Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2463-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 127, 2018-71-сонли «Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2463-2, 21.09.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 26 апрелдаги 41 ва 2013-24-сон қарори (рўйхат рақами 2463, 2013 йил 31 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 22-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 март,
53-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 март,
2018-25-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 7 мартдаги 53 ва 2018-25-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 9-банддаги «25» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин.
2. 1-иловада:
«Паспорт маълумотлари» деган сўзлар «Паспорт ёки истиқомат гувоҳномаси маълумотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
эслатманинг 3-бандидаги «25» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин.
3. 2-иловада:
«Паспорт» деган сўз «Паспорт ёки истиқомат гувоҳномаси маълумотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«жисмоний шахснинг паспорти» деган сўзлар «жисмоний шахснинг паспорти ёки истиқомат гувоҳномаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2463-1/0888-сон)