Т/р | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | Масъул бажарувчилар |
I. Норматив-ҳуқуқий базани таъминлаш | |||
1. | Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдоларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш. | 2018 йил 20 апрель | Давлат рақобат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
II. Электрон савдоларни ўтказиш бўйича дастурий комплексни жорий этиш | |||
2. | «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасининг дастурий комплекси билан уйғунлаштирилган тегишли дастурий модулларни яратиш юзасидан техник топшириқни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. | 2018 йил 15 апрель | «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК, Давлат рақобат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
3. | Кўчмас мулк давлат объектларини ва масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондидаги давлат улушларини сотиш, шунингдек, жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотлари томонидан давлат мулки бўлмаган кўчмас мулк объектларини «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида сотиш юзасидан онлайн-аукционлар ўтказиш учун тегишли дастурий модулларни ишлаб чиқиш. | 2018 йил 10 май | «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси |
4. | Давлат мулкини «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида ижарага бериш юзасидан онлайн-аукционлар ўтказиш учун тегишли дастурий модулларни ишлаб чиқиш. | 2018 йил 1 июнь | «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси |
5. | Кўчмас мулк давлат объектларини ва масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондидаги давлат улушларини сотиш, шунингдек, Давлат мулкини «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида ижарага бериш юзасидан онлайн-аукционлар ўтказиш учун дастурий модулларни уларнинг ахборот хавфсизлиги талабларига ва электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги бўйича экспертизадан ўтказиш. | Дастурий модулларни ишлаб чиқиш якунлари бўйича бир ой муддатда | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК |
6. | Электрон савдолар ўтказиш юзасидан электрон хизматлар кўрсатиш бўйича «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК билан шартнома тузиш. | 2018 йил 15 апрель | Давлат рақобат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги |
7. | Тошкент вилоятида ўтказилаётган электрон савдолар натижалари асосида ҳамда уларнинг самарадорлиги таҳлилини ҳисобга олган ҳолда бутун республика бўйича давлат активларини электрон савдолар орқали сотиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси таклифлар киритиш. | 2018 йил 1 октябрь | Давлат рақобат қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
III. Давлат мулки объектларини электрон савдоларга қўйиш | |||
8. | Кўчмас мулк объектларини, шу жумладан «ноль» харид қиймати бўйича, шунингдек, масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондидаги давлат улушларини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйиш. | 2018 йил 10 май | Давлат рақобат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК |
9. | Ижарага бериладиган давлат мулкини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйиш. | 2018 йил 1 июль | Давлат рақобат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК |
10. | Тошкент вилоятида давлат активларини сотиш ва ижарага бериш юзасидан онлайн-аукционларда иштирок этиш имкониятларини оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида ёритиш. | 2018 йил апрель — август | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.03.2018 йилдаги 209-сон
Кучга кириш санаси
26.03.2018
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат Дастурини ўз вақтида ва сифатли ижро этиш, шунингдек, давлат активларини сотишда ва ижарага беришда шаффофликни таъминлаш, хусусий тадбиркорлик учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, давлат мулки объектларини сотиш тартиботларини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлигининг Тошкент вилоятида давлат активларини электрон савдолар орқали сотиш ва ижарага бериш механизмини эксперимент тариқасида жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра Тошкент вилоятида давлат активларини сотиш ва ижарага бериш фақат «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан «E-auksion» электрон савдо платформасида онлайн-аукционлар шаклида ташкил этиладиган электрон савдолар орқали:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
а) 2018 йил 10 майдан бошлаб — хусусийлаштириладиган, шу жумладан «ноль» харид қиймати бўйича, кўчмас мулк давлат объектлари, шунингдек, масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) давлат улушлари инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан сотилади;
3. Давлат активларини сотишда ва ижарага беришда электрон савдоларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
давлат активларини электрон савдоларга қўйиш билан боғлиқ барча турдаги рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш тартиботлари улар электрон савдоларга қўйилгунгача амалга оширилади;
савдоларда турган давлат мулки объектларини электрон савдога қўйишда улар қайта баҳоланмайди ҳамда электрон савдоларга қўйилган санада шаклланган нархлар бўйича савдога қўйилади;
электрон савдоларни ўтказганлик учун савдолар ташкилотчиси хизматларига ҳақ тўлаш сотувчи ёки ижарага берувчи томонидан, тегишли равишда сотиладиган давлат мулки объекти қийматининг ёки ижарага бериладиган давлат мулки учун йиллик ижара тўловининг 1 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилади;
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудларидаги давлат активларини сотиш ва ижарага бериш тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланадиган тартибда амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотлари томонидан кўчмас мулк объектлари «E-auksion» электрон савдо платформасида ташкил этиладиган онлайн-аукционлар орқали, шунингдек, иштирокчилар учун тенг имкониятлар яратишни ҳамда электрон ҳужжатлардан, электрон хабарлар ва шахсий маълумотлардан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишни таъминловчи бошқа ихтисослаштирилган электрон савдо майдончаларида сотилиши мумкин.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдоларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун бир ой муддатда, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
6. Ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/660/0938-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда давлат активларини электрон савдолар орқали сотиш тизимини, унинг Тошкент вилоятидаги самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда, эксперимент якунларига кўра бутун республика бўйича босқичма-босқич жорий этиш юзасидан 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов ва Тошкент вилояти ҳокими Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/660/0938-сон)