Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Тадбирлар номланиши

Молиялаштириш суммаси ва манбалари*

Ижро муддати ва амалга ошириш шакли

Масъул ижрочилар

I. Қимматли балиқ турлари ва чавоқларини интенсив етиштириш учун наслчилик-селекция ишларини давлат-хусусий шериклик шартларида такомиллаштириш

1.

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида балиқчилик станцияси базасида йилига 10 млн. дона балиқ чавоқларини етиштириш бўйича Россия Федерацияси билан наслчилик-селекция қўшма корхона ташкил қилиш.

2 млрд сўм,
лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари
,
кредит маблағлари

2018 йил

1 августгача


ташкилий тадбирлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Г. Ибрагимов), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Холмуродов),

«Ипотека банк»АТИБ

(О. Мусаев), тижорат банклари

2.

Жиззах вилоятида «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» ДУКда йилига 10 млн. дона балиқ чавоқларини етиштириш бўйича Вьетнам Социалистик Республикаси билан наслчилик-селекция қўшма корхона ташкил қилиш.

1 млрд сўм,
лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари,
кредит маблағлари

2019 йил
1 мартгача


ташкилий тадбирлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев), ДСҚ

(Б. Мусаев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов),

«Ипотека банк» АТИБ

(О. Мусаев), тижорат банклари

3.

Самарқанд вилоятида ҳудудий «Самарқандбалиқсаноат» МЧЖ базасида йилига 10 млн дона балиқ чавоқларини етиштириш бўйича Венгрия Республикасибилан наслчилик-селекция қўшма корхона ташкил қилиш.

1 млрд сўм,
лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари
,
кредит маблағлари

2019 йил
1 апрелгача


ташкилий тадбирлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Т. Жўраев),
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов),

«Ипотека банк» АТИБ

(О. Мусаев)

4.

Хоразм вилоятининг Хива туманида йилига 2 млн. дона балиқ чавоқларини етиштириш бўйича Вьетнам Социалистик Республикасибилан наслчилик-селекция қўшма корхона ташкил қилиш.

500 млн сўм,
лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари
,
кредит маблағлари

2018 йил
1 ноябргача


ташкилий тадбирлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (И. Сабиров), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов),

«Ипотека банк» АТИБ

(О. Мусаев)

5.

Жиззах вилоятининг Арнасой туманидайилига 3 млн. дона балиқ чавоқларини етиштириш бўйича Вьетнам Социалистик Республикаси билан наслчилик-селекция қўшма корхона ташкил қилиш.

500 млн сўм,
лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари

2019 йил
1 августгача


ташкилий тадбирлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов)

6.

Россия Федерациясидан хорижий инвесторлар иштирокида Хўжакент сув омбори (Бўстонлиқ тумани) мисолида балиқнинг совуқ сувларда яшайдиган турларини кўпайтириш бўйича қўшма корхона ташкил қилиш.

10 млрд сўм,
лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари
,
кредит маблағлари

2019 йил
1 апрелгача


ташкилий тадбирлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), «Ипотека банк» АТИБ

(О. Мусаев)

7.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида совуқ сувда яшайдиган қимматбаҳо балиқ турларини (осетр, форель, лосось ва бошқалар) ота-она тўдасини яратиш.

5 млрд сўм,
лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари
,
кредит маблағлари

2019 йил
1 майгача


ташкилий тадбирлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги(Б. Умаров), ТИВ (Б. Асадов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев), «Ипотека банк» АТИБ (О. Мусаев)

8.

Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларининг тоғли туманларида балиқнинг совуқ сувларда яшайдиган турлари (форель, осетр, лосось ва бошқалар)ни интенсив тарзда йилига 100 тоннадан етиштириш бўйича тажриба лойиҳаларини яратиш.

10 млрд сўм,
лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари
, хорижий инвестициялар,
кредит маблағлари

2020 йил
1 апрелгача


ташкилий тадбирлар

Андижон

(Ш. Абдурахмонов), Жиззах

(Э. Салиев), Қашқадарё

(З. Рузиев), Наманган

(Х. Бозаров), Самарқанд

(Т. Джураев), Сурхондарё

(Э. Турдимов) ва Фарғона вилоятлари(Ш. Ганиев), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), «Ипотека банк» АТИБ

(О. Мусаев)

9.

Давлат-хусусий шерикчилик шартларида гидроэлектростанцияларда ва энергетик объектларда ташлама илиқ сувларда йил бўйи балиқнинг илиқ сувларда яшайдиган турлари (карп, сом, тиляпия, қора амур ва бошқалар)ни интенсив етиштириш бўйича тажриба лойиҳаларини яратиш.

10 млрд сўм,
лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари
, хорижий инвестициялар,
кредит маблағлари

2019 йил
1 мартгача


ташкилий тадбирлар

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов), «Ўзбекэнерго» АЖ

(У. Мустафоев), «Ўзбекгидроэнерго»АЖ

(А. Сангинов),

«Ипотека банк» АТИБ

(О. Мусаев)

10.

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти негизида балиқнинг янги маҳсулдор турларини (сом, тиляпия, қора амур ва бошқалар) иқлимлаштириш.

Кейинчалик балиқ хўжаликлари ташкилотларига татбиқ қилган ҳолда она балиқлар етиштириш ва балиқнинг наслдор сермаҳсул турларини етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш.

900 млн сўм,

бюджет маблағлари

2019 — 2023 йилларда


ташкилий тадбирлар

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

11.

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти негизида фойдаланилаётган технологияларни балиқнинг осетр турларини маҳаллий иқлим шароитларига мослаштириш қувватларини яратиш.

800 млн сўм,
бюджет маблағлари

2019 йил
1 январгача


ташкилий тадбирлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов),

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

12

Табиий сув ҳавзаларини унумдорлигини ошириш учун уларда балиқлантириштехнологиялари ва нормаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

-

2018 йил
1 июлгача


буйруқ

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев),

Молия вазирлиги(А. Хайдаров)

II. Балиқ маҳсулотларини(консерва, икра, балиқ уни, деликатеслар ва бошқалар)ишлаб чиқаришни кенгайтириш

13.

Ҳар бир ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖда халқаро талабларга мувофиқ тайёр балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш бўйича биттадан ишлаб чиқариш комплексини ташкил қилиш.

14 млрд сўм,

кредит маблағлари

2019 йил
1 январгача


ташкилий тадбирлар

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов), «Ипотека банк» АТИБ (О. Мусаев)

14.

Биринчи навбатда, аҳоли эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, кейинчалик қўшни мамлакатларга экспорт қилиш учун балиқларни қайта ишлаш ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш (консерва, икра, балиқ уни ва бошқалар) бўйича замонавий комплекслар ташкил қилиш.

10 млрд сўм,
лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари
, хорижий инвестициялар,
кредит маблағлари

2018-2019 йиллар давомида


чора-тадбирлар комплекси

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлиги

15.

Импорт бўйича келтириладиган балиқ хомашёсидан балиқ консервасини ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш комплексларини ташкил қилиш.

лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари

2018-2019 йиллар давомида


ташкилий тадбирлар

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов), Ташқи савдо вазирлиги (Ж. Ходжаев),
ДСҚ (Ж. Арипов)

16.

Шиша идишларда балиқ консерваларини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш ва тасдиқлаш.

-

2018 йил

1 августгача

буйруқ

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов),

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев)

III. Аквамаданиятни ривожлантириш, ер ҳамда сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

17.

Ер ва сув ҳавзаларидан мақсадга номувофиқ фойдаланаётган табиий ва сунъий сув ҳавзаларини хатловдан ўтказиш натижалари бўйича қуйидаги чораларникўриш:

уларни товар балиқлар ва балиқ чавоқларини етиштиришга жалб қилиш;

балиқчилик хўжаликлари сунъий ва табиий сув ҳавзаларининг унумдорлигини кадастр жиҳатдан баҳолаган ҳолда ягона реестр яратиш.

ўз маблағлари

2018 йил
1 ноябргача

Давергеодезкадастр

(А. Абдуллаев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Н. Бакиров), Давлат экология қўмитаси (Б. Қўчқоров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

18.

Суғориш тизимларида (каналларда) балиқ етиштиришда, шу жумладан, қафас (садок) усулида хориж тажрибасини ўрганиш (Туркия Республикаси, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси ва бошқалар).

Ўрганиш натижаларига кўра суғориш тизимларида ваэлектр энергиясини ишлаб чиқаришда кичик гидроэнергетика қурилмасини қўллаб, аквамаданиятни янада ривожлантириш тўғрисида таҳлилий маълумот тайёрлаш ва киритиш.

ўз маблағлари

2019 йил

1 сентябргача


Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев), ТИВ (Б. Асадов)

19.

Балиқни сунъий ва табиий сув ҳавзаларида ҳамда наслчилик-селекция корхонасида ёпиқ сув айланма тизими қурилмаларини қўллаган ҳолда интенсив усулда етиштириш бўйича балиқчилик хўжалиги низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

-

2018 йил
1 июлгача


буйруқ

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов),

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Балиқларни шоли экилган майдонларда етиштиришда балиқ чавоқларива оқсил моддаси юқори озуқаларни харид қилишда фермер хўжаликларининг сарф харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

-

2018 йил
10 майгача


буйруқ

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), Молия вазирлиги

(А. Хайдаров), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев), «Ўздонмаҳсулот» АЖ (С. Хайдаров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Балиқчилик хўжаликларига балиқ чавоқларини сотиб олишда ва табиий сув ҳавзаларини балиқлантиришданаслчилик-селекция корхоналарига субсидиялар бериш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

-

2018 йил

1 августгача


буйруқ

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), Молия вазирлиги

(А. Хайдаров), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Суғориш тизимларида (каналларда) балиқ етиштириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

-

2018 йил
1 октябргача



буйруқ

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), Сув хўжалиги вазирлиги
(Ш. Хамраев), Молия вазирлиги

(А. Хайдаров), ДСҚ

(Б. Мусаев), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев)

23.

Суғориш тизимларида (каналларда) балиқ етиштирувчи балиқчилик хўжаликларини уларни ягона солиқ тўлови ва ягона ер солиғидан озод қилиб, бўшайдиган маблағларни сув хўжаликлари ташкилотларига суғориш тизимларининг фойдаланиш таъминотига йўналтирган ҳолда рағбатлантириш.

-

2018 йил

1 августгача


Ўзбекистон Республикаси президенти қарори

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), Молия вазирлиги

(В. Пак), ДСҚ

(Б. Мусаев), Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев)

24.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) 1992 йил 10 декабрдаги Денгиз ҳуқуқи тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш масаласини ишлаб чиқиш ва унинг якунларига кўра аниқ таклифлар бўйича таҳлилий маълумот киритиш.

ўз маблағлари

2018 йил 20 июлгача

таҳлилий маълумот

ТИВ (Б. Асадов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев)

25.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва Сув хўжаликлари вазирликлари ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси балиқчилик тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича халқаро ва хорижий муассасалар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, жумладан, Марказий Осиё ва Кавказда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотида балиқчилик ва аквамаданиятни ривожлантириш комиссиясига кириш.

ўз маблағлари

2018 йил
10 июнгача


чора-тадбирлар комплекси

Сув хўжалиги вазирлиги
(Ш. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), ТИВ (Б. Асадов)

IV. Балиқчилик тармоғидаги илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш

26.

Балиқчилик тармоғида хорижий мамлакатларнинг илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

-

2018 йил
1 июнгача

Вазирлар Маҳкамаси қарори

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев), вазирлик ва идоралар

27.

Янги юқори маҳсулдор карп она балиқлар ва балиқлар озиқланадиган ўсимликларни етиштириш мақсадида ҳавза балиқларини наслчилик-селекция усуллари генофондини сақлаш ва яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш.

1,5 млрд сўм,
бюджет маблағлари

2019 2023 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов),

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

28.

Тропик турдаги балиқларни (сом балиқлари, тиляпия ва бошқалар) гормонал инъекцияларни қўллаган ҳолда ўстириш ва боқиш орқали сунъий кўпайтириш биологияси ўзига хосликларини ўрганиш, шу жумладан қатъий континентал шароитларда уларнинг ўсиб бориш, кўпайиши, шунингдек, ўрганиш натижаларини мазкур фаолиятга жорий этиш.

800 млн сўм,
бюджет маблағлари

2019 — 2023 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

29.

Кўллар, табиий сув ҳавзалари, интенсив тизимларда (ёпиқ сув айланма тизими қурилмаларида,қафасларда (садок) бассейнларда) сувнингҳарорати, етиштириш зичлиги, боқиш ва балиқларга оид бошқариладиган бошқа омилларга боғлиқ ҳолда балиқларнинг ҳар хил турларининг кўрсаткичлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

-

2018 йил

1 сентябргача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов),

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев)

30.

Юқори маҳсулдор балиқ турларини етиштиришнинг интенсив усулларини (қафаслар (садок), ёпиқ сув айланма тизими қурилмалари, бассейнлар) даромад келтириши ва технологияларнинг барқарорлигини асослаган ҳолда илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш орқали жорий этиш.

-

2019 йил
1 январгача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов),

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев)

31.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолдабалиқчилик илмий-тадқиқот институти фаолияти самарадорлигини ошириш, жумладан:

Институтнинг ташкилий-штат тузилмасини оптималлаштириш, илмий инновацион тадқиқотлар натижаларини жорий этиш ва тижоратлаштириш;

Институт ходимларини аттестациядан ўтказиш, уни балиқчилик тармоғидаи малакали ёш мутахассислар билан тўлдириш;

маҳаллий иқлим шароитларига мослаштирган ҳолда балиқ етиштиришнинг замонавий технологияларини ўрганиш ва жорий қилиш масалаларида хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот институтлари билан ҳар томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек, қимматбаҳо балиқларнинг турларини кўпайтиришда наслчилик-селекция ишларини такомиллаштириш.

-

2018 йил
20 июнгача


Вазирлар Маҳкамаси қарори

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), Сув хўжалиги вазирлиги
(Ш. Хамраев), инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов), Молия вазирлиги

(А. Хайдаров), Фанлар академияси

(Б. Юлдашев), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев)

32.

Қуйидагилар бўйича тадқиқот ишларини олиб бориш:

табиий сув ҳавзаларида балиқлантириладиган балиқларнинг ўсиши ва репродуктив имкониятларининг абсолют ва нисбий кўрсаткичлари;

интенсив шартларда балиқларни боқиш ва рационини ҳисоблаш ҳамда юқори озуқаларни ишлаб чиқариш учун методик илмий асосларни ишлаб чиқиш;

бозордаги мавжуд ингредиентлардан балиқ озуқалари рецептурасини ишлаб чиқиш.

-

2018 йил
1 сентябргача

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов),

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев)

33.

Тошкент давлат аграр университети талабаларининг амалий ўқитиш ва давлат хусусий шерикчилик шартларида малакали кадрларни тайёрлаш учун совуқ сувда яшайдиган қимматбаҳо балиқ турларининг балиқ чавоқларини етиштириш ва йилига 200 тонна товар балиқларини (форель, осетр, лосось ва бошқалар) етиштириш ўқув-тажриба марказини ташкил қилиш.

3 млрд сўм,

халқаро грантлар, ҳомийлик маблағлари, кредит маблағлари

2019 йил
1 мартгача


ташкилий тадбирлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов),

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев),

Минвуз (И. Маджидов),

Тошкент давлат аграр университети

(Б. Сулаймонов),

«Ипотека банк» АТИБ
(О. Мусаев)

34.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Тошкент ва Фарғона вилоятларида балиқчилик хўжаликларига ихтиопаталогик хизматкўрсатиш учун уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва малакали кадрлар билан тўлдирган ҳолда ҳудудий лабораториялар ташкил этиш.

Ҳудудий лабораториялар тармоғини бошқа вилоятларда кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш.

8 млрд сўм,
бюджет маблағлари, халқаро грантлар, хорижий инвестициялар, кредит маблағлари

2019 йил
1 майгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги (Б. Умаров), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), тижорат банклари

35.

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг («Балиқсаноат» МЧЖ) ҳудудий бўлинмаларида:

балиқчилик хўжаликлари ходимларини «уста-балиқчи» ихтисослиги бўйича тайёрлов ва малака ошириш курсларини;

замонавий технологияларни қўллаган ҳолда инкубация цехлари ва балиқ етиштирувчи жойлар фаолиятини босқичма-босқич ташкил этиш.

ўз маблағлари

2018 йил
1 сентябргача

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов), «Ипотека банк» АТИБ (О. Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимияти

36.

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ҳузурида балиқчилик маданиятини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини қамраб олувчи,

жумладан:

балиқчиликда миллий ва хорижий илмий ва амалий инновацион ютуқларни;

янгидан бошловчи ва фаолият юритиб келаётган балиқчилар учун балиқ етиштириш технологияларини тўғри ташкил этиш учун билим орттириш ва тушунтиришга оид материалларни;

мамлакат ичида ва ташқарисида содир бўлаётган балиқчилик соҳасидаги муҳим воқеаларни;

маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар билан илмий-амалий ва бошқа тадбирлар тўғрисидаги анонсларни;

Ўзбекистон Республикасида балиқчилик соҳасини ривожлантиришнинг статистик маълумотлар ва таҳлилий шарҳларни ёритиб борувчи «Балиқчилик» журналини таъсис этиш.

ўз маблағлари

2018 йил 1 майгача

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов), Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев), Инновацион ривожланиш вазирлиги

(А. Ахмедходжаев),

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Л. Тангриев)

V. Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

37.

Тошкент давлат аграр университети ҳузурида «Балиқчилик» йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш ҳамда педагогик кадрлар малакасини ошириш маркази ташкил этиш.

610 млн сўм,

бюджет маблағлари

2018/2019 ўқув

йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов),

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

38.

Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ олий таълим муассасаларининг «Балиқчилик» йўналиши бўйича талабалари 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб тизимли равишда (бир йилдан кам бўлмаган ҳолда) балиқчилик хўжаликлари комплекслари ва ташкилотлари, жумладан, «Балиқ ишлаб чиқарувчи» ЭИЗда бевосита амалиёт ўтайдилар.

-

2018/2019 ўқув

йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев)

39.

Қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга ошириш:

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида «Балиқчилик» йўналишларида бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул квотасини камида икки баробарга ошириш;

Тошкент давлат аграр университетида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб «Балиқчилик» йўналиши бўйича 6 нафардан иборатмагистратура курсини ташкил этиш.

-

2018 йил
1 майгача


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Арипов), Минвуз (И. Маджидов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев)

40.

Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари ходимлари, ўқитувчи-профессорлар таркиби ҳамда балиқчилик хўжаликлари ва корхоналари раҳбарларининг стажировка ўташи, тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкиллаштириш, талабаларни Астрахань давлат техника университетида (Балиқчилик хўжалиги, биология ва табиатдан фойдаланиш институти)да ўқув амалиётларини ўтказиш.

125 млн сўм,

бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар

2018йил давомида


Вазирлар Маҳкамаси қарори

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов),

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси»

(А. Эргашев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

41.

Астрахань давлат техника университети (Балиқчилик хўжалиги, биология ва табиатдан фойдаланиш институти) филиалини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш.

бюджет маблағлари

2018 йил
1 сентябргача

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев), ТИВ (Б. Асадов)

VI. Балиқчилик тармоғида экспорт салоҳиятини ошириш

42.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Фарғона, Жиззах, Навоий, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида балиқ маҳсулотларини саноат ишлаб чиқариш, қадоқлаш ва сақлаш бўйича кластерлар ташкил этиш ҳамда шундай амалиётга эга хориж мамлакатларининг тажрибасини ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш.

Ташкил этилган кластерларда кейинчалик тайёр балиқ маҳсулотларини сотиш учун экспорт қилишга мўлжалланган логистика марказларини ташкил этиш.

лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари, хорижий инвестициялар,
кредит маблағлари

2018-2019 йилларда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев),

Ташқи савдо вазирлиги
(Ж. Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов)

43.

Хорижий инвесторларни юқори оқсилли балиқ озуқаларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни (экструдиция қилинган, бошланғич, маҳсулот кўринишидаги) биргаликда амалга оширишга жалб қилиш.

лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари, хорижий инвестициялар,
кредит маблағлари

2018 йил
1 декабргача

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Холмуродов),

Ташқи савдо вазирлиги
(Ж. Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев)

44.

Қўшни давлатларга тирик товар балиқларини сотиш экспортининг соддалаштиришган тартиби бўйича низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

-

2018 йил
1 сентябргача


Вазирлар Маҳкамаси қарори

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев), Ташқи савдо вазирлиги (Ж. Ходжаев), ДБҚ (Ж. Арипов), Давлат ветеринария қўмитаси (Б. Норкобилов)

VII. Балиқчиликни ривожлантириш учун озуқа базасини кўпайтириш, балиқ истеъмол қилиш маданиятини, шунингдек, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг балиқчилик соҳасини бошқариш ва мувофиқлаштиришдаги ролини янада ошириш

45.

«Ўздонмаҳсулот» АЖ корхоналари томонидан фаолият олиб бораётган комбикорм заводларини модернизациялаш ҳисобига аралаш озуқаларни ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва комбикорм ишлаб чиқаришнинг янги линияларини ташкил этиш.

лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари, хорижий инвестициялар,
кредит маблағлари

2018 йил
15 октябргача

«Ўздонмаҳсулот» АК

(С. Хайдаров),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов),

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), «Ипотека банк» АТИБ (О. Мусаев)

46.

Юқори оқсилли гранулаланган озуқалар ишлаб чиқаришни, жумладан, давлат-хусусий шерикчилик асосида етакчи хориж ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш орқали ривожлантириш.

Балиқ чавоқларини самарали етиштиришни ва дастлабки босқичларда улардаги йўқотишларни қисқартиришни таъминлаш учун тирик озуқалар (дафния, артемия ва бошқалар) ишлаб чиқаришнинг маҳаллий инновацион технологияларини йўлга қўйиш.

лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари, хорижий инвестициялар,
кредит маблағлари

2018 йил
1 сентябргача


чора-тадбирлар комплекси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Б. Юсупов), Сув хўжалиги вазирлиги(Ш. Хамраев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Бекенов), Давлат экология қўмитаси (Б. Қўчқоров), «Ўздонмаҳсулот» АК

(С. Хайдаров), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев), ССП (А. Икрамов)

47.

Омухта емишлаб чиқаришни ошириш ва балиқчилик хўжаликлари талабларини қондириш мақсадида республикада ишлаб чиқарилмайдиган хомашё ва компонентларни сотиб олиш учун тижорат банкларигаимтиёзли кредитлар бериш бўйича тавсиялар йўллаш.

лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари, хорижий инвестициялар,
кредит маблағлари


2018 йил давомида

Марказий банк
(М. Нурмуратов),

тижорат банклари,

«Ўздонмаҳсулот» АК

(С. Хайдаров),

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев)

48.

2018-2019 йилларда Нукус, Тошкент шаҳарлари ва барча вилоятлар марказларидааҳолига товар балиқлари, консерваланган балиқ маҳсулотлари ва яримфабрикатлар сотишбўйича қўшимча инфратузилмали замонавий савдо комплекслари ташкил қилиш ҳамда мазкур комплексларда овқатланиш пунктларини ташкиллаштириш.

маҳаллий бюджет маблағлари, лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари

2018 йил
1 июнгача


Вазирлар Маҳкамаси қарори

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов)

49.

2018 йилда аҳоли ўртасида балиқ маҳсулотларида инсон организми учун зарур бўлган катта миқдордаги фойдали хусусиятлар мавжудлиги тўғрисида кенг тушунтириш ишларини, шу жумладан, уйларда, видеороликлар, босма маҳсулотлари, рекламалар тайёрлаш ҳамда уларни оммавий ахборот воситалари орқали тарқатишни ташкиллаштириш.

ўз маблағлари

2018 йил
15 майгача
ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


ташвиқот-тарғибот тадбирлар комплекси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), МТРК (А. Ходжаев), ЎзА (А. Кучимов), ҚорақалпоғистонРеспубликаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

50.

Ҳафтада бир маротаба,қоида тариқасида давлат органлари ташкилотлари ошхоналарида асосан балиқдан иборат салатлар ва овқатлар тайёрлашни ташкил этиш.

-

доимий

Давлат органлари ва ташкилотлари

51.

Балиқчилик тармоғини бошқаришда,унинг таркибига кирувчи корхоналар фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш ва мувофиқлаштириш, шу жумладан, уюшманинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш йўли билан «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ролини янада ошириш.

Балиқчилик хўжаликларининг «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига киришда, жумладан, инновацияларни татбиқ этиш, давлат-хусусий шерикчилик ҳамкорлигини ривожлантириш, самарали халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, инвестициялар жалб қилиш орқали манфаатдорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

-

2018 йил
1 ноябргача


ташкилий тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(А. Эргашев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Гулямов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

VIII. Балиқчилик хўжаликларининг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш учун шароитлар яратиш

52.

Балиқчилик хўжаликлари учун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг идоравий корхоналари негизида йиллик қуввати 400 дона (қайиқ ва катерлар), 200 дона (қамиш ўроқ машинаси), 200 дона (вақтинча яшаш учун махсус вагонлар)балиқчилик тармоғи ишчиларига қайиқлар ва катерлар, вақтинча яшаш учун махсус вагонлар ишлаб чиқариш комплексларини ташкил этиш.

ўз маблағлари

2019 йил
1 январгача

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(А. Раматов), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси (А. Эргашев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

53.

Қуюқ кислородни сақлаш ва ташишда ишлатиладиган замонавий хавфсиз идишларни (оғирлиги 1 тоннагача бўлган 200 дона йилига) қўшимча ускуналар билан биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

ўз �аблағлари

2019 йил
1 январгача

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(А. Раматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

54.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг идоравий корхоналари негизида замонавий қафас (садок) қурилмалари ва уларга хизмат қилувчи қўшимча жиҳозлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

ўз маблағлари

2019 йил
1 апрелгача

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(А. Раматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

55.

«Ўзэлтехсаноат» АЖнинг идоравий корхоналари негизида йиллик ҳажми 1000 дона бўлган қўшимча энергия тежаш ускунаси билан турли кўринишдаги замонавий аэраторлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

ўз маблағлари

2019 йил
1 мартгача

«Ўзэлтехсаноат» АЖ

(А. Абдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

56.

«Ўзэлтехсаноат» АЖнинг идоравий корхоналари негизида озуқаларни етказиб бериш бўйича йиллик ҳажми 300 дона бўлган қафас (садок) қурилмалари ва кислород узатишда автоматлаштирилган замонавий масофадан бошқариш ускунаси ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

ўз маблағлари

2019 йил
1 мартгача

«Ўзэлтехсаноат» (А. Абдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

57.

«Ўзавтосаноат» АЖнинг идоравий корхоналари негизида узоқ масофаларга тирик балиқни ташиш учун изотермик контейнерли тирик балиқ ташувчи замонавий транспорт ишлаб чиқаришни ташкил этиш (10 дона 10 тонналик MAN автомобили, 20 дона 5 тонналик ISUZU автомобилинегизида изотермик контейнерларга эга тирик балиқ ташувчи транспортлар).

ўз маблағлари

2019 йил
1 мартгача

«Ўзавтосаноат» (У. Салимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

58.

Балиқчилик хўжаликларига иш ва хизматларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимида мобил земснаряд ёрдамида сунъий сув ҳавзаларини мелиоратив механизациялашган тарзда тозалаш ва чуқурлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги корхона ташкил қилиш.

ўз маблағлари

2018 йил
1 сентябргача

Вазирлар Маҳкамаси қарори

Сув хўжалиги вазирлиги
(Ш. Хамраев), «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси
(А. Эргашев)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази