Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш КОНЦЕПЦИЯСИ

I. ЖИНОЯТ ҚОНУНЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1. Жиноят қонунчилиги нормаларини унификация қилиш

2. Жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштириш

3. Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини амалда ва ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш

II. ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1. Жиноят-процессуал қонунчилик нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш

2. Жиноят процессида шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли кафолатини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш

3. Жиноят процессининг янги шакл ва тартиб-таомилларини жорий этиш

III. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепциясини амалга оширишдан кутилаётган натижалар

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича Идоралараро комиссия ТАРКИБИ

3-ИЛОВА
Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Миробод туманларида «Электрон жиноят иши» дастлабки лойиҳаси иштирокчиларининг РЎЙХАТИ

4-ИЛОВА
Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Миробод туманларида «Электрон жиноят иши» дастлабки лойиҳасини амалга ошириш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Замонавий халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштиришнинг мутлақо янги устувор йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида:
1994 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодекслари шахсни жиноий тажовузлардан самарали муҳофаза қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни таъминлаш учун ҳуқуқий пойдевор яратди.
3. Жиноят кодексидаги фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини самарали ҳимоя қилишга тўсқинлик қиладиган ҳуқуқий бўшлиқлар, қарама-қаршиликлар ва «оқ доғлар»ни бартараф этиш.
4. Жиноят кодексида қўлланиладиган атама ва тушунчаларни уларнинг мазмунига аниқ таъриф бериш ва ягона шаклда қўллаш орқали такомиллаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

О.Б. Муродов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Комиссия раиси

2.

Б.М. Мавлонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари

3.

Б.Ш. Мирбабаев

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси

4.

К.Ф. Камилов

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

5.

Д.Х. Игамов

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати раисининг ўринбосари

6.

П.Р. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири

7.

Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири

8.

М.Б. Азимов

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

9.

А.И. Ахмедходжаев

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

10.

Ш.Ш. Садыков

Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси

11.

Мухамедов У.С.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари

12.

Ш.А. Аминов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари

13.

Е.С. Каньязов

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори

14.

Ачилов Ж.А.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи

15.

У.Х. Мухамедов

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

2.

Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокуратураси

3.

Тошкент шаҳар Миробод туман прокуратураси

4.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

5.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар Яккасарой тумани бўлими

6.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар Миробод тумани бўлими

7.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

8.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар Яккасарой тумани бўлими

9.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар Миробод тумани бўлими

10.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

11.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой тумани суди

12.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод тумани суди

13.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

14.

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси

15.

Тошкент шаҳар Миробод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси

16.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

17.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)

T/p

Тадбирлар

Амалга ошириш шакллари

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Ташкилий чора-тадбирлар

1.

Суриштирув органлари билан муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида прокуратура, ИИВ, ДБҚ, суд органлари, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат юридик масалалар бўйича ишчи гуруҳи (1-ишчи гуруҳ) таркиби, иш режасини тасдиқлаш ва унинг устувор вазифаларини белгилаш.

1-ишчи гуруҳ таркиби ва иш режасини тасдиқлаш

Икки ҳафта

Комиссия (О. Муродов)

2.

Суриштирув органлари билан ташкилий-техник ҳамкорликни яратиш учун прокуратура, ИИВ, ДБҚ, суд органлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «UNICON. UZ» ДУК, «Ўзбектелеком» АК, Мажбурий ижро бюроси АКТ жорий этиш Маркази вакилларидан иборат ишчи гуруҳи (2-ишчи гуруҳ) таркиби, иш режасини тасдиқлаш ва унинг устувор вазифаларини белгилаш.

2-ишчи гуруҳ таркиби ва иш режасини тасдиқлаш

Икки ҳафта

Комиссия (О. Муродов)

3.

Жиноят ишлари юритишни самарали рақамлаштиришни таъминлаш мақсадида қуйидагиларни ўрганишни назарда тутган ҳолда суд-тергов фаолиятини танқидий таҳлил қилиш:

суриштирувчилар томонидан амалга ошириладиган жиноят ишлари бўйича амалдаги жиноят-процессуал ишларини юритиш тартибини;

суриштирув органларининг давлат органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тартибини;

прокурор ва суд органининг санкциясини олиш, шунингдек прокурор назоратини амалга ошириш тартибини;

суд муҳокамаси тартибини;

жиноят ишларини юритиш жараёнлари тартибини, шу жумладан, жиноят ишлари бўйича электрон иш юритувида тартиб-таомилларни қисқартириш ва ортиқча босқичларни чиқариб ташлаш йўли орқали оптималлаштириш нуқтаи назаридан;

суд қарорларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан амалдаги жиноий-ижро қилиш тартибини.

Таҳлилий маълумотнома

2018 йил 1 июнга қадар

1-ишчи гуруҳ, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Дастлабки лойиҳа иштирокчилари бўлган органларнинг ахборот-коммуникациявий инфратузилмасини, шу жумладан уларда қўлланилаётган ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базасини танқидий ўрганиш ва тегишли таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумот

2018 йил 1 июнга қадар

2-ишчи гуруҳ

5.

Жиноят ишларини юритишни рақамлаштириш учун керак бўлган техник ва дастурий воситаларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш.

Техник лойиҳани ишлаб чиқиб ва тасдиқлаш.

Техник лойиҳа

2018 йил 15 июнга қадар

2-ишчи гуруҳ, «UNICON. UZ» ДУК, Мажбурий ижро бюроси АКТ жорий этиш маркази

6.

Жиноят процессини рақамлаштириш соҳасидаги хорижий давлатларнинг илғор халқаро тажрибасини, жумладан жойларга сафар қилиш орқали ўрганиш.

Таҳлилий маълумот

2018 йил 1 июлга қадар

Комиссия (О. Муродов) ТИВ (Б. Асадов)

7.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда «Электрон жиноят иши» тизимини яратишнинг техник шартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

суриштирувни ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга ошириш тартибларини, шу жумладан, электрон шаклда санкциялар олиш, далилларни тўплаш, экспертизалар, суд муҳокамаси ўтказиш ва суд қарорларини ижро этиш орқали соддалаштиришни;

тергов ҳаракатларини амалга оширишда далилларни процессуал мустаҳкамлаш механизмларини;

тизимни суриштирув органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашувини;

жиноят иши бўйича далиллар ва процессуал ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларнинг тизимда ишончли ҳимояланишини таъминлаш, жиноят процесси босқичлари тўғрисидаги маълумотларга ҳимояланган тарздан киришни таъминлаш;

жиноят ишлари бўйича статистикани юритишни автоматлаштириш ва электрон хабар беришни жорий қилишни;

ҳужжатнинг ягона идентификаторини жорий этиш;

жисмоний ва юридик шахслар, уларнинг қонуний вакилларини тизим билан ўзаро муносабатлари учун Интернет тармоғида веб-сайт яратиш;

суриштирув, прокуратура, суд органлари, Мажбурий ижро бюроси ходимларидан иборат бўлган тизим фойдаланувчилари учун идоралараро ҳимояланган веб-сайт яратиш.

Техник топшириқ

2018 йил 1 августга қадар

«UNICON. UZ» ДУК, 1,2-ишчи гуруҳлар, Мажбурий ижро бюроси АКТ жорий этиш маркази

8.

Жиноят ишлари бўйича иш юритишнинг электрон шаклини ва идоралараро ахборот алмашинувини жорий этиш, суриштирув иш юритувида жиноят-процессуал ҳужжатларнинг ягона электрон шаклларини шакллантиришни кўзда тутувчи «Электрон жиноят иши» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

Ахборот тизимлари комплекси

2018 йил 1 ноябрга қадар

«UNICON. UZ» ДУК, 1,2-ишчи гуруҳлар, Мажбурий ижро бюроси АКТ жорий этиш маркази

9.

Дастлабки лойиҳа доирасида жиноят ишларини юритиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва тизимдан фойдаланувчиларга етказиш, дастлабки лойиҳа иштирокчилари — органлар масъул ходимларини жиноят ишларини электрон юритиш бўйича ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича курслар ташкил этиш.

Услубий тавсиялар

Ўқув курслари

2018 йил 1 сентябрга қадар

1,2 — ишчи гуруҳлар

10.

Фуқаролик жамияти институтлар, оммавий ахборот воситалари, илмий доиралар вакиллари ва хорижий экспертларни кенг жалб қилган ҳолда учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва матбуот-анжуманлари ташкил этиш.

Учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва матбуот-анжуманлари ташкил этиш

Дастлабки лойиҳасини амалга ошириш даврида

Комиссия (О. Муродов), Дастлабки лойиҳа иштирокчилари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Дастлабки лойиҳа иштирокчилари бўлган органларнинг ахборот-коммуникация инфратузилмасини республика миқёсида, шу жумладан уларда қўлланилаётган ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базасини танқидий ўрганиш ва тегишли таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумот

2019 йил 15 январга қадар

Комиссия (О. Муродов), Дастлабки лойиҳа иштирокчилари

12.

«Электрон жиноят иши» тизимини республика бўйича босқичма-босқич жорий этиш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш.

«Йўл харитаси» лойиҳаси

2019 йил 1 мартга қадар

Комиссия (О. Муродов), 1,2 — ишчи гуруҳ

II. Ташкилий-техник тадбирлар

13.

Зарур компьютер ва офис техникаси, планшетлар, электрон рақамли имзо калитлари билан жиҳозланган ишчи ўринларини ташкил этиш.

Техник жиҳозланган иш ўринлари

2018 йил 1 октябрга қадар

Комиссия (О. Муродов), Дастлабки лойиҳа иштирокчилари, «UNICON. UZ» ДУК

14.

Дастлабки лойиҳа иштирокчиларининг туманларда жойлашган органлари биноларигача оптик толали алоқа тармоқларини ўтказиш.

Оптик жиҳозларни сотиб олиш ва ўрнатиш.

Фойдаланишга топшириш акти

2018 йил 1 ноябрга қадар

«Ўзбектелеком» АК

15.

Дастлабки лойиҳа иштирокчиларининг туманлар миқёсидаги органларининг ички локал ҳисоблаш тармоғини ташкил этиш (зарур бўлган тақдирда).

Фаолият юритаётган тармоқ

2018 йил 1 ноябрга қадар

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Маълумотларни узатувчи ҳимояланган идоралараро тармоқ яратиш.

Фаолият юритаётган тармоқ

2018 йил 15 ноябрга қадар

«Ўзбектелеком» АК

17.

«Электрон жиноят иши» тизимида жиноят иши материалларига нисбатан тегишли тарздаги электрон реквизитларни (имзо, муҳр, штамп ва бошқалар), шунингдек электрон процессуал ва бошқа электрон ҳужжатларнинг ягона шаклларини қўллаш.

Ахборот тизимлари комплекси

2018 йил 1 декабрга қадар

1,2 — ишчи гуруҳ, «UNICON. UZ» ДУК, Мажбурий ижро бюроси АКТ жорий этиш маркази

18.

«Электрон жиноят иши» тизимини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида тизим серверини жойлаштирган ҳолда ишга тушириш.

Фаолият юритаётган тизим (веб-сайтлар билан)

2018 йил 1 декабрга қадар

Комиссия (О. Муродов), «UNICON. UZ» ДУК, Мажбурий ижро бюроси АКТ жорий этиш маркази, 2 — ишчи гуруҳ


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази