Ҳужжат кучини йўқотган 16.07.2019 22.02.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2975
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 22.02.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2975
Кучга кириш санаси
23.02.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 16.07.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 22 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2975]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 22 июндаги 14/14-сонли «Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2975-1, 16.07.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 21 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6/1-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 февралдаги 6/1-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда куйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тавсиянома — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан туман (шаҳар)ларда ташкил этилган секторларнинг тегишли раҳбари, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раисининг аҳолини муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш учун имтиёзли кредитлаш бўйича тавсияномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчи — тавсиянома берилган муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаро;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгилаб берилган, қарз олувчиларга микрокредитлар ажратадиган тижорат банки.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Микрокредитларни ажратиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Микрокредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Микрокредитлар биринчи навбатда, ҳудудларда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолини тадбиркорлик фаолияти орқали бандлик билан таъминлаш учун имтиёзли шартлар асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Микрокредитлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо-воситачи ва умумий овқатланиш ташкилотлари айланма маблағларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ва умумий овқатланиш объектларини қуришни молиялаш, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда улар учун ускуналар сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан хизмат автомобиллари таъминоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мебель, уяли телефон сотиб олиш, шунингдек алоқа хизматларига тўлов мақсадлари учун берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Микрокредитлар банклар томонидан қарз олувчиларга энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача йиллик 7 фоиз ставкада ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар ўз ички кредит сиёсатига асосан республикамизнинг алоҳида ҳудудларида истиқомат қилувчи қарз олувчиларга мазкур Низомда белгиланган фоиз ставкасидан камайтирилган фоиз ставкаларда микрокредитлар ажратиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қарз олувчиларга микрокредит қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз, камида 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан, 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга банк кредит қўмитасининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган қарори асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Микрокредитларни расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Микрокредит олиш учун қарз олувчи томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли мақсад бўйича микрокредит олиш учун сўралган ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тавсиянома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий томорқа участкаларида маҳсулот етиштиришни кенгайтириш мақсадлари учун микрокредит сўралган ҳолларда қарз олувчида томорқа участкаси мавжудлиги кўрсатилган ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Микрокредитлар қайтарилишининг таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бири тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк гарови;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахс кафиллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисида суғурта полиси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микрокредитлар қайтарилиши бўйича учинчи шахс кафиллиги тақдим этилганда, кафилнинг охирги 12 ой учун доимий иш жойидан (доимий иш жойи мавжуд бўлганда) берилган маълумотномалар ёки унинг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг унинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларнинг ички кредит сиёсатига мувофиқ қарз олувчиларга мазкур бандда назарда тутилган таъминот турларидан бирини талаб қилмасдан бланкли (ишончли) кредит бериш ҳуқуқига эга. Бунда банк қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарини суғурта қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қарз олувчи мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни топширишда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади ҳамда ундан нусха тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Микрокредит сўраб, барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилган ариза банкка келиб тушган кундан бошлаб, банк кредит қўмитаси томонидан ушбу ариза бўйича қарор қабул қилиш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Микрокредит бериш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, банк аризачига бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ёзма шаклда маълум қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Микрокредитларни ажратиш ва уларни қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Микрокредитлар қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан унинг тўлов топшириқномасига асосан, кредит шартномасида белгиланган мақсадлар учун тегишли ташкилотларнинг банкдаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Микрокредитлашнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда микрокредит суммасининг 30 фоизи миқдоридаги қисми нақд пул кўринишида берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қарз олувчиларга берилган микрокредитлар ҳисоби алоҳида белгиланган баланс ҳисобварақларида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қарз олувчи микрокредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни нақд пулда, банк пластик карточкалари орқали ёки қарз олувчининг омонат ҳисобварағидан пул ўтказиб бериш йўли билан тўлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Банк томонидан микрокредитдан фойдаланишнинг муддати давомида микрокредитдан мақсадли фойдаланилаётганлигини аниқлаш бўйича бевосита жойига чиқиб, доимий мониторинг ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Олинган микрокредитдан бошқа мақсадда фойдаланилганлик аниқланган тақдирда, банк кредит шартномасида белгиланган тартибда микрокредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмини қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қарз олувчи томонидан микрокредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлар тўланмаган тақдирда, банк тавсиянома берган сектор масъулларига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзининг кредит портфелида тавсияномалар асосида ажратилган микрокредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик миқдори 10 фоиздан ошганда, банк филиали тавсияномалар асосида микрокредитлар ажратилишини тўхтатиши ҳамда тавсиянома берган сектор масъуллари қирқимидаги маълумотларни Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Банк филиаллари тавсияномалар асосида ажратилган микрокредитлар бўйича скоринг таҳлил ўтказиб, ойлик ҳисоботларни Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаларига, Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари эса ушбу ҳисоботларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Микрокредитлар бўйича қарздорликни ундиришда биринчи навбатда микрокредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Микрокредит белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, банк ундирувни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда микрокредитнинг қайтарилиш таъминоти сифатида тақдим этилган таъминот турига қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 10/18/2975/0804-сон)