Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 183-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 11 июндаги 16 ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2472, 2013 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 343-модда) билан тасдиқланган Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 25 апрелдаги 23, 32-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ногиронлиги бўлган шахсларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини аниқлаш учун дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тиббий меҳнат эксперт комиссиялари (бундан буён матнда ТМЭК деб юритилади) томонидан бепул амалга оширилади.».
2. 10-банддан «ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг талаблари асосида транспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жараёнида ҳайдовчилар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«протез бандлик ва меҳнат муносабатлари органлари протез устахоналарида назорат кўригидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида (махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган (қўл билан бошқариладиган) ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга рухсат этилаётган чап оёғи тўлиқ ёки қисман ампутация қилинган шахсларга).».
271. Ногиронлиги бўлган шахслар махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга яроқли эканликларини аниқлаш учун ариза билан турар жойдаги ТМЭКга мурожаат қилади.
272. Ногиронлиги бўлган шахсларни ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтказиш муддати 3 календарь кунидан ошмаслиги керак. Тиббий кўрикдан ўтказиш муддати мураккаб, қўшимча тиббий кўрик талаб этилганда ТМЭК раиси томонидан, асосланган ҳолда, 14 календарь кунига узайтирилиши мумкин.
273. ТМЭК томонидан тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра унинг раиси ва аъзолари томонидан имзоланадиган хулоса расмийлаштирилади.
274. Ногиронлиги бўлган ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодлар тиббий кўрикдан ўтиш учун ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган ҳужжатларга ногиронликни белгиловчи ТМЭК хулосасини илова қилган ҳолда умумий асосларда тиббий комиссияга мурожаат қиладилар.
Бунда тиббий комиссия томонидан ногиронлиги бўлган шахсга 083ҳ шаклидаги тиббий маълумотнома фақат «В» тоифасидаги шахсий транспорт воситасини бошқаришга яроқли ёки яроқсиз деб берилади.
275. Қуйидагилар махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган (қўл билан бошқариладиган) узатгичли енгил транспорт воситасини бошқаришга тиббий кўрсатма ҳисобланади:
бир ёки иккала сон суягининг ампутацион чўлтоқлиги, чўлтоқлик қайси қисмдан бўлиши ва протезлаш имкониятидан қатъи назар;
бир томонлама сон ёки болдир қисми чўлтоғи, иккинчи оёқнинг ҳаракат ёки статик фаолиятининг ифодаланган даражадаги бузилиши билан (оёқ панжасининг ампутацион чўлтоқлиги, деформацияси, қон томир касалликлари, йирик периферик нервларнинг шикастланиши ва бошқалар);
юриш, ўтириш фаолиятининг бузилишига олиб келувчи умуртқа поғонаси, тос ёки иккала оёқларнинг турғун деформацияси ёки касалликлари (оёқларнинг анкилозловчи полиартрити, оғир даражадаги кифосколиоз ва спондилити, псевдоартроз, эндартерит II ва III даражаси, филоёқлилик ва бошқалар);
276. Қуйидагилар автоматик трансмиссия воситаси ёрдамида транспорт воситасини бошқаришга тиббий кўрсатма ҳисобланади:
ўнг кафт бармоқ ёки фалангаларининг йўқлиги, шунингдек, фалангалараро бўғимларнинг ҳаракатсизлиги (бош бармоқнинг 2 та фалангаси йўқлиги, бош бармоқ сақланган ҳолда, ўнг қўлнинг иккита ва ундан ортиқ бармоқларининг йўқлиги ёки ҳаракатсизлиги ёхуд битта бармоқнинг келтирувчи функциясининг йўқлиги);
мустақил ҳаракатланиш лаёқатининг I ва II даражали бузилиши билан кечувчи чап томонлама гемипарез.».
5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.