Ҳужжат кучини йўқотган 10.07.2002 14.05.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1139
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 14.05.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1139
Кучга кириш санаси
01.06.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 10.07.2002
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ МАБЛАҒЛАРИНИ ИЧКИ АКТИВЛАРГА ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 14 майда 1139-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 29 июндаги 17/9-сон қарори билан ўз кучини йўқотган ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2002 йил 10 июлдаги 102-мҳ-сон буйруғига мувофиқ давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3, 7, 17 ва 51-моддаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2002 йил 30 мартдаги, ПФ-3047-сонли Фармонининг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Марказий банкнинг «Тижорат банклари маблағларини ички активларга жойлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг 2002 йил 1 июндан кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 20 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9/20-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки Бошқарувининг 2002 йил 20
апрелдаги 9/20-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари маблағларини ички активларга жойлаштириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банкларининг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағларини ички активларга жойлаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар ишлатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси резиденти — Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган, шу жумладан вақтинчалик Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган жисмоний шахслар; Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташкил қилинган ва рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички активлар — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сўмда ва чет эл валютасида жойлаштирилган банк активларини акс эттиради, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд пуллар ва тўлов ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резидент-банклар ҳисобварақларидаги маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлаштирилган депозитлар, берилган кредитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резидент юридик шахслар устав капиталига ва қарз мажбуриятларига қилинган қўйилмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат қимматли қоғозларига қўйилмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номоддий активлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган кўчмас ва кўчар мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси резидентларига жойлаштирилган бошқа активлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички пассивлар (мажбуриятлар) — тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси резидентлари олдидаги мажбуриятларини акс эттиради, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб қилинган депозитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси резидент-банклари олдидаги мажбуриятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг қарз мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси резидентлари олдидаги бошқа мажбуриятлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Банкларнинг ички активларга жойлаштирилган маблағларига қўйиладиган талаблар коэффициент кўринишида белгиланади. Ички активларга жойлаштириш коэффициенти ички активларни банк устав капитали ҳамда ички мажбуриятларнинг йиғиндиси нисбати билан аниқланади ва қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Н‎ =‎ ‎‎___________Ички активлар_________________
‎‎Устав Капитали + Ички мажбуриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Барча банклар ички активларга жойлаштирилган коэффициентни 1 (100%) дан кам бўлмаган даражада сақлаб туришлари зарур. Ички актив ва ички мажбуриятларни ҳисоблаш тартиби мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Банкларнинг ички активларга жойлаштирилган маблағлари ҳамда ўрнатилган меъёрга амал қилиши тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот ойининг 10 санасига қадар Марказий банкка тақдим этилиши лозим. Ҳисоботлар иловага мувофиқ ёзма ва электрон кўринишда тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Низомнинг талаблари тижорат банклари томонидан амал қилинмаган ёки маълумотлар ўз вақтида тақдим этилмаган ҳолларда Марказий банк «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 53-моддаси ва «Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларга риоя этмаган тижорат банкларига нисбатан қўйиладиган жазо ва санкциялар тўғрисида»ги 74-сонли низомга (1999 йил 5 февралда Ўзбекистон Республикасининг Адлия Вазирлиги томонидан 622-сон билан рўйхатдан ўтган) мувофиқ жарима қўллаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари маблағларини
ички активларга жойлаштириш
тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«_______» Банкининг _____ ҳолатига ички актив ва мажбуриятларни ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

млн. сўмда‎

‎‎Ички активлар‎

Жами‎

1.‎ Кассадаги нақд пул ва бошқа касса ҳужжатлари‎ Ҳисобрақам тартиб бўйича 10100‎
2.‎ Марказий банкнинг вакиллик ҳисобрақамидаги маблағлар‎ Ҳисобрақам тартиб бўйича 10300‎
3.‎ Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобрақамларидаги маблағлари*‎ Ҳисобрақам тартиб бўйича 10500‎
4.‎ Олди-сотди учун мўлжалланган қимматли қоғозлар ҳисобрақами, брутто*‎ Ҳисобрақам тартиб бўйича 10700 (10715 ташқари), 10900‎
5.‎ Факторинг*‎ Ҳисобрақам тартиб бўйича 11100‎
6.‎ Сотиб олинган векселлар, брутто*‎ Ҳисобрақам тартиб бўйича 11300‎
7.‎ РЕПО шартномалари*‎ РЕПО шартномалари*‎
8.‎ Бошқа банкларга берилган кредитлар, брутто* Ҳисобрақамлар тартиб бўйича 11900, 12100, 13300, 14500‎
9.‎ Кредит қўйилмалар, брутто*‎ Ҳисобрақамлар тартиб бўйича 12300 дан 15700 гача (8-қаторда кўрсатилганлардан ташқари) ‎
10.‎ Инвестициялар, брутто*‎ Ҳисобрақам тартиб бўйича 15900‎
11.‎ Банк мулки, брутто* Ҳисобрақамлар тартиб бўйича 16500, 16700‎
12.‎ Бошқа активлар, брутто* Ҳисобрақамлар тартиб бўйича 11500, 11700, 17100, 19900‎
13.‎ Жами ички активлар, брутто‎ 1 дан 13 гача қаторларнинг йиғиндиси‎

‎‎Ички мажбуриятлар

14.‎ Депозитлар‎
15.‎ Талаб қилиб олгунча*‎ Ҳисобрақам тартиб бўйича 20200‎
16.‎ Жамғарма депозитлар* Ҳисобрақам тартиб бўйича 20400‎
17.‎ Муддатли депозитлар*‎ Ҳисобрақам тартиб бўйича 20600‎
18.‎ Бошқа депозитлар*‎ Ҳисобрақам тартиб бўйича 22600‎
19.‎ ЎзРМБдаги ҳисобрақамлари‎ Ҳисобрақам тартиб бўйича 20800‎
20.‎ Бошқа банкларнинг ҳисобрақамлари*‎ Ҳисобрақам тартиб бўйича 21000‎
21.‎ Олинган ссудалар*‎ Ҳисобрақамлар тартиб бўйича 21600, 21800, 22000‎
22.‎ РЕПО шартномалари*‎ Ҳисобрақам тартиб бўйича 22300‎
23.‎ Чиқарилган қимматли қоғозлар*‎ Ҳисобрақам тартиб бўйича 23600‎
24.‎ Бошқа мажбуриятлар*‎ Ҳисобрақамлар тартиб бўйича 21200, 21400, 29800‎
25.‎ Устав капитали‎ Ҳисобрақам тартиб бўйича 30300‎
26.‎ Жами ички мажбуриятлар ва устав капитали‎ 15 дан 25 гача қаторларнинг йиғиндиси‎
27.‎ Ички активларга жойлаштириш коэффициенти (13 қатор/26 қатор)‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: * Юқорида кўрсатилган ҳисобрақамлар бўйича фақат резидентларнинг ҳисобрақамлари қолдиқлари ҳисобга олинади (норезидент ҳисобрақамлари қолдиқлари ҳисобга киритилмайди).
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 9-сон)