Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш мақсадида:
истисно тариқасида, мазкур Фармон 3-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган касбий қайта тайёрлашдан ўтмаган шахсларни прокуратура органларига хизматга қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси (кейинги ўринларда — Академия) фаолиятини самарали ташкил этиш

1.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Устав лойиҳаси

2018 йил 1 августга қадар

-

Бош прокуратура

2.

Академияни малакали кадрлар, шу жумладан ўқув, илмий-методик ишларни ташкил этиш мақсадида бошқа таълим, тадқиқот муассасаларининг мутахассислари билан тўлдириш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 августга қадар

-

Бош прокуратура

3.

Академия фаолиятига қуйидагиларни назарда тутувчи замонавий инновацион таълим тизимларини жорий этиш:
видеоконференцалоқа ва бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали прокуратура органлари ходимларини масофавий (электрон) ўқитиш;
таълим жараёнида имитацион моделлаштиришдан фойдаланиш (криминалистик полигонлар, тирлар, суд мажлислари заллари).

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 августга қадар

-

Бош прокуратура,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

4.

Қуйидагиларни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш:
Академиянинг тегишли таълим дастурларини якунлаган шахсларга қўйиладиган малака талаблари;
Академиянинг янгиланган, замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган, шунингдек, таълим жараёнини прокуратура органлари фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари билан боғлиқлигини таъминлайдиган ўқув режалари ва дастурлари.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 августга қадар

-

Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги

5.

Қуйидагиларни:
раҳбарлик лавозимларни эгаллаш учун захирада турган прокуратура органлари ходимларини касбий қайта тайёрлаш;
прокуратура органларида лавозимларни эгаллаш учун номзодларни касбий қайта тайёрлаш;
прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш;
прокуратура органлари ходимларини масофадан ўқитиш;
Академия ходимларининг прокуратура органларида стажировка ўташи;
магистратурага қабул қилиш ва ўқишни ташкил этиш;
прокуратура органлари фаолияти йўналишлари бўйича юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;
прокуратура органлари ходимларининг бутун меҳнат фаолияти давомида касбий ривожланиши мониторинги;
прокуратура органлари ходимлари ҳисобидан Академия лавозимларини ички идоравий ротация асосида эгаллаш тартибини белгиловчи қоидаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 августга қадар

-

Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси

6.

Бош прокуратура раҳбарлари, шу жумладан, Департамент ва Бюро, шунингдек, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда Академиянинг Васийлик кенгашини ташкил этиш.
Академия Васийлик кенгаши тўғрисидаги Низомни ва Васийлик кенгашининг Иш режасини тасдиқлаш.

Бош прокурор буйруқлари лойиҳалари

2018 йил 1 августга қадар


2018 йил 1 сентябрга қадар

-

Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Академиянинг Ахборот-ресурс маркази фондини замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан янгилаш, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий ҳуқуқий ҳамда ахборот-таҳлилий нашрларга мунтазам обунасини таъминлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 сентябрга қадар

Давлат бюджети, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Ўзбекистон матбуот
ва ахборот агентлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Молия вазирлиги

8.

Академияни «Электрон таълим» миллий тармоғига, А.Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг электрон ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига улаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 июлга қадар

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

9.

Академияда илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш ва олий ўқув юртидан кейинги таълим институтини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 августга қадар

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Бош прокуратура

10.

Академиянинг ўқув дастурларига (режаларига) киритилган интизом бўйича ўқув қўлланмалар ва ўқув-услубий материалларни тайёрлаш ва нашр этиш дастурини тасдиқлаш.

Дастур лойиҳаси

2018 йил 1 июлга қадар

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

11.

Қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамият ва давлатнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини қўриқлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактика қилишнинг долзарб муаммолари бўйича, шу жумладан, миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб қилган ҳолда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар, дастурлар ва лойиҳалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Дастур лойиҳаси

2018 йил 1 октябрга қадар

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бош прокуратура, Фанлар Академияси

12.

«Бош прокуратура Олий ўқув курслари Ахборотномаси» илмий-амалий ҳуқуқий нашрини «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси Ахборотномаси» илмий-амалий ҳуқуқий журнали сифатида қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан юриспруденция соҳасида асосий илмий-амалий натижаларни нашр қилиш учун тавсия қилинадиган илмий нашрлар рўйхатига киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 июлга қадар

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Ўзбекистон матбуот
ва ахборот агентлиги,
Бош прокуратура,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси

13.

Академиянинг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:
етакчи илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий муассасалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ташкилотлар билан меморандумлар, ўзаро ҳамкорлик келишувларини тузиш, қўшма дастурларни амалга ошириш;
Академия профессор-ўқитувчиларнинг таркибини малакасини ошириш ва тингловчиларни ўқитиш жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш амалиётини жорий этиш;
Академиянинг ўқитувчилари, тингловчилари
ва прокуратура органлари ходимларини хорижий мамлакатлар таълим муассасаларида стажировка ўташи, шунингдек, доимий равишда юриспруденциянинг долзарб масалалари бўйича халқаро илмий-амалий форумларда иштирок этишини ташкил этиш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

Мунтазам

Давлат бюджети, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

14.

Ижтимоий тармоқларда Академиянинг расмий интернет веб-сайти ва саҳифасини яратиш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 августга қадар

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

II. Академиянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

15.

Белгиланган тартибда бино ва иншоотлар мажмуасини қуриш учун, шу жумладан, қуйидагиларни ўз ичига қамраб олган техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:
Бош прокуратура марказий аппарати маъмурий биноларининг мажмуаси (шу жумладан Департамент, Бюро, Академиянинг ўқув корпуси ва маъмурий биноси);
меҳмонхона ва ётоқхона;
спорт мажмуаси (ёпиқ ва очиқ майдончалар);
криминалистик полигон, ўқ отиш тири;
Бош прокуратуранинг хизмат уйи ва болалар боғчаси;
ошхона ва бошқа объектлар.

Техник топшириқ лойиҳаси

Алоҳида графикка мувофиқ

-

Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари

16.

Белгиланган тартибда бино ва иншоотлар мажмуасини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари

Алоҳида графикка мувофиқ

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Тошкент вилояти
ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари

17.

Техник топшириқлар ва Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ бино ва иншоотлар мажмуаси қурилишини тўлиқ якунлаш, шу жумладан:
бино ва иншоотлар мажмуасининг электр таъминоти, газ таъминоти, алоқа ва бошқа инфраструктуралари ташқи тизимларининг қурилишини (эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан);
белгиланган нархлар бўйича бош пудратчи ташкилотга цемент ва металл прокат ажратилишини;
туташ ҳудудларни ободонлаштирилишини (маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан) таъминлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

Алоҳида графикка мувофиқ

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳамда эксплуатация қилувчи ташкилотлар маблағлари

Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимиятлари, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбектелеком» АК, «Ўзқурилишматериаллари» АЖ

18.

Академиянинг имитацион суд мажлисларини ўтказиш зали, тир, криминалистик полигон, моделлаштириш ва симуляция марказини ситуацион ва симуляциявий машғулотлар ўтказиш учун зарур бўлган ўқитишнинг замонавий инновацион воситалари билан жиҳозлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

Алоҳида графикка мувофиқ

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

19.

Масофавий (электрон) таълимни ташкил этиш ва видеоконференцияларни ўтказиш учун ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш, шунингдек, масофавий таълим тизимини видеоконференцалоқа, онлайн тестлар ва сўровларни ўтказиш, тегишли дастурий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг методик ва техник параметрларини.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 декабрга қадар

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий суд

20.

Академия буюртмасига биноан Академиянинг Ахборот-ресурс марказини замонавий техника, зарур жиҳозлар ва қўшимча воситалар билан жиҳозлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 сентябрга қадар

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги,Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

21.

Академиянинг мини-типографиясини ташкил этиш ва уни илмий-тадқиқот натижалари, брошюралар, дарсликлар, буклетлар ва бошқа адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш учун зарур бўлган замонавий нашриёт ускуналари билан жиҳозлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 сентябрга қадар

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Ўзбекистон матбуот
ва ахборот агентлиги

22.

Прокуратура органлари ходимларининг масофавий ва мустақил таълим олишлари учун электрон ўқув материалларини ишлаб чиқиш мақсадида мультимедиа студиясини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

Алоҳида графикка мувофиқ

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, МТРК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

23.

Хорижий тажриба ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш учун зарур бўлган, хусусан, «West Law», «Lexis Nexis» ва бошқа халқаро ҳуқуқий-маълумотлар тизимининг дастурий маҳсулотларини (маълумотлар базасини) харид қилиш ва келгусида янгилаб бориш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 декабрга қадар

Давлат бюджети, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Молия вазирлиги

24.

Академияга «Ўзбектелеком» АК билан тендер (танлов) ўтказмасдан шартнома тузиш ва уни кейинги муддатларга мустақил узайтириш ҳуқуқини бериш орқали Академияни юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини таъминлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 августга қадар

Давлат бюджети маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Бош прокуратура, Молия вазирлиги

25.

Сайёр ўқув машғулотларини ташкиллаштириш мақсадида Академияни автотранспорт воситалари (6 та), шу жумладан автобуслар (2 дона) билан ҳамда Академия буюртмаларига асосан хизмат ва махсус автотранспорт воситалари учун зарур ҳажмдаги автобензин ва дизель ёқилғисини белгиланган тартибда ажратилиши ва харид қилинишини таъминлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 октябрга қадар

Давлат бюджети,Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзбекнефтегаз» АЖ

биринчи хатбошидаги «Олий ўқув курсларида» сўзлари «Академиясида» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш» сўзлари «Раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада турувчи кадрларни касбий қайта тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 26-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
в) 35-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
г) 62-банддаги «Олий ўқув курсларида» сўзлари «Академиясида» сўзи билан алмаштирилсин.

Лавозим номи

Разряд

Бош прокурор

21

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари

20

Бош прокурор ўринбосари

19

бошқарма бошлиғи, Бош прокуратура Академияси бошлиғи

18

мустақил бўлим бошлиғи, бошқарма таркибидаги бўлим бошлиғи, Бош прокуратура Академияси кафедраси (бўлими, маркази) бошлиғи, кафедра профессори

17

алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчи, Бош прокурор ёрдамчиси, Бош прокуратура Академияси кафедраси доценти

16

алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчи, бошқарма катта прокурори, Бош прокуратура Академияси катта ўқитувчиси

15

катта терговчи, бўлим катта прокурори, бошқарма прокурори, Бош прокуратура Академияси ўқитувчиси, бўлими (маркази) катта прокурори

14

бўлим прокурори, прокурор ёрдамчиси, Бош прокуратура Академияси бўлими (маркази) прокурори

13

бош мутахассис

12

етакчи мутахассис

11

мутахассислар:

1-тоифали мутахассис

10

2-тоифали мутахассис

9

».

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги Низомнинг 25-бандининг биринчи хатбошисидаги «раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш дастури бўйича» сўзлари «раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада турувчи кадрларни касбий қайта тайёрлаш дастури бўйича ёки магистратурасини» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази