Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг ТУЗИЛМАСИ

2-ИЛОВА
2018 — 2021 йилларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ривожлантириш ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

3-ИЛОВА
2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш бўйича ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

4-ИЛОВА
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг кадрлар буюртмачилари рўйхати ва уларга бириктириладиган талабалар сони

5-ИЛОВА
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг амалиёт ўташ объектларига бириктирилиши

9. Университет кадрлар буюртмачилари рўйхати ва уларга бириктириладиган талабалар сони 4-иловага ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг амалиёт ўташ объектларига бириктирилиши 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъуллар

I. Университетда таълим сифатини ошириш, юқори малакали ҳамда замонавий билимларга эга кадрларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш

1.

Университет устави, факультетлар ва кафедраларнинг тегишли ҳужжатларини шакллантириш.

1. Университет уставини ишлаб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. Юқори малакали кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга йўналтирилган факультет, бўлим ва кафедралар ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил
июнь

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети

2.

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари талабаларининг фанлардан назарий билим, амалий кўникма ва малакаларини давлат таълим стандартлари, малака талаблари даражасида эгаллаши ҳамда чет тилларини мукаммал билиши учун амалий машғулотлар ҳамда малака амалиётлари тегишли тармоқнинг муайян ташкилотларида ўтказилишини ташкил этиш.

1. Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари хусусиятидан келиб чиқиб, уларда таълим олаётган талабалар контингентини тегишли ташкилотларга бириктириш ва шартномалар тузиш.

2. Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талаблари, ўқув режаси, фан дастурлари ҳамда ўқув адабиётларини соҳанинг назарий ва амалий муаммоларидан, илғор хорижий тажрибалардан ҳамда илмий тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда янгилаш.

3. Шартнома асосида амалий машғулотлар ва малакавий амалиётни ўқув жараёни жадвали асосида ташкил этиш, ушбу жараённи назорат қилиш учун университет ва ташкилот вакилларини бириктириш.

2018 йил декабрь

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Журналистлари
ижодий уюшмаси

3.

Университет профессор-ўқитувчиларининг замонавий талаблар асосида билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ишлаб чиқариш ташкилотларида олиб борилаётган технологик янгиланишлар, жорий этилаётган инновацион технологиялар тўғрисида маълумот олишлари учун ташкилотларда стажировкаларини ҳамда ташкилот ҳисобидан хорижда малака ошириш (стажировка)ларини ташкил этиш.

1. Соҳа ташкилотларида профессор-ўқитувчилар стажировкаларини ташкил этиш.

2. Стажировка якунида ташкилотлардаги янги техника ва технологияларни ўзлаштириш ҳамда муаммоларни ўрганиш даражасини Университет ва ташкилот вакилларидан иборат комиссияда ҳимоя қилиш.

2018 йилдан бошлаб, доимий

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Журналистлари
ижодий уюшмаси

4.

Республика оммавий ахборот воситалари тармоқларининг реал эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда Университетда янги таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш.

1. Оммавий ахборот воситаларининг кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2. Мавжуд эҳтиёж асосида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш.

2018 йилдан бошлаб, доимий

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистлари
ижодий уюшмаси

5.

Оммавий ахборот воситалари ташкилотлари ва таълим муассасалари, хусусий секторнинг илмий-ижодий муаммолари асосида битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациялари мавзулари банкини яратиш ҳамда ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларининг якуний давлат аттестацияларида иштирок этишини таъминлаш.

1. Профессор-ўқитувчиларнинг ҳамкор ташкилотлардаги стажировка натижалари асосида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари кесимида битирув малакавий иши ҳамда магистрлик диссертациялари мавзулари банкини шакллантириш.

2. Ишлаб чиқариш ташкилотларининг етакчи мутахассисларини ташкилот муаммоларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган мавзулар бўйича битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияларига илмий раҳбарликка бириктириш.

3. Битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациялари ҳимояси юзасидан Якуний давлат аттестацияси комиссиялари таркибида ишлаб чиқариш ташкилотларининг вакиллари иштирокини таъминлаш.

доимий

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Журналистлари
ижодий уюшмаси

6.

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари фанларини замонавий дарслик, ўқув-услубий, илмий-методик ва электрон адабиётлар билан таъминлаш.

1. Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режалари ҳамда фан дастурларини танқидий таҳлил қилиш.

2. Хорижий давлатлар етакчи олий таълим муассасаларининг тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг ўқув режалари ва фан дастурларидаги илғор тажрибаларни жорий этиш.

3. Соҳанинг етакчи мутахассисларидан иборат хорижий адабиётлар асосида ўқув адабиётларини яратувчи муаллифлар гуруҳини шакллантириш, замонавий ўқув адабиётларини яратиш.

4. Таълим жараёнига ўқитишнинг илғор технологиялари, модуль ва интерактив ўқитиш усулларини кенг жорий этиш ҳамда талабаларнинг замонавий ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиши учун зарурий шарт-шароитларни яратиш.

2018 йилдан бошлаб, доимий

Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Журналистлари
ижодий уюшмаси

7.

Таълим жараёнини замонавий ахборот-коммуникация воситаларини қўллаган ҳолда сифатли ташкил этиш мақсадида электрон таълим ресурсларини шакллантириш.

1. Асосий дарслик ва ўқув қўлланмаларини электрон шаклга ўтказиш.

2. Ахборот-ресурс марказларининг автоматлаштирилган тизимига электрон таълим ресурсларини жойлаштириш.

доимий

Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети

8.

Таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш усулларини жорий этиш.

1. Университет профессор-ўқитувчиларини чет давлатларнинг етакчи ўқув ва илмий марказларига малака ошириш (стажировка)га юбориш.

2. Хорижда малака оширган профессор- ўқитувчиларнинг маҳорат дарсларини ташкил этиш, таълим жараёнига илғор таълим технологиялари ва ўқитиш усулларини жорий этиш.

3. Чет эл мутахассисларини жалб этган ҳолда маъруза ва амалий машғулотларни ташкил этиш.

2018 йилдан бошлаб, режа асосида

Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази маблағлари,
Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Мутахассисларни хорижда тайёрлаш
ва ватандошлар билан мулоқот маркази,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети

9.

Мамлакатимизнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ва олимларини Университет таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг фанлари бўйича дарс беришга жалб этиш.

Етакчи олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларидан малакали ва салоҳиятли профессор-ўқитувчилар ҳамда олимларни Университетнинг тегишли кафедраларига жалб қилиш.

доимий

Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Журналистлари
ижодий уюшмаси

10.

Иқтидорли талабаларнинг илмий-ижодий жамиятини ташкил этиш, пресс-клуб очиш.

1. Университетнинг фаол ва иқтидорли талабаларининг қизиқишларини эътиборга олган ҳолда, уларни илмий-тадқиқот ва ижодий гуруҳларга жалб қилиш механизмини шакллантириш.

2. Университет ҳудудида «Бук-кафе»лар фаолиятини йўлга қўйиш.

доимий

Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети

11.

Ижодий маҳорат мактабларини ташкил этиш.

Профессор-ўқитувчиларни, олимларни бириктирган ҳолда «устоз-шогирд» тизимини жорий этиш.

доимий

-

Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети

12.

Республика оммавий ахборот воситалари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ахборот хизматлари, мамлакатимизда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, турли жамғармаларда талабаларнинг амалиёт ўташ тизимини янада такомиллаштириш, тажрибали амалиётчилар раҳбарлигидаги «маҳорат мактаб»лари фаолиятини кенгайтириш.

1. Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарида Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун
3-4 ҳафталик малакавий амалиётларни ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда келишувдан ўтказиш.

2. Университетдан ҳар йили иқтидорли талабаларни мазкур дипломатик ваколатхоналарга амалиёт ўташ учун юбориш.

3. Республикадаги йирик оммавий ахборот воситалари (ЎзМТРК, ЎзЭОАВМА, ЎзА, «Дунё» АА, «Халқ сўзи», «Маърифат», «Uzbekistan Today», «Ҳуррият», Халқаро пресс-клуб ва б.) таҳририятлари ҳамда вазирлик ва идоралар ахборот хизматлари билан Университет ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш.

4. Тажрибали амалиётчи журналистлар раҳбарлигидаги «маҳорат мактаб»лари фаолиятини замон талаблари даражасига кўтариш.

5. Университет талабаларининг маҳоратини ошириш учун уларни вазирлик ва идораларнинг ахборот хизматларига жалб этиш.

доимий

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

II. Университет илмий салоҳиятни ошириш, оммавий ахборот воситалари соҳалари бўйича илмий изланишлар олиб бориш, инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш

13.

Олий таълим — илм-фан — ишлаб чиқариш интеграцияси асосида амалиётга йўналтирилган илмий фаолиятни йўлга қўйиш.

1. Оммавий ахборот воситаларига қарашли тармоқ (соҳа) ташкилотларининг илмий-техник ривожлантириш йўналишлари муаммоларига бағишланган мавзулар базасини шакллантириш.

2. Мавзулар базасидан фойдаланган ҳолда Университетда хўжалик шартномалари (грантлар лойиҳалари), битирув малакавий ишлари, магистрлик ва докторлик диссертацияларини бажариш.

доимий

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

14.

Университет профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларини, талабаларни журналистика соҳаларининг илмий-техник муаммоларига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш.

1. Журналистика соҳаларининг илмий-техник муаммолари базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш.

2. Университет профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларини, талабаларни журналистика соҳаларининг илмий-техник муаммоларига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларига бириктириш.

3. Олинган натижалар амалиётга жорий этилишига, улар асосида хорижий ва маҳаллий илмий журналларда мақолалар чоп этилишида амалий ёрдам кўрсатиш.

доимий

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ўтказилган танлов натижалари бўйича грантларга ажратилган маблағлар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

15.

Бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, юқори натижадорликка эришишга йўналтирилган илмий изланишларни олиб бориш орқали Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш.

1. Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш учун мутахассислик йўналишларидан келиб чиқиб, фалсафа доктори (PhD) ҳамда фан доктор (DSc)ларини етакчи олий таълим муассасалари ва Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларида мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш.

2. Етакчи олий таълим муассасалари ва Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларига ёш ўқитувчиларни бириктириш, профессор-ўқитувчилар ва ходимларни илмий-тадқиқот ишларига фаол жалб этиш.

3. Университет ахборот-ресурс марказини хорижий давлатларнинг илмий журналлари, етакчи даврий нашрлари билан доимий таъминлаш, шу билан бирга профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчиларнинг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарлардаги иштирокларини расмий тартибда йўлга қўйиш.

доимий

Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

III. Университетда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда ёшларга юксак маънавият ғояларини чуқур сингдириш ишларида уларнинг иштирокини кенгайтириш

16.

Университетда маънавий-маърифий ишларни йўлга қўйиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва янада такомиллаштириш.

1. Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича бошқа олий таълим муассасаларидаги илғор иш тажрибаларини ўрганиш ва уларни оммалаштириш, аниқ манзилли йиллик иш режаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни таъминлаш.

2. Университет ахборот-ресурс маркази, факультетлари, кафедраларининг маънавий-маърифий йўналишдаги услубий материаллар, кўргазмали тарғибот воситалари, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар, услубий қўлланмалар билан таъминланганлик даражасини аниқлаб, тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.

3. Ахборот-ресурс марказида талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг маънавий-маърифий соҳага оид адабиётлардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш ҳамда натижаларини Университет (факультет) Кенгашида муҳокама этиб бориш.

4. «Янги китоблар ва услубий материаллар кўргазмаси» тадбирларини ўтказиш.

5. Талабалар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган тадбирлар, танловлар тизимли ўтказилишини йўлга қўйиш.

доимий

Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

17.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тавсия этилган «Олий таълим муассасаларининг одоб-ахлоқ қоидалари» бўйича профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш.

1. Ишчи гуруҳни тузиш, «Олий таълим муассасаларининг одоб-ахлоқ қоидалари» бўйича профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш.

2. Ушбу қоидаларга риоя этиш бўйича мониторинг ишларини амалга ошириш, унинг натижаларини муҳокама этиб, зарур чоралар кўриб бориш.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, режа асосида

ҳар ойда бир марта

-

Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти

18.

Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш юзасидан сўровлар ўтказиш, сўровлар натижаларини Университет (факультет) Кенгашида муҳокама қилиш асосида тегишли чора-тадбирлар белгилаб бориш.

1. Университет маъмуриятида талабалар муаммоларини ўз вақтида қайд қилиш ва ҳал қилишга қаратилган «Очиқ эшиклар куни»ни ташкил этиш.

2. Таълим-тарбия жараёнларининг даражаси ва сифати ҳақида ижтимоий сўровлар ўтказиш ҳамда натижалари бўйича аниқ вазифалар белгилаш.

ҳар ойда бир марта

ҳар чоракда бир марта

-

Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти, Университет касаба уюшмалари бошланғич ташкилоти

19.

Талабалар турар жойларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш.

1. Талабалар турар жойларида яшовчи талабалар билан амалга ошириладиган маънавий-маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2. Талабалар турар жойларини маънавий-маърифий йўналишдаги тарғибот воситалари билан жиҳозлаш, ахборот-ресурс маркази (кутубхоналар), дам олиш, спорт-соғломлаштириш, компьютер хоналари ва маиший хизмат шохобчаларида зарур шарт-шароитлар яратиш.

3. Талабалар турар жойларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда талабаларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимидан кенг фойдаланиш.

4. Тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш ва уларда талабалар қамровини кенгайтириш.

5. «Энг яхши талабалар турар жойи» танловининг олий таълим муассасаси босқичини ўтказиш ва танлов ғолибларини рағбатлантириш.

доимий

Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

20.

Ижарада яшовчи талабалар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш.

1. Ижарада яшовчи талабаларнинг рўйхати ва яшаш манзилларини шакллантириш, улар билан ишлаш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар режасини тузиш ва амалга ошириш.

2. Хонадонлардаги ижтимоий-маънавий муҳит, талабаларнинг яшаш шароити, дарс тайёрлаши, дам олиши каби ҳолатларни ўрганиб бориш.

3. Ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш шароитларини назорат қилиш мақсадида профилактика инспектори, маҳалла оқсоқоли, ижарачи (уй эгаси), декан, талаба ўртасида ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш.

доимий

-

Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти,
Тошкент шаҳар
ички ишлар бош бошқармаси

21.

Профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида коррупцияга қарши кураш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда жамоатчилик билан ҳамкорликдаги фаолиятни янада ривожлантириш, профилактика чора-тадбирларини самарали амалга ошириш.

1. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда жамоатчилик билан ҳамкорликдаги фаолиятни амалга ошириш.

2. Белгиланган муддатларда профессор-ўқитувчилар ва талабалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида давра суҳбатларини ўтказиш.

доимий

-

Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар
ички ишлар бош бошқармаси, Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти

22.

Талабалар давоматини онлайн назорат қилиш тизимини жорий этиш.

Университетда таҳсил олаётган талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар учун шахсни идентификациялаш (ID) картасини жорий этиш.

2018 йил сентябрь

Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети

23.

Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун «Ёшлар ижодиёт клуби» фаолиятини самарали ташкил этиш.

Университетнинг «Ёшлар ижодиёт клуби» базасида ижтимоий ҳудудларни яратиш, жумладан:

- медиа марказ;

- буфет;

- Wi-Fi зона;

- мусиқа ва овоз ёзиш студияси;

- талабалар театр студияси;

- пресс-клуб.

2018 — 2020 йиллар давомида

Ўзбекистон журналистика
ва оммавий комуникациялар университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

IV. Университетда амалга ошириладиган қурилиш, мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари

24.

Университетнинг ўқув бинолари ва иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.

1. Бош бино ва устахонада қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш.

2. Таълим йўналишларининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, ўқув биноларида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш ва аудиторияларни жиҳозлаш.

3. Талабалар турар жойини қуриш ва жиҳозлаш ишларини бажариш.

4. Устахона биносида Ахборот-ресурс маркази ҳамда Ёшлар ижодиёт клубини жойлаштириш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш, замонавий ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозлаш.

5. Университет спорт иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш ва замон талаблари даражасида жиҳозлаш.

6. Университет ошхонасида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш.

7. Университет ҳудудини замонавий ландшафт дизайни асосида ободонлаштириш.

2019 — 2021 йиллар давомида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги

25.

Университетнинг ўқув биноларини замонавий асбоб ва ускуналар билан жиҳозлаш.

Таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида университетда янги очиладиган ўқув лабораториялари, мини теле-радио ва фотостудияларни замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

2018 — 2021 йиллар давомида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Т/р

Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари номи

Амалиёт турлари (бакалавриат/магистратура) ва ўтказиш объектлари

Ўқув-танишув
амалиёти объекти

Ўқув амалиёти объекти

Ишлаб чиқариш амалиёти/

илмий амалиёт (стажировка) объекти

1.

Журналистика
(фаолият турлари бўйича)

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.

2. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.

3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.

3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.

4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

5. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари.

1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.

3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.

4. «Дунё» ахборот агентлиги ва ахборот агентликларининг халқаро бўлимлари.

5. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

6. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари.

2.

Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар

1. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари.

2. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

Медиадизайн

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.

2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.

2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.

2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

4.

Медиамаркетинг ва реклама

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.

2. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.

3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.

3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.

4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

5. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари.

1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.

3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.

4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

5. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари.

Магистратура мутахассисликлари бўйича

1.

Журналистика
(фаолият турлари бўйича)

-

-

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.

2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.

4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

2.

Олий журналистика курслари

-

-

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.

2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.

4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

5. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари.

3.

Халқаро журналистика

-

-

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.

2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

3. «Дунё» ахборот агентлиги ва ахборот агентликларининг халқаро бўлимлари.

4. Республика, вилоят, шаҳар оммавий ахборот воситаларининг халқаро бўлимлари.

4.

Ноширлик иши ва муҳаррирлик

-

-

1. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.

2. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

5.

Ахборот хизматлари технологиялари

-

-

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.

2. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари.

3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

6.

Телевидение ва радио эшиттириш

-

-

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.

2. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги.

7.

Медиаменеджмент

-

-

1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.

3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.

4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази