Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2303, 2011 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 552-модда) билан тасдиқланган Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
«9. Юридик шахсларга тегишли: | ||
Юк ва махсус автотранспорт воситалари учун | — | энг кам иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида; |
автобуслар (микроавтобуслар) учун | — | энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида; |
енгил автотранспорт воситалари учун | — | энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида; |
мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун | — | энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида.» |
10. Жисмоний шахсларга тегишли: | ||
Юк ва махсус автотранспорт воситалари учун | — | энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида; |
автобуслар (микроавтобуслар) учун | — | энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида; |
енгил автотранспорт воситалари учун | — | энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида; |
мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун | — | энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида.». |