Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3231-сон «Тиббиёт ва таълим муассасаларини молиялаштириш механизмни ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ҳамда 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда 2017 йил 20 июндаги 393-сон «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. 18-банд «тўлов миқдори» деган сўзлардан кейин «(оширилган тўлов-контракт миқдори бундан мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 24-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
3. 27-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
4. 28-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
5. 30-банднинг иккинчи хатбошиси «ва мазкур даврда ўрнатилган тартибда стипендия тўланади» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
6. 34-банднинг биринчи хатбошиси «Ўқитишнинг контракт шаклидан» деган сўзлардан кейин «шу жумладан оширилган тўлов-контракт асосида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
7. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
8. 46-бандда «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази» деган сўзлар «Касб-ҳунар таълими маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
10. 61-бандда «Назорат-тафтиш» деган сўзлар «Давлат молиявий назорати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази