Ҳужжат кучини йўқотган 24.12.2021 02.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 905-4
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 02.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 905-4
Кучга кириш санаси
03.05.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 24.12.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 2 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 905-4]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 31 августдаги 20/8-сонли «Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан кўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни, шунингдек унга ўзгартириш ва кўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 905-7, 23.09.2021 й.) асосан 2021 йил 24 декабрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ва 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2000 йил 22 февралда 429-сон билан тасдиқланган Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 905, 2000 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 5-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14/21-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 14 апрелдаги 14/21-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидаги мазмундаги 1.6-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1.6. Кредит сиёсати кредит (микроқарз) бериш тўғрисида қарор қабул қилишнинг босқичма-босқич жараёнини ва кредит (микроқарз) бериш тўғрисида хабардор қилиш ёки уни беришни асослантирилган ҳолда рад этиш тартибини кўрсатган ҳолда кредит буюртмаларини шаффофлик асосида рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш тартибини ўз ичига олиши керак.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2.2. Ваколатлар даражаси ва масъулиятни тақсимлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит сиёсатида кредит ажратишда филиаллар томонидан мустақил қарорлар қабул қилишда кредитлашнинг лимитларини белгилаш меъзонларини кўрсатган ҳолда бош банк ва унинг филиаллари ўртасида жавобгарликнинг аниқ чегаралари акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитлаш учун масъул бўлган барча шахслар ваколатлари кредит сиёсатида қайд этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит қўмитаси мажлислари ва унинг банк бошқаруви органлари олдида ҳисобот бериши даврийлиги ҳам кредит сиёсатида белгилаб қўйилиши керак.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2.4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2.4. Кредитларнинг тўпланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит сиёсати кредитлар ва микроқарзларнинг тўпланиши даражаси, шу жумладан кредит турлари, иқтисодиёт тармоқлари, географик ҳудудлар ва бошқалар бўйича тўпланиши даражаси мониторинги бўйича талабларни ўз ичига олиши зарур. Кредит сиёсатида раҳбариятга мунтазам равишда топшириладиган тегишли ҳисоботларни тайёрлашга доир талаблар белгиланиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2.9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2.9. Фоиз ставкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит сиёсати «кредитнинг тўлиқ қиймати» тушунчасини, шу жумладан кредит олиш ва хизмат кўрсатиш (қайтариш) билан боғлиқ бўлган барча тўловлар тўғрисидаги шартлар бўйича тўлиқ маълумотни ўз ичига олиши зарур. Бунда, шу жумладан, ресурслар қиймати, кредит бўйича хизмат кўрсатишга доир кутилаётган харажатлар, воситачилик ҳақи, маъмурий сарфлар, эҳтимолий йўқотишларга қарши захиралар ва банк маржаси баҳоланиши зарур. Ушбу шартлар кредит шартномасида ҳам акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит сиёсати қуйидаги тақиқларни назарда тутиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микроқарз шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорда фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар) муддатидан илгари сўндирилганлиги учун неустойка ундириш.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2018 й., 10/18/905-4/1151-сон)