Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Олий таълим муассасаси томонидан тасарруфидаги академик лицей учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратиш

3-боб. Олий таълим муассасаси томонидан тасарруфидаги академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш

4-боб. Олий таълим муассасаси томонидан тасарруфидаги академик лицейларга ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш

5-боб. Якуний қоидалар

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 ноябрдаги 901-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмунини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан олий таълим муассасалари раҳбарияти олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқига эга.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази