LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 27 августдаги 02/19-10/33-сонли «Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1840-4, 29.08.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 16 июлдаги 01/19-18/09-сонли қарори (рўйхат рақами 1840, 2008 йил 4 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 307-модда) билан тасдиқланган Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 23 январдаги 01/19-10/07-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«в) олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси;
«е) баҳоловчиларни тайёрлаш марказларида махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатнинг (талабгорнинг ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатнинг берилган вақтидан бошлаб ҳужжатлар топширилгунгача ўтган вақт бир йилдан ошмаган бўлиши шарт) ёки баҳоловчининг халқаро сертификатининг нусхаси;».