25.05.2018 йилдаги ПҚ-3741-сон
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда нотариат институтининг роли ва аҳамиятини ошириш, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган нотариал хизматларнинг сифатини яхшилаш мақсадида:
белгиланган муддатларда ушбу қарорнинг 1-иловасида назарда тутилган ахборотларни алмашиш учун маълумот базалари ва ахборот тизимларини жорий этиш, шунингдек, уларни «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.
васиятномаларни имзолаш жараёни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео қайд этилиши лозим;
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Қўшимча хизматлар номи

Амалга ошириш чоғида қўшимча хизматлар кўрсатиладиган нотариал ҳаракатлар

Маълумотлар берувчи ваколатли идора

Ахборот алмашиш турлари

Ваколатли идорадан маълумотлар тақдим этиш шартлари

Шахсан ташриф йўли билан

Идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан

1.

Уйда доимий рўйхатда турувчи шахслар тўғрисида маълумотлар олиш (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами, тақдим этган орган, берилган сана).

Уйнинг олди-сотди шартномаси

Ички ишлар вазирлиги

1 соат мобайнида

реал вақт режимида

бепул

2.

Биометрик ҳамда паспорт маълумотларини текшириш (Ф.И.О., фото, бармоқ излари, паспортсериясива рақами, тақдим этган орган, берилган сана, жисмоний шахснинг шахсий идентификациярақами).

Ҳаммаси нотариал ҳаракатлар

Ички ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази

1 соат мобайнида

реал вақт режимида

бепул

3.

Бинолар ва ишноотларнинг мансублиги ва таркиби, умумий (яшаш) майдонининг кадастр рақами ва миқдори,кўчмас мулкни бегоналаштириш ва банд солишнинг тақиқланиши тўғрисидаги маълумотларни олиш.

Кўчмас мулкни бегоналаштириш шартномаси

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси

1 соат мобайнида

реал вақт режимида

бепул

4.

Уйни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисидаги маълумотларни олиш.

Хусусийлаштирилган уй-жойни бегоналаштириш шартномаси

Давлат рақобат қўмитаси

1 соат мобайнида

2019 йил
1 январдан бошлаб реал вақт режимида

бепул

5.

Юридик шахслар тўғрисида маълумотлар олиш.

Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатлар

Адлия вазирлиги

1 соат мобайнида

2018 йил
1 июлдан бошлаб реал вақт режимида

бепул

6.

Коммунал хизматлар бўйича қарздорликнинг мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида ахборот олиш.

Кўчмас мулкни бегоналаштириш шартномаси

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилоти, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва сув ажратиш ташкилотлари

1 соат мобайнида

2019 йил
1 январдан бошлаб электр энегрияси, табиий газ учун;

2021 йилнинг 1 январидан бошлаб, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва сув ажратиш хизматлари учун реал вақт режимида

бепул

 LexUZ шарҳи
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Масъул бажарувчилар

I. НОТАРИАТ СОҲАСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонунига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш:
кўчмас мулкни ижрага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини нотариал тасдиқлашни бекор қилиш;
мажбурий нотариал тасдиқланиши лозим бўлган ҳаракатлар рўйхатини оптималлаштириш;
юридик шахснинг ваколатли органиилтимосига кўра унинг коллегиал органлари томонидан қарор қабул қилиниши фактини нотариал тасдиқлаш;
нотариус лавозимига номзодлар учун стажировкадан ўтиш муддатини икки йилдан бир йилга қисқартириш;
нотариус лавозимига номзодлар учун судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёхуд нотариал фаолиятга раҳбарлик ва назорат қилувчи лавозимларда камида уч йил ишлаган шахсларга мажбурий стажировка ўташ бўйича талабни бекор қилиш.

Қонун лойиҳаси

2018 йил июль

Адлия вазирлиги, «Ергеодезкадастр» Давлат қўмитаси, ИИВ, вазирлик ва идоралар

2.

Аҳолининг нотариал хизматлардан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида нотариал округдаги нотариус лавозимларини белгилаш мезонларини қайта кўриб чиқишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сонли қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил июль

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

3.

Нотариал хизматларнинг бутун комплекси ва у билан боғлиқ хизматларни «ягона дарча» тамойили бўйича, шу жумладан, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, нотариал идораларнинг курьер хизматлари орқали олинишини назарда тутувчи нотариатнинг фаол моделига ўтиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил
1 январгача

Адлия вазирлиги, «Ергеодезкадастр» Давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

4.

Нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан битимларни «ягона дарча» тамойили бўйича тасдиқлашда давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги маъмурий регламентларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил октябрь

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар

5.

Судларга мурожаат қилишда давлат божи тўлаш бўйича амалдаги имтиёзларни ва белгиланган давлат божи миқдорларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, меросни расмийлаштириш соҳасида нотариал ва суд амалиётини ўрганиш ҳамда ушбу соҳага ягона ёндошувни таъминлаш бўйича таклифлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари

2018 йил июль

Олий суд, Молия вазирлиги, ДСҚ, Адлия вазирлиги

II. НОТАРИАЛ ИДОРАЛАР ФАОЛИЯТИГА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ТАТБИҚ ЭТИШ

6.

Нотариал идораларда электрон навбат тизимини жорий этиш.

Тадбирлар комплекси

2018 йил июнь

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

7.

Нотариал ҳаракатлар сири сақланишига риоя этилган ҳолда нотариал идораларда реал вақт режимида масофавий аудио ва видео кузатувнинг марказлаштирилган тизимини яратиш, бунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари ундан фойдаланишларини таъминлаш назарда тутилсин.

Тадбирлар комплекси

2018 йил ноябрь

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

8.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар бўйича электрон маълумот базасини шакллантириш, кейинчалик уни «Нотариус» автоматлаширилган ахборот тизимига интеграция қилиш.

Тадбирлар комплекси

2018 йил август

Олий суд, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

9.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ васиятномаларни имзолаш жараёни, шунингдек,Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни 34-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео тарзида қайд этилиши лозим.

Адлия вазири буйруғи

2018 йил декабрь

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

10.

Ишончномалар ва васиятномаларнинг ҳамма учун очиқ реестрларини, шунингдек, мерос ишлари бўйича ягона электрон архивни шакллантириш ва Интернет тармоғига жойлаштириш.

Адлия вазири буйруғи

2018 йил декабрь

Адлия вазирлиги

11.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ва нотариал тасдиқланган ҳужжатларга имзо қўйишда кейинчалик фуқароларни электрон идентификациялашнинг янги турларини татбиқ этиш учун нотариал идораларни бармоқ излари ва биометрик паспорт маълумотларини сканер қилувчи асбоб ва ускуналар билан таъминлаш.

Тадбирлар комплекси

2018 йил ноябрь

Адлия вазирлиги, ИИВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, ДПМ

III. НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРНИНГ КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
ВА УЛАР ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

12.

Нотариуслар ҳамда нотариал идоралар бошқа ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Адлия вазири буйруғи

2018 йил июнь

Адлия вазирлиги

13.

Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида нотариус лавозимига номзодларни танлов асосида саралаб олишнинг боришини реал вақт режимида аудио ва видеотрансляция қилишни амалиётга татбиқ этиш.

Адлия вазири буйруғи

2018 йил июнь

Адлия вазирлиги

14.

Нотариусларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларини қайта кўриб чиқиш, бунда юридик фаолият билан боғлиқ бўлмаган психология фани ҳамда бошқа фанлар ва кўникмаларга ўқитиш (стрессни бошқариш, низоларни бошқариш, иш вақтини самарали ташкил этиш) бўйича предметлар жорий этилишини назарда тутиш.

Тадбирлар комплекси

2018 йил июль

Адлия вазирлиги

IV. НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

15.

Сайёр қабуллар вақтида ва нотариал идора хонасидан ташқарида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари биноларида нотариал ҳаракатларни амалга ошириш механизмини белгилаган ҳолда нотариуслар томонидан олис аҳоли пунктларида кўчма (мобиль) станцияларда хизматлар кўрсатиш учун махсус автотранспорт воситаларини сотиб олиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил июнь

Адлия вазирлиги, Ўзавтосаноат

16.

Нотариал идораларнинг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш, унинг натижалари бўйича нотариал идораларни янги ва замонавий компьютер, офис ускуналари ҳамда ташкилий-техника билан қайта жиҳозлаш.

Тадбирлар комплекси

2018 йил июнь

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

17.

Давлат хизматлари марказларининг хоналарида биттадан нотариал идорани жойлаштириш (уларда етарлича шарт-шароит мавжуд бўлганда).

Тадбирлар комплекси

2018 йил август

Адлия вазирлиги

18.

«Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига �� ҳудудий код�а эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларнинг намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш учун уларнинг нусхаларини зарур миқдорда кўпайтиришни ташкиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари

2018 йил октябрь

Адлия вазирлиги, «Ергеодезкадастр» Давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

19.

Нотариал идораларни муқобил энергия манбалари (қуёш, ёқилғи ва бошқа манбалар) билан жиҳозлаш орқали узлуксиз электр энергия таъминоти чораларини кўриш.

Тадбирлар комплекси

2018 йил ноябрь

«Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Иқтисодий ва ижтимоий самарадорликни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш учун нотариал идораларни замонавий технологиялардан фойдаланиб инфокиоскалар билан таъминлаш.

Тадбирлар комплекси

2018 йил декабрь

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

 LexUZ шарҳи