Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижро учун масъуллар

1.

Мустақиллик байрамининг 27 йиллиги арафасида республикада фаолият юритаётган бахшилар ижодини тараннум этадиган «Мустақиллик бахшилари» китоб-альбомини чоп этиш.

2018 йил август

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фонди маблағлари

Маданият вазирлиги, Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Матбуот ва ахборот агентлиги

2.

Чекка, олис ҳудудлардаги бахши-шоир, оқин, жировлардан достон, терма, айтимларни ёзиб олиш учун Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказига замонавий рақамли аудио ва видео ускуналар харид қилиш.

2018 йил декабрь

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

3.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё, вилоятларидаги сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган масканларда достон ва терма ижрочилик санъатини тарғиб этишга қаратилган 20 дақиқалик кўнгилочар тадбирлар ҳамда дўмбира, чанқовуз, сибизға, бўламон, сопол най, қўбиз, қўшнай каби ўзбек миллий қадим чолғу асбоблари ва бахшичилик санъатига оид адабиётлар кўргазмасини ташкил этиш.

2018 йил майдан бошлаб мунтазам равишда

Ташаббускорларнинг ўз маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоят ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

4.

Жойлардаги маҳаллалар, маданият марказлари, истироҳат боғлари, таълим муассасалари ҳамда санъат саройларида «Достон» кечалари ва таниқли бахши-шоирлар билан ижодий учрашувлар ўтказиш.

2018 — 2022 йиллар ҳар ойда бир марта

Ижрочиларнинг маданий тадбирлар учун назарда тутилган маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари

5.

2018/2019 ўқув йилидан Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё, вилоятларидаги айрим болалар мусиқа ва санъат мактаблари қошида бахшичилик ва достончилик йўналиши бўйича очиладиган синфлар учун ўқув режа ва дастурлар асосида услубий қўлланмалар чоп этиш ҳамда медиа иловалар ва кўргазмали воситалар билан таъминлаш.

2019 — 2022 йиллар

Маданият вазирлигига бюджетдан ажратилган маблағлар, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари, ҳудудий маданият ҳамда молия бошқармалари

6.

Ўзбекистон халқ бахшилари ҳақида қисқа ва асосий маълумотларни тўплаб, уларнинг портретларини тайёрлаш ва жойлардаги 312 та болалар мусиқа ва санъат мактабларига етказиш.

2019 — 2022 йиллар

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Маданият вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги

7.

Таниқли бахшилар иштирокида бахшичилик санъати дурдонаси ҳисобланган «Алпомиш», «Гўрўғли», «Кунтуғмиш» «Авазхон», «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам», «Тоҳир ва Зуҳра» каби достонлар ҳақида телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни мунтазам равишда тайёрлаб бориш ва эфирга узатиш.

2018 йил май ойидан бошлаб мунтазам равишда

Ижрочилар маблаѓлари

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти

8.

Бахшичилик санъати, достонлар ва халқ термалари юзасидан илмий тадқиқотлар олиб бориш, халқ оғзаки ижоди ёдгорликларини тўплаш ва нашр этиш.

мунтазам равишда

Ижрочилар маблағлари

Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Маданият вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги

9.

Ўзбек бахшичилик санъати ривожига катта ҳисса қўшган атоқли бахши-шоирларнинг хотира кечаларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятларини кенг тарғиб ќилиш.

мунтазам равишда

Ижрочилар маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги, Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари

10.

Халқаро кўрик-танлов ва фестиваллар, давлат тадбирлари ҳамда хориж давлатларида ўтказилаётган Ўзбекистон маданият кунларида бахши-шоирларнинг иштирокини таъминлаш.

2018 — 2022 йиллар

Тадбирлар харажатлари сметаси доирасида

Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

11.

Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказининг кутубхона фондини миллий-маънавий ќадриятларимиз, маданиятимиз, фольклор, анъанавий ќўшиќчилик ҳамда бахшичилик санъати йўналишига доир чоп этилган янги адабиётлар билан бойитиш.

мунтазам равишда

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамѓармаси

12.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидаги бахшичилик йўналиши мавжуд болалар мусиқа ва санъат мактабларининг бахшичилик санъатидан сабоқ бераётган мутахассислари малакасини ошириб бориш.

2019 йил октябрдан бошлаб мунтазам равишда

Ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

13.

Ўзбек бахшичилик санъатининг таниқли намояндалари фаолияти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм яратиш.

2019 йил ноябрь

«Ўзбеккино» Миллий агентлигига бюджетдан ажратилган маблағлар

Маданият вазирлиги, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 199-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/199/2729-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази