Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 2240, 2011 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 286-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.