Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Бажарувчилар

Харажатлар

Молиялаштириш манбалари

I. ПАНДЕМИК САЛОҲИЯТГА ЭГА ЯНГИ ЮҚОРИ ПАТОГЕН ВИРУСЛАРИГА НИСБАТАН ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ

1.

Парранда ва ҳайвонлар гриппи юқори патоген вируслари ҳамда бошқа ўткир респиратор инфекциялари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 июлгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария давлат қўмитаси, Экология давлат қўмитаси, ДБҚ, Туризм давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

-

-

2.

Одамлар учун хавфли бўлган парранда ва ҳайвонлар гриппининг юқори патоген вируслари, шунингдек, бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг лаборатория диагностикаси тайёрлигини (реактивлар ва сарф материалларини) таъминлаш

Ташкилий тадбирлар

2018 йил
1 августгача

2018 йил
1 декабргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария давлат қўмитаси, ТИВ

3,7 минг АҚШ доллари

Халқаро ташкилотлар маблағлари

II. АҲОЛИ ВА ИНФЕКЦИЯ ЮҚИШИ ХАВФИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ГУРУҲЛАР ЎРТАСИДА ГРИПП ҲАМДА БОШҚА ЎТКИР РЕСПИРАТОР ИНФЕКЦИЯЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

3.

Инфекция юқиши хавфи юқори бўлган ва гриппнинг оғир оқибатларига дучор бўлган шахсларнинг мавсум олди вакцинациясини ўтказиш учун уларнинг асосли контингентини аниқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил
1 июнгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

-

-

4.

Гриппга ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларга қарши курашиш бўйича препаратларга ва тиббий воситаларга бўлган талаб-эҳтиёжларни ўрганиш ҳамда Давлат бюджетидан зарур маблағларни ажратиш учун асосланган ҳисоб-китобларни тайёрлаш

Ташкилий тадбирлар

2018 йил
1 июлгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

5.

Хавфи юқори бўлган вазирлик ва идораларнинг ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига мавсумий гриппга қарши вакцинациялаш бўйича идоралараро чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш

Чора-тадбирлар дастури

2018 йил
1 ноябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Миллий гвардия, ФВВ, ДХХ чегара қўшинлари, ХТВ, МТВ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар

-

-

III. ВАКЦИНАЛАРНИНГ БИОЭКВИВАЛЕНТЛИГИ ВА ВИРУСГА ҚАРШИ ПРЕПАРАТЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ЛАБОРАТОРИЯДА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ЧОРАЛАРИНИ ҲАМДА ДОРИ ПРЕПАРАТЛАРИ ВА ТИББИЙ БУЮМЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

6.

Вирусология ИТИ негизида гриппга қарши вакциналар, диагностика ҳамда вирусга қарши даволаш препаратларининг фаоллиги ва самарадорлигини баҳолаш ўтказилишини таъминлаш (вакциналар ва вирусга қарши препаратларни экспертдан ўтказиб баҳолашнинг клиник-лаборатория базасини яратиш).

Ташкилий тадбирлар

2018 йил
1 августдан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Буюртма-номаларга мувофиқ

Ишлаб чиқарувчи фирмалар ва етказиб берувчиларнинг маблағлари

7.

Грипп ҳамда бошқа ўткир респиратор инфекцияларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволаш учундори воситалари ва тиббий аҳамиятдаги буюмларни рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириб, муддатларни қисқартиришни назарда тутиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 августгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

-

-

IV. ГРИПП ҲАМДА БОШҚА ЎТКИР РЕСПИРАТОР ИНФЕКЦИЯЛАРГА ТАШХИС ҚЎЙИШ ВА УЛАРНИ ДАВОЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

8.

Юқумли касалликлар стационарларида, туғуруқ комплексларида ва перинатал марказларда, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ва унинг филиалларида гриппга ташхис қўйиш экспресс-тестлари ҳамда гриппга қарши махсус препаратнинг қайта тикланадиган заҳирасини яратиш.

Ташкилий тадбирлар

2018 йил
5 сентябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

5,0 млрд сўм

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

9.

Ўткир респиратор инфекцияларнинг оғир шаклларига чалинган беморларни даволаш учун профилли стационарларнинг жонлантириш ва интенсив терапия бўлимларини: виталь функцияларни назорат қилиш учун пульсоксиметр ва мониторлар билан; капнографлар ва сарф материаллари билан; қондаги газларни назорат қилиш аппаратлари ва улар учун сарф материаллари; ўпкани ноинвазив сунъий вентиляция қилиш аппаратлари ва улар учун ниқоблар; резервуарлари бўлган кислород ниқоблари; ўпкани юқори частотали сунъий вентиляция қилиш аппаратлари; небулайзерлар; нафас олиш фильтрлари; ҳавонинг бактерицид рециркуляторлари; экстрокарпорал мебранали оксигинация ускуналари ҳамда бошқа сарф материаллари билан жиҳозлаш.

Ташкилий тадбирлар

2018 йил
1 декабргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

6,0 млрд сўм

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

10.

Барча стационар муассасаларда, гўдаклар уйларида, «Мурувват» ва «Саҳоват» интернат уйларида грипп, ўткир пневмония ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактика ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 сентябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

11.

Грипп ҳамда бошқа ўткир респиратор инфекциялар тарқалишига қарши курашиш борасида маҳаллий препаратлар ва тиббий воситалар яратиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ташкилий тадбирлар

2018 йил
1 августгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар академияси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

-

-

12.

Гриппга ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекцияларга ташхис қўйиш учун ПЦР (полимертурли-занжирли реакция) лабораторияларини зарур миқдордаги тест-тизимлар ва сарф материаллари билан таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2018 йил
30 августгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

31,2 минг АҚШ доллари

Халқаро ташкилотлар маблағлари

V. КАДРЛАР ВА ИЛМИЙ САЛОҲИЯТНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ГРИППГА ҚАРШИ КУРАШ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ

13.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ўқув дастурини такомиллаштириш, шу жумладан ўқув жараёнига юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда грипп ҳамда бошқа ўткир респиратор инфекцияларга ташхис қўйиш, даволаш ва олдини олишни чуқур ўрганишни назарда тутувчи чораларни кўриш.

Ташкилий тадбирлар

2018 йил
1 сентябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

-

-

14.

Вирусология ИТИ ҳузуридаги Миллий грипп маркази фаолиятини, шу жумладан: унинг фаолиятини грипп ҳамда бошқа ўткир респиратор инфекциялар муаммоси бўйича илмий-методик марказ ҳамда референс-лаборатория сифатида, шунингдек, штат бирликларини кўпайтириш зарурлигини; Миллий грипп марказининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тан олинишига шарт-шароитларни таъминлаш заруратини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2018 йил
1 октябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ДХХ

-

-

15.

Вирусология ИТИ ҳузурида грипп ва бошқа респиратор инфекциялар профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволаш соҳасида илмий-тадқиқот фаолияти ҳамда инновацион ишланмаларни мувофиқлаштириш бўйича идоралараро эксперт кенгашини тузиш. Грипп ҳамда бошқа ўткир респиратор инфекциялар профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволаш соҳасида амалий инновацион ва фундаментал илмий лойиҳаларни мунтазам кўриб чиқиш. Йил якунлари бўйича илмий ва инновацион ишланмаларни жорий этиш самарадорлигини кенгайтирилган Илмий кенгашда мунтазам муҳокама қилиб бориш.

Ташкилий тадбирлар

2018 йил
10 июлгача

кўриб чиқиш учун буюртмалар келиб тушишига қараб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси

16.

Грипп ҳамда бошқа ўткир респиратор инфекциялар диагностикаси, даволаш ва профилактикаси муаммолари бўйича долзарб илмий ишланмаларга давлат буюртмасини белгилаш (илмий-тадқиқот лойиҳаларининг буюртмаларини тайёрлаш, эксперт баҳоларини ўтказиш, энг долзарб ва асосланган лойиҳаларга грант бериш).

Ташкилий тадбирлар

2018 йил
1 августгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, ТИВ

Буюртмага мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва халқаро ташкилотларнинг маблағлари

17.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги идоравий тармоғининг бир қисми сифатида мониторинг ахборот тизимини яратиш, эпидемиологик, лаборатория ва клиник жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда оғир ўткир респиратор инфекциялар аниқланиши, шунингдек, реал вақт режимида препаратларнинг ҳаракати ва мавжудлиги мониторингини таъминлаш.

Техник топшириқ

2018 йил
1 августгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

25 минг АҚШ доллари

Халқаро ташкилотлар маблағлари

Ахборот тизими

2018 йил
31 декабргача

18.

Грипп ҳамда бошқа ўткир респиратор инфекциялар тарқалишига қарши курашиш бўйича мамлакат салоҳиятини ошириш учун халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилотларининг маблағларини жаб этиш.

Қўшма лойиҳалар

доимий асосда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ветеринария давлат қўмитаси

-

-

19.

Халқаро тиббиёт ва бошқа ташкилотлар (ЖССТ, CDC, ЮНИСЕФ ва бошқалар) билан техник ҳамкорликни кенгайтириш.

Грант маблағларини жалб этиш бўйича меморандумлар, битимлар

доимий асосда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ТИВ

-

-


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази