Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармонини бажариш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги фаолиятга ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг Автоматлаштирилган ягона электрон реестрини яратиш

1.

Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг Автоматлаштирилган ягона электрон реестрини (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) яратиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш.

Техник топшириқни тайёрлаш ва тасдиқлаш

2018 йил

15 апрелгача

Ахборот технологиялари вазирлиги, ««UZINFOCOM» Ягона интегратор» МЧЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда

2.

Тасдиқланган техник топшириққа мувофиқ Реестрни яратиш ва ишга тушириш.

Ташкилий тадбирлар

2018 йил

1 июнгача

Ахборот технологиялари вазирлиги, ««UZINFOCOM» Ягона интегратор» МЧЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда

3.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг маълумотлар базасидан ва бошқа манбалардан пенсия ва нафақалар олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламлари тўғрисидаги мавжуд маълумотларни Реестрга киритиш.

Ташкилий тадбирлар

2018 йил

1 августгача

Ахборот технологиялари вазирлиги, ««UZINFOCOM» Ягона интегратор» МЧЖ, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда

4.

Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш жараёнларида иштирок этувчи вазирликлар ва идоралар томонидан уларга тегишли қисмда ахборотни тақдим этиш ва киритиш тартибини белгиловчи Реестрни юритиш регламентини, шунингдек, берилган вазифаларга мувофиқ Реестрдаги ахборотдан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Регламентни тасдиқлаш

2018 йил

1 августгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда

5.

Реестрнинг кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш жараёнларида иштирок этаётган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа органлар ҳамда ташкилотларнинг маълумотлар базалари билан интеграциялаштириш.

Интеграциялаштириш жадвали

ва ташкилий тадбирлар

2018 йил

1 октябргача

Ахборот технологиялари вазирлиги, ««UZINFOCOM» Ягона интегратор» МЧЖ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, ИИВ, Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда

6.

Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларини ўқитиш ва иш жараёнига тайёрлаш.

Ўқитиш жадвали

2018 йил

1 ноябргача

Ахборот технологиялари вазирлиги, ««UZINFOCOM» Ягона интегратор» МЧЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда

II. Тақдим этиладиган хизматларнинг кўрсатилиши, ҳажми ва сифатининг доимий мониторингини олиб бориш имконини берадиган, кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларга ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳисобга олиш, уларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш бўйича идоралараро ахборот тизимини яратиш

7.

Тақдим этиладиган хизматларнинг кўрсатилиши, ҳажми ва сифатининг доимий мониторингини олиб бориш имконини берадиган, кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларга ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳисобга олиш, уларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш бўйича идоралараро ахборот тизими (кейинги ўринларда «Ижтимоий ҳимоя» ИАТ деб аталади) концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоралараро ҳужжат

2019 йил

1 январгача

Ахборот технологиялари вазирлиги, ««UZINFOCOM» Ягона интегратор» МЧЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда

8.

«Ижтимоий ҳимоя» ИАТни яратиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш.

Техник топшириқ

2019 йил

1 апрелгача

Ахборот технологиялари вазирлиги, ««UZINFOCOM» Ягона интегратор» МЧЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда

9.

«Ижтимоий ҳимоя» ИАТни яратиш лойиҳаси бўйича лойиҳа ҳужжатини (ЛТИИ/ТИИ) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Техник ҳужжатлар

2019 йил
1 июнгача

Ахборот технологиялари вазирлиги, ««UZINFOCOM» Ягона интегратор» МЧЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда

10.

«Ижтимоий ҳимоя» ИАТни, шу жумладан тегишли интерактив хизматларни тақдим этган ҳолда қуйидаги кичик тизимларни ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич жорий қилиш:

кексалар ва ногиронларни аниқлаш, улар тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш, кекса ва ногирон кишининг электрон карточкасини юритиш, шунингдек, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ижтимоий хизматларнинг алоҳида дастурини ишлаб чиқиш;

шифокорлик-меҳнат эксперт комиссияларида текширувдан ўтиш ва алоҳида реабилитация дастурининг (кейинги ўринларда АРД деб аталади) электрон шаклини яратиш;

АРДга мувофиқ Миллий ва ҳудудий реабилитация марказларидаги реабилитация қилиш;

АРДга мувофиқ протез-ортопедия маҳсулотлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-коляскалар билан таъминлаш;

санаторий-курортларда даволаниш;

интернат муассасаларига жойлаштириш;

уйда хизматлар кўрсатиш, ижтимоий хизматлар алоҳида дастурининг (АД) электрон шаклини яратиш;

дори-дармонларни ҳисобга олиш ва бериш;

қарорлар қабул қилувчи шахсларнинг мониторларида таҳлилий ахборотни акс эттирган ҳолда, тақдим этиладиган хизматларнинг кўрсатилиши, ҳажми ва сифатининг мониторинги;

ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил қилиш, шунингдек, иш ўринларини захирага олиш ва ушбу иш ўринларида ишга жойлаштиришни назорат қилиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ кекса ва ногирон кишининг электрон карточкаси архивини юритиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
1 июнгача

Ахборот технологиялари вазирлиги, ««UZINFOCOM» Ягона интегратор» МЧЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда

11.

«Ижтимоий ҳимоя» ИАТни «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграция платформасига улаш.

Ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш

2020 йил

1 августгача

Ахборот технологиялари вазирлиги, ««UZINFOCOM» Ягона интегратор» МЧЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда

12.

«Ижтимоий ҳимоя» ИАТда ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш жараёнларида иштирок этувчи вазирликлар ва идоралар ходимларини тизимда ишлашга ўқитиш.

Ўқитиш жадвали

2020 йил

1 сентябргача

Ахборот технологиялари вазирлиги, ««UZINFOCOM» Ягона интегратор» МЧЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда

13.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тавсияларига кўра, «Ижтимоий ҳимоя» ИАТ ахборот хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш.

Ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш

мунтазам

Ахборот технологиялари вазирлиги, ««UZINFOCOM» Ягона интегратор» МЧЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда

III. Кўриш қобилияти бузилган шахслар учун овозни қайта эшиттириш бўйича ихтисослаштирилган дастурий маҳсулотларни жорий қилиш

14.

Кўриш қобилияти бузилган шахслар учун давлат тилидаги овозларни қайта эшиттириш бўйича ихтисослаштирилган дастурий маҳсулотларни яратиш ва ушбу ихтисослаштирилган дастурий таъминотни турли компьютер ва мобиль дастурий таъминотлар, шунингдек, операцион тизимлар билан интеграциялаштиришга доир (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган дастурий маҳсулот деб аталади) техник топшириқни ишлаб чиқиш

Техник топшириқ

2018 йил

1 июнгача

Ахборот технологиялари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда

15.

Ўзбек тилидаги сўзлар ва ифодалар луғатини яратиш ва ҳар бир сўз, шу жумладан атамалар талаффузини ёзиш.

Сўзлар талаффуз этилган луғат

2018 йил

1 ноябргача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда

16.

Электрон матнларни автоматик равишда ўқиш ва овозни бошқариш учун сўзлар талаффуз қилинадиган луғат базасида ихтисослаштирилган дастурни, жумладан, мобиль қурилмалар учун ҳам ишлаб чиқиш, шунингдек, электрон матнни автоматик равишда ўқиш тизимини PDF, DjVu ва бошқа форматдаги матнларни ўқиш учун матнни ажратиш дастурлари билан интеграциялаштириш.

Ихтисослаштирилган дастурни ишлаб чиқиш

2019йил

1 мартгача

Ахборот технологиялари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази

17.

Ихтисослаштирилган дастурни эркин тарқатиш чораларини кўриш, шунингдек, уни кўриш қобилияти бузилган шахслар ўқийдиган ва ишлайдиган таълим муассасаларида ва бошқа ташкилотларда ўрнатиш, унинг Интернет ахборот тармоғида тарқатилишини таъминлаш.

Ташкилий масалалар

мунтазам

Ахборот технологиялари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

IV. Ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш

18.

Вазирликлар ва идораларнинг «Ижтимоий ҳимоя» ИАТда ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш жараёнларида фойдаланиладиган мавжуд компьютер ва ташкилий техникасини хатловдан ўтказиш, шунингдек, уларни замонавий компьютер ва ташкилий техника ускуналари билан тўлдириш.

Хатловни ўтказиш жадвали

«Ижтимоий ҳимоя» ИАТдан фойдаланиш учун масъул ходимларни техника билан таъминлаш

2018 йил

1 июнгача

2019 йил

1 январгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

19.

Давлат органлари ва «Ижтимоий ҳимоя» ИАТ иштирокчилари бўлган ташкилотларни Идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига улаш.

Ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш

2018 йил

1 сентябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
«Ўзбектелеком» АК

20.

Жойларда ҳудудий диспетчерлик пунктларининг имкониятларини жалб қилганда ҳолда, мобиль алоқа тармоқлари орқали, шу жумладан нутқи ва эшитиш қобилияти бузилган шахслардан шошилинч хизматларга келиб тушадиган қисқа матнли хабарлар (SMS) кўринишидаги мурожаатларни қабул қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

Ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш

2019 йил

1 майгача

ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВВ, «Ўзтрансгаз» АЖ , Ўзбекистон республика карлар жамияти, Молия вазирлиги , Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази