринбосари

9.

Пак В.

Молия вазирининг ўринбосари

10.

Ортиков А.

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

11.

Эргашев Р.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

12.

Баситханова Э.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

13.

Хаитов А.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

14.

Маруфова Г.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари

15.

Таджиев О.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

16.

Муратова Д.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари вазифасини бажарувчи

17.

Сулайманов С.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи

18.

Исаев М.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппарати бўлими мудири

19.

Омонов Ф.

Савдо-саноат палатасининг Тадбиркорлик асосларига ўқитишни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи

20.

Алимухамедов Б.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ХМТ билан ишлаш ва халқаро алоқалар бўйича шуъбаси бошлиғи, Комиссиянинг масъул котиби

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Амалга ошириш шакли

Масъул бажарувчилар

I. Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенцияларига мувофиқ миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 225-моддасида назарда тутилган тартиботга мувофиқ аёллар учун қўлда оғир юк кўтариш ва ташиш бўйича чекланган нормаларни қайта кўриб чиқиш ва унга ўзгартишлар киритиш.

2018 йил III чораги

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси

2.

Меҳнат тўғрисидаги қонунлар, шу жумладан, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенцияларига мувофиқлиги юзасидан қайта кўриб чиқиш мақсадида хатлов ўтказиш.

2018 йил IV чораги

Таҳлилий ахборот

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

3.

Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш имкониятини ўрганиш:

Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса юз берганда меҳнат қилувчиларга товон тўлаш тўғрисидаги 17-сонли;

Саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли;

Меҳнат қилувчилар — мигрантлар тўғрисидаги 97-сонли (қайта кўриб чиқилган);

Қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли;

Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги 132-сонли (1970 йилда қайта кўриб чиқилган);

Халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли;

Оилавий мажбуриятлари билан меҳнат қилувчилар тўғрисидаги 156-сонли;

Касаначилик тўғрисидаги 177-сонли;

Оналикни асраш тўғрисидаги 1952 йилги конвенцияни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги 183-сонли;

Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашувчи асослар тўғрисидаги 187-сонли;

Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли конвенцияга 2014 йилги қўшимча протокол.*

(*Ўрганилиши назарда тутилган конвенциялар рўйхати Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссияси қарорига кўра ўзгартирилиши ва тўлдирилиши мумкин).

2018 — 2020 йиллар

Таҳлилий ахборот

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

II. Мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенцияларини бажариш

4.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари (кейинги ўринларда ННТ деб аталади) томонидан ўз фаолияти соҳасида мажбурий меҳнат хавф-хатарларининг олдини олиш учун чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилишини таъминлаш.

Ишлаб чиқиш — 2018 йил июнь-август, амалга ошириш — 2018-2020 йиллар

Мажбурий меҳнат хавф-хатарларининг олдини олиш бўйича комплекс тадбирларнинг идоравий режаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, «Маҳалла» фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Меҳнат ва бандлик соҳасидаги асос бўлувчи принциплар ва ҳуқуқларга риоя этилиши бўйича чора-тадбирлар ва миллий мониторинг тизимини ХМТ методологияси ва воситаларидан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиш.

Ҳар йили белгиланган муддатларда

Мониторинг дастури ва текширишлар жадвали

Болалар меҳнати масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ўзаро алоқа миллий механизмининг институционал ва техник салоҳиятини мустаҳкамлаш.

2018 — 2020 йиллар

Ўзаро алоқа механизми тўғрисида низом

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

7.

Мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг давоматини назорат қилишга, спорт секциялари, тўгараклар ва қўшимча машғулотлар ташкил этиш орқали уларнинг ўқишдан ташқари бўш вақтини мазмунли ўтказишни таъминлашга доир махсус чора-тадбирларни такомиллаштириш.

Ҳар йили белгиланган муддатларда

Тадбирлар режаси

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ва Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенцияларини ўрганишга қаратилган махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда мактабларда (юқори синф ўқувчилари учун), академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида, малака ошириш институтларида жорий этиш.

2018-2020 йиллар

Бажарувчилар қарори

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази

III. ХМТ, Жаҳон банки ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

9.

Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган 29, 47, 52, 87, 98, 100, 103, 105, 111, 122, 135, 138, 154, 182-сон конвенциялар бўйича ХМТга асосланган ахборот тақдим этиш.

ХМТ Уставига мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенцияларини бажариш тўғрисида ҳар йили янгилаб бориладиган ахборот

Республика идоралараро комиссия,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

10.

Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси билан ҳамкорликни, шунингдек, Шарқий Европа ва Марказий Осиё учун ХМТ Бюросининг жавобгарлик зонасига кирадиган мамлакатларнинг касаба уюшмалари марказлари билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Халқаро касаба уюшмалари конфедерациясига тўла ҳуқуқли аъзо бўлиши ҳақидаги масалани кўриб чиқиш.

Тасдиқлаш — 2018 йил

III чораги

амалга ошириш — 2018-2020 йиллар

Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси билан ҳамкорлик бўйича меморандум

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

11.

ХМТга:

уч томонлама миллий ижтимоий мулоқотни институционализация қилишда;

«Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенциялари ва уларни амалга ошириш вазифалари» мавзусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим муассасалари вакиллари, фермерлар, касаба уюшмалари ва ОАВ вакиллари учун маҳаллий даражада семинарлар ташкил этишда эксперт кўмак бериш.

2018 йил

III чораги

2018-2020 йиллар

Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини амалга ошириш режаси

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

12.

«Қишлоқ хўжалигида меҳнатни муҳофаза қилиш» лойиҳасини амалга ошириш.

2018 — 2020 йиллар

Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини амалга ошириш режаси

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши

13.

Коллектив шартномаларга киритиш учун тавсиялар сифатида Кодификацияланган базавий ижтимоий пакетни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ишлаб чиқиш –
2018 йил

IV чораги,

тасдиқлаш –
2019 йил I чораги

Ташкилотларда қўллаш учун тавсия этиладиган ижтимоий кафолатлар рўйхатига эга бўлган Кодификацияланган базавий ижтимоий пакет

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,

Савдо-саноат палатаси

14.

Меҳнат ва бандлик соҳасидаги асос бўлувчи принциплар ва ҳуқуқларни амалга оширишда иш берувчилар ташкилотларининг ролини ошириш борасида Халқаро иш берувчилар ташкилоти билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар олиб бориш.

2018 йил

II-III чораги

Иш режаси

Савдо-саноат палатаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар

ва идоралар

IV. ХМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий ҳамкорлари салоҳиятини ошириш

15.

Туриндаги ХМТ ўқув марказида Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси ва Савдо-саноат палатаси ходимларининг малакасини оширишни ташкил этиш.

2018 — 2020 йиллар

ХМТ билан келишилган ҳолда малака ошириш дастурлари

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,

Савдо-саноат палатаси,

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги

16.

Қуйидагилар учун меҳнат ва бандлик соҳасидаги асос бўлувчи принциплар ва ҳуқуқларга риоя қилиш масалалари бўйича аниқ мақсадга қаратилган семинарлар ўтказиш:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар, ички ишлар органлари, прокуратура ходимлари:

олий, ўрта махсус таълим муассасалари ходимлари ва талабалари;

соғлиқни сақлаш муассасаларининг тиббий ва тиббий бўлмаган ходимлари;

мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, маданият муассасалари, мусиқа ва санъат мактаблари ходимлари.

Ҳар йили

Ўқитиш жадвали

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ички ишлар вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,

Маданият вазирлиги

17.

Фермерларни меҳнат тўғрисидаги халқаро ва миллий қонунлар бўйича ўқитишни ташкил этиш.

Тасдиқлаш —

2018 йил III чораги

амалга ошириш –

2018-2020 йиллар

Ўқитиш жадвали

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,

Савдо-саноат палатаси,

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг қисқа муддатли ўқув дастурларига, шунингдек, институтларнинг ўқув дастурларига ва вазирликлар ва идоралар ҳамда ННТ малака ошириш курсларига:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг:

туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг, ҳокимлари ўринбосарларининг;

таълим муассасалари раҳбарларининг;

туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари вакилларининг;

«Маҳалла» фонди ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари вакилларининг;

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят ва туман бошқармалари раисларининг;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят ва туман кенгашлари вакилларининг малакасини оширишга йўналтирилган меҳнат тўғрисидаги халқаро ва миллий қонунлар бўйича таълим курсларини киритиш.

Тасдиқлаш –

2018 йил

III чораги

амалга ошириш –

2018-2020 йиллар

Ўқитиш жадвали

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Касаба уюшмалари

Федерацияси Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон

Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Ўрта махсус ва олий таълим муассасалари ўқувчилари учун «Меҳнат ҳуқуқи» ва «Халқаро меҳнат ҳуқуқи» фани бўйича дарсликлар тайёрлашни ва нашр этишни ташкил этиш.

2018 — 2019 йиллар

Дарсликлар нашр этиш

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

20.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари учун меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги соҳасида қўлланмалар тайёрлаш ва нашр этиш.

2018 йил III-IV чораги

Қўлланмалар тайёрлаш ва нашр этиш

Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Касб-ҳунар таълими маркази, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

21.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар ва касаба уюшмалари тизими мутахассислари учун меҳнат ва бандлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ҳамда нашр этиш.

2018 йил IV чораги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

V. ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишлари

22.

Республика аҳолисининг миллий ва халқаро меҳнат стандартлари бўйича хабардорлигини ошириш юзасидан ахборот-тушунтириш кампанияси концепциясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш.

Тасдиқлаш — 2018 йил III-IV чораклари, амалга ошириш — 2018 — 2020 йиллар

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, идоралар ва ННТ

23.

ХМТ Котибияти, Халқаро касаба уюшмалари конфедерцияси, Халқаро иш берувчилар ташкилоти, Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун ХМТ Бюроси ва бошқа халқаро ташкилотлар вакилларини таклиф қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенцияларини амалга ошириш бўйича семинарлар, конференциялар (ёки хорижий шерикларни жалб қилган ҳолда бошқа тадбирлар) ўтказиш.

2018 — 2020 йиллар

Семинар, конференция ўтказиш дастури

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

24.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида қуйидаги саналарда давра суҳбатлари ташкил этиш ва ўтказиш:

апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни;

12 июнь — Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни;

7 октябрь — Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни.

Ҳар йили

Давра суҳбати дастури

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар