Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
«9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон ва «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон Фармонларига 1-иловаларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ- 3351-сон қарорига иловада назарда тутилган товарлар учун экспорт контрактлари (қонун ҳужжатларига мувофиқ экспорт контрактларига тенглаштирилган контрактлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизматлари органларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Буғдой, ун, гуруч ва нон-булка маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш ҳоллари устидан назоратни кучайтириш ва уларнинг олдини олишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 8 июлдаги 153-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 271-модда) 1-бандидаги «1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон» сўзлари «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон» сўзлари билан алмаштирилсин.
«13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон ва «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон Фармонларига 1-иловаларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарорига иловада назарда тутилган товарлар учун экспорт контрактлари (қонун ҳужжатларига мувофиқ экспорт контрактларига тенглаштирилган контрактлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизматлари органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилади».

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази