Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сонли ва «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сонли фармонлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони 10-бандининг олтинчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида»ги 2005 йил 28 сентябрдаги ПҚ-191-сон қарори 4-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» сўзлари «Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига» сўзлари «Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловадаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПФ-5739-сон Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 06/19/5739/3249-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2851-сон қарори 8-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
тўртинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази