LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 25 мартдаги 43, 2019-15-сонли «Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2759-2, 08.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 28 январдаги 3 ва 2016-05-сон қарори (рўйхат рақами 2759, 2016 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 5-сон, 45-модда) билан тасдиқланган Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 28 февралдаги 38 ва 2018-13-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «7,5 фоиз» деган сўзлар «14 фоиз» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 7-банднинг тўртинчи хатбошисидан «ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 8-банднинг тўртинчи хатбошисидан «ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
« | Солиқ солиш базаси | 040 | 25 000,0 | 17 000,0 | »; |
« | Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси — жами | 070 | 5 570,0 | 2 380,0 | |
рентабеллик даражаси 20 фоизгача бўлганда | 071 | 2 695,0 | 2 380,0 | ». |