Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини молиялаштириш манбалари этиб, тегишли қисмларда, бошқа манбалар билан бир қаторда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
а) 4-банднинг тўртинчи хатбошиси «Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-илованинг рус тили матнидаги «Выделение средств будет осуществляться по мере поступления средств в Фонд поддержки и развития научно-технической деятельности» сўзлари «Выделение средств будет осуществляться по мере поступления средств в Фонд поддержки инновационного развития и новаторских идей. При этом по недостающей части средств Фонда расходы осуществляются за счет и в пределах выделенных бюджетных средств» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 3-илованинг 42-банди «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети» сўзларидан кейин «Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан тўлдирилсин;
саккизинчи хатбоши «ходимларини моддий рағбатлантириш» сўзларидан кейин «ва моддий-техник таъминлаш» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «Вазирлик Илмий-техник ахборот маркази ва нашриётининг» сўзлари «Вазирлик Илмий-техник ахборот маркази, нашриёти, шунингдек, Вазирлик қарори билан ташкил этиладиган илмий кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича идоравий илмий ҳамда ўқув марказлари, маслаҳат ва ахборот марказлари, илмий лабораторияларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази