Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижромуддатлари

Харажатлар

Молиялаштириш манбалари

Ижрочилар

Амалга ошириш механизми

I. АҲОЛИ ВА ЗАРАРЛАНИШ ХАВФИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ГУРУҲЛАР ЎРТАСИДА ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ПРОФИЛАКТИКАСИ, ТАШХИС ҚЎЙИШ ВА ДАВОЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши чора-тадбирларнинг ҳудудий режаларини қабул қилиш, бунда қуйидагилар:

ОИВ инфекцияси бўйича эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида унинг кенг тарқалиши, юқиш йўлларини тўхтатиш бўйича чора-тадбирларни кучайтиришга урғу берган ҳолда ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, аҳолининг хабардорлик даражасини оширишни ҳисобга олиш;

маҳаллий молиявий, кадрлар ва моддий ресурсларни сафарбар этиш;

ОИВ инфекцияси билан боғлиқ муаммоларнинг ижтимоий, молиявий, юридик, тиббий ва маънавий-аҳлоқий жиҳатларини ҳал этишга комплекс ёндашиш.

2018 йил 30 январгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

Ишчи гуруҳни тузиш.

Ҳудудлардаги эпидемиологик вазият, касалланишнинг ижтимоий демографик жиҳатларини, эпидемиологик жараённинг ҳаракатлантирувчи

омилларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш чора-тадбир-ларининг ҳудудий режаларини ишлаб чиқиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш.

Ҳудудий режаларни тасдиқлаш.

2.

Яшаш жойига қайтиб келганидан сўнг мигрантларни консультациялар ва ОИВга тест ўтказиш билан қамраб олиш.

2018 йил 30 январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Н. Усмонбеков), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбоева), Дин ишлари бўйича қўмита (А. Юсупов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбоев).

Идоралараро ишчи гуруҳини тузиш.

2018 йил 10 апрелгача

Мигрантларни ОИВ инфекциясига тест ўтказиш учун тиббий муассасаларга мажбурий юборишни таъминлашни назарда тутган ҳолда Хатарли гуруҳлар ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича биргаликда иш олиб бориш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил 10 майгача

Тасдиқланган Тартибга асосан тегишли идоравий буйруқларни чиқариш.

Доимий асосда

Маҳалла қўмиталари, профилактика инспекторлари ва тиббиёт ходимларининг қайтиб келган мигрантлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда уларнинг ОИВ инфекциясига мажбурий тестдан ўтишларини таъминлаш борасида биргаликдаги ишларини амалга ошириш.

3.

Тиббиёт муассасаларидан ташқарида ОИВни ихтиёрий консультация ва тест билан қамраб олишни кенгайтиришнинг инновацион усуллари.

2018 йил 15 мартгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев)

Қуйидаги ҳудудларда ОИВга тест ўтказиш учун маҳаллий автомобиллар негизида ОИВ консультациялари ва тестлари учун техник ихтисослашув ва кўчма лабораторияларга бўл-ган талаб-эҳтиёжнинг асосини ишлаб чиқиш:

давлат чегарасининг мигрантлар ўтадиган пунктларида;

оммавий тадбирлар ўтказиладиган (концертлар) спорт мусобақалари, бозорлар ва бошқа) жойларда;

хатарли гуруҳлар вакиллари тўпланадиган жойларда;

2018 йил 25 сентябргача

олис ва бориш қийин бўлган туманларда ОИТСга қарши курашиш бўйича минтақавий марказларни кўчма лабораториялар билан жиҳозлаш учун маблағларни 2019 йилги Давлат бюджети лойиҳасига киритиш.

4.

Дискордант жуфтликларда ОИВ манфий шахслар учун ретровирусга қарши препаратлар билан ўзига хос профилактика қилиш.

2018 йил 5 апрелгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шодмонов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев)

ОИВ инфекциясини юқтирган шахсларга даволанишни тақдим этиш бўйича Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг жамиятга мослаштириш ва протоколини тасдиқлаш.

2018 йил 25 сентябргача

2019 йил ва келгуси йиллар учун давлат бюджети сметасига киритиш учун зарур маблағларда ҳисоб-китоб олиб бориш.

5.

ОИВ аниқланган барча ОИВ юқтирганларнинг ташхиси тасдиғини топган пайтдан бошлаб ўзига хос даволашга (АРТ) босқичма-босқич ўтиш ва диспансерлик кузатувига олиш.

2018 йил 5 апрелгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев)

ОИВ инфекциясини юқтирган шахсларни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг жамиятга мослаштириш ва даволанишни тақдим этиш бўйича протоколини тасдиқлаш.

2018 йил 15 декабргача

Биринчи босқич:

ОИВ инфекциясини юқтирган барча 18 ёшгача бўлган шахсларни даволаш.

Кейинги йилларда

Иккинчи босқич:

ОИВ инфекциясини юқтирган барча 30 ёшгача бўлган шахсларни даволаш.

ОИВ инфекциясини юқтирган барча шахсларни даволаш.

6.

Фуқаролик жамиятини ОИВ инфекциясига қарши кураш чора-тадбирларига кенг жалб этиш.

2018 йил февраль-июнь

0,089 млн АҚШ доллари

ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш Глобал жамғармаси (кейинги ўринларда — Глобал жамғарма) маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

ННТларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

(О. Хусанов),

Дин ишлари қўмитаси

(А. Юсупов)

Нодавлат нотижорат ташкилотларни ОИВ инфекциясига қарши кураш соҳасидаги профилактик фаолиятга жалб этиш бўйича улар ўртасида ишлар олиб бориш.

Нодавлат нотижорат ташкилотларни ОИВ инфекцияси профилактикаси ишларининг методларига ўргатиш.

Мамлакатнинг диний конфессиялар раҳбарларини ахлоқни шакллантириш, хавфли юриш-туриш қоидаларини бартараф этиш, ОИВ муаммоси бўлган инсонларга нисбатан толерант муносабатда бўлишни шакллантириш бўйича ахборот ишларига жалб этиш.

2018 йил 1 декабргача

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Нодавлат нотижорат ташкилотлар учун ОИВ инфекциясига қарши кураш соҳасидаги лойиҳаларга давлат грантлари ажратиш.

7.

ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини кенг ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш учун махсус жамғарма ташкил этиш.

2018 йил 1 августгача

Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев)

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А .Шодмонов).

Ташаббус гуруҳини ташкил этиш.

2018 йил 1 октябргача

Жамғарма устав ва бошқарувни тасдиқлаш.

Доимий асосда

Мулк шаклидан қатъи назар хўжалик субъектларининг ихтиёрий ажратмалари ҳисобидан жамғарма маблағларини шакллантириш ва жамғарманинг маблағларидан ахборот кампанияларида фойдаланиш.

8.

Аҳоли ўртасида профилактика ишларини олиб боришда янги ёндашувлар.

2018 йил 1 сентябргача

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва жалб қилинган донорлик маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Халқ таълими вазирлиги

(У. Иноятов),

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

МТРК

(А. Ходжаев), «Ўзбеккино» МА

(Ф. Зокиров),

МАА

(А. Кўчимов),

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

(К. Қуранбаев),

«Ўзбекистон

ҳаво йўллари» МА

(У. Рўзиқулов), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(А. Раматов)

ОИВ инфекцияси масаласида индивидуал ва конфиденциал консультация олиш ва ОИВга тест ўтказиш зарурлигини тушунтириш учун ОИТСга қарши кураш марказлари ҳузурида куну тун ишлайдиган «Ишонч телефонлари»ни ташкил этиш ва уларнинг ишлашини таъминлаш.

Мунтазам

Умумий аҳоли учунОИВ инфекцияси, анъаналар ва менталитетни инобатга олган ҳолда ўзини тутиш қоидалари, ОИВ инфекцияси билан яшовчи инсонларга толерант муносабатда бўлиш муаммоларини қўшган ҳолда сценарийлар ишлаб чиқиш ва телесериалларни чиқариш.

Мунтазам

Миллий менталитет ва анъаналарни инобатга олган ҳолда ОИВ инфекциясини профилактика қилиш, ёшлар ва ўсмирлар учун «Тенгга-тенг» тамойили асосида ахлоқий тарбия масалаларида ёшлар иштирокида теле ва радио кўрсатувлар тайёрлаш.

9.

Ўқувчи ёшлар ўртасида ОИВ инфекциясининг профилактикаси масалалари бўйича ахборот-таълим ишлари.

2018 йил 1 сентябргача

Халқ таълими вазирлиги

(У. Иноятов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

(К. Қуранбаев)

Ўрта мактабларда ҳаётий кўникмаларга ўргатиш дастурларига соғлом турмуш тарзига кўмаклашувчи мустаҳкам ҳаётий позицияларни шакллантириш масалаларини киритиш.

2018 йил 1 сентябргача

Олий таълим муассасалари ўқув дастурига жинсий йўл билан юқадиган ОИВ инфекцияси ва инфекцияларини профилактика қилишга урғу берган ҳолда хавфсиз ҳаётий хулқ-атвор кўникмаларини ўқитишни киритиш

Доимий

Коллеж ўқувчиларини фаол ҳаётий позиция билан тенгдошлар ўртасида «Тенгга-тенг» тамойили асосида ОИВ инфекциясини олдини олиш бўйича ишларга жалб қилиш.

10.

Аҳолини ОИВ инфекциясини профилактика қилиш чоралари тўғрисида хабардор этиш бўйича тармоқлараро ва секторлар режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил 1 мартгача

100,0 млн сўм

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(А. Хаитов),

Халқ таълими вазирлиги

(У. Иноятов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

МТРК

(А. Ходжаев),

НА «Ўзбеккино»

(Ф. Зокиров),

МАА (А. Кўчимов),

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

(К. Қуранбаев)

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,

(Ш. Жавлонов),

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси

(Т. Норбоева)

ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларга нисбатан толерант муносабатда бўлиш масалалари билан бирга аҳоли ўртасида шу жумладан, мигрантлар, эндигина турмуш қурганлар, ҳомиладорлар, ёшлар ўртасида ОИВ инфекциясини олдини олиш бўйича ахборот-маърифий дастурларни амалга ошириш.

11.

ОИВ инфекцияси профилактикаси соҳасида тушунтири ишларини олиб бориш усулларини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича дастурни тасдиқлаш.

2018 йил 15 февралгача

Ижрочиларнинг маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

(Қ. Куранбаев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(А. Хаитов),

«Ўзбекистон

ҳаво йўллари» МАК

(У. Рўзиқулов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(А. Раматов)

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар, фуқаролик жамиятининг турли хил институтлари ва ОИВ мутахассислари орасидан ишчи гуруҳ тузиш.

2018 йил 1 мартгача

Тушунтириш ишлари ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

12.

ОИВ инфекцияга тестдан ўтказишни қамраб олишни кенгайтириш, ОИВ инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар орасида профилактика чора-тадбирларини олиб бориш.

2018 йил 30 январгача

1,16 млн АҚШ доллари

Глобал жамғармамаблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

«Ишонч кабинетларини» уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида тиббий мақсадларда фойдаланиладиган буюмлар ва ОИВ инфекциясига экспресс тестлар билан таъминлаш.

13.

ОИВ инфекциясини специфик профилактика қилиш ва даволаш учун ретровирусга қарши препаратлар билан таъминлаш.

2018 йил 30 январгача

2,38 млн АҚШ доллари

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

ТИВ (А. Камилов)

ВИЧ инфекция билан яшовчи шахсларга АРВ-терапияни узлуксиз тақдим этиш учун ретровирусга қарши препаратларга маблағлар ажратиш:

2018 йил 30 январгача

2,37 млн АҚШ доллари

Глобал жамғармамаблағлари

Республикага ретровирусга қарши препаратлар олиб кириш.

14.

ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларда қўшимча вирусли, бактериал, замбуруғлар туфайли юзага келадиган касалликларни профилактика қилиш ва даволаш.

2018 йил 30 январгача

811,0 млн сўм

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев)

Миллий протоколларга мувофиқ қўшимча касалликларни профилактика қилиш ва даволаш учун препаратлар билан таъминлашга маблағлар ажратиш.

15.

ОИВ инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар учун жинсий йўл билан юқадиган инфекцияларни синдром даволашни тақдим этиш.

2018 йил 5 мартгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев)

Ишчи гуруҳи тузиш.

2018 йил 5 апрелгача

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил 25 июнгача

ОИТСга қарши кураш марказлари тизимида «Дўстона кабинетлар» ташкил этиш.

2018 йил 25 сентябргача

2019 йил Давлат бюджетига қўшиш учун зарур маблағларни ҳисоб-китоблар қилиш.

16.

ОИВ инфекциясини юқтирган оналардан туғилган 6 ойгача бўлган болаларни қуруқ сутли қоришмалар билан таъминлаш.

2018 йил 20 февралгача

3 000,0 млн сўм

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

ОИВ инфекциясини юқтирган оналардан туғилган 6 ойгача бўлган болаларни қуруқ сутли қоришмалар билан узлуксиз таъминлаш тўғрисида тартибни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича ишчи гуруҳни ташкил этиш.

2018 йил 1 мартгача

Соғлиқни сақлашнинг ҳудудий бошқармалари томонидан қуруқ сутли қоришмаларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш.

2018 йил 10 мартгача

Қуруқ сутли қоришмаларни етказиб бериш ва тарқатиш.

17.

18 ёшгача бўлган ОИВ инфекцияли болаларни касалликнинг қайси клиник босқичда бўлишидан қатъий назар ташхис қўйилган пайтдан бошлаб ижтимоий нафақа билан таъминлаш.

2018 йил 20 мартгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сон қарори асосида тайинланадиган ОИВ инфекцияси билан касалланган 18 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий нафақалар беришни такомиллаштириш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Доимий

Эҳтиёжга мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

ОИВ инфекцияси билан касалланган 18 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий нафақаларни тўлашни таъминлаш.

Тасдиқланган режага мувофиқ

ОИТСга қарши кураш республика ва ҳудудий марказлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сон қарорининг 18 ёшгача бўлган ОИВ инфекцияли болаларга ижтимоий нафақалар тўлаш талабларига риоя қилиш устидан тизимли мониторинг олиб бориш.

II. ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ДИАГНОСТИКА ҚИЛИШ ҲАМДА ДАВОЛАШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ

18.

Жазони ижро этиш муассасаларидаги ОИВ инфекциясини юқтирган шахслар ва ОИТС билан касалланганларга тиббий хизмат кўрсатишнинг узлуксизлигини таъминлаш бўйича идоралараро ҳамкорликнинг самарадорлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ОИВ инфекциясини юқтирган ва ОИТС билан касалланганларга ретровирусга қарши терапияни тақдим этиш тартиби тўғрисида Йўриқномани (26.12.2007 йилда 1752-сон билан рўйхатдан ўтган) такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

2018 йил 1 апрелгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

Ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда Жазони ижро этиш масканларида ОИВ инфекциясини юқтирган шахсларга тиббий хизматларни кўрсатишда кетма-кетликни таъминлаш, таҳлил қилиш ва ўзаро ҳаракатлар механизмларини баҳолаш учун идоралараро ишчи гуруҳни тузиш.

2018 йил 30 июнгача

Қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

19.

Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг замонавий тавсияларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИВ инфекциясини профилактика, диагностика қилиш ва даволаш масалалари бўйича қабул қилинган буйруқларини янгилаш.

2018 йил 10 февралгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

Ишчи гуруҳи тузиш.

2018 йил 10 майгача

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янгиланган буйруқларини ишлаб чиқиш ва уларни тасдиқлаш

III. ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ МАРКАЗЛАРИ ВА ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИ ДИАГНОСТИКА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТУМАНЛАРАРО ЛАБОРАТОРИЯЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

20.

ОИТСга қарши кураш туманлараро диагностика лабораториялари ва ҳудудий марказлар лабораториялари моддий-техник ускуналарини мустаҳкамлаш.

2018 йил 30 январгача

2,0 млн АҚШ доллари

Глобал жамғарма маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Ваирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Зарур диагностика асбоб-ускуналарини хатловдан ўтказиш, рўйхатини шакллантириш ва таснифлаш бўйича комиссия тузиш.

2018 йил 30 ноябргача

Тегишли диагностик лабораторияларга диагностика қилиш ускуналарини ўрнатилган тартибда сотиб олиш, тақсимлаш ва ўрнатиш.

21.

Лабораторияларни ОИВ инфекциясини диагностика қилиш учун зарур миқдордаги тест-системалари ва лимфоцитларни (СД-4) аниқлаш учун, шунингдек, ОИВ инфекциясини даволашни мониторинг қилиш учун (полимераз-занжир реакция) реагентлар билан таъминлаш.

2018 йил 30 январгача

0,979 млн АҚШ доллари

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев)

Эҳтиёжни аниқлаш, молиялаштиришга талабномани тайёрлаш.

2018 йил 25 апрелгача

2018 йил учун тест-системалари ва реагентларни сотиб олиш ва тақсимлаш.

22.

Автотранспорт олишга талабнома лойиҳасини кўриб чиқиш учун тақдим этиш.

2018 йил 1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров),

«Ўзавтосаноат» АЖ

(У. Салимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказларининг амалдаги автомобиль паркини кейинчалик уни модернизация қилиш таклифлари билан хатловдан ўтказиш.

IV. ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ СОҲАСИДА КАДРЛАР ВА ИЛМИЙ САЛОҲИЯТНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ

23.

Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказларининг штат тизимларини турдош мутахассисликларни (фтизиатр, психолог, фармацевт) киритишни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш.

2018 йил 25 июнгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(А. Хаитов)

Ишчи гуруҳ тузиш ва ОИТСга қарши кураш марказларининг янги штат нормативларини ишлаб чиқиш.

2018 йил 25 августгача

Янги штат нормативларини кўриб чиқишга тақдим этиш.

2018 йил 25 сентябргача

ОИТСга қарши кураш марказларининг янги штат нормативларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш.

2018 йил 25 ноябргача

Янги штат нормативларини тасдиқлаш.

24.

ОИВ инфекциясини диагностика қилиш, даволаш ва профилактика қилиш соҳасида дунё тажрибасини ўрганиш ва татбиқ этиш учун халқаро экспертлар иштирокида республика конференциясини ташкил этиш ва ўтказиш.

2018 йил 13-14 апрель

Ижрочилар, халқаро ва хорижий ташкилотлар ижрочилари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шодмонов),

ТИВ

(А. Камилов),

Давлат инвестициялар бўйича қўмитаси

(А. Ахмедходжаев),

халқаро ва хорижий ташкилотлар

Ташкилий қўмитани тузиш, иштирокчилар рўйхатини аниқлаш ва дастурни тасдиқлаш.

Конференцияни тажриба алмашиш, алоқалар ўрнатиш, ОИВ инфекцияси соҳасида қўшма илмий тадқиқотларни режалаштириш ва амалга ошириш мақсадида ўтказиш.

25.

Республика ОИТСга қарши кураш маркази ҳузурида ОИВ инфекциясини профилактика, диагностика қилиш ва даволаш соҳасида илмий-тадқиқот фаолияти ва инновацион ишланмаларни мувофиқлаштириш бўйича илмий кенгашни ташкил этиш.

2018 йил 10 июлгача

Давлат грант лойиҳалари маблағлари ва ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шодмонов), Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов)

Илмий кенгаш таркиби ва Низомини тасдиқлаш.

кўриб чиқиш учун талабномалар тушиши билан

ОИВ инфекциясини профилактика, диагностика қилиш ва даволаш соҳасида амалий инновацион ва фундаментал илмий лойиҳаларни мунтазам кўриб чиқиш.

2018 йил 20 ноябргача

Йил якуни бўйича илмий ва инновацион ишланмаларни жорий этиш натижаларининг самарадорлигининг муҳокамасини кенгайтирилган илмий Кенгашда мунтазам кўриб бориш.

26.

Эпидемиологик, лаборатор ва даволаш жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатларни мониторингини таъминлаш билан, шунингдек, реал вақт режимида препаратлар ва диагностикумларнинг ҳаракатланиши ва мавжудлиги билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг корпоратив тармоқ қисми сифатида мониторинг қилиш ахборот тизимини яратиш.

2018 йил 1 августгача

0,05 млн АҚШ доллари

Глобал жамғарма маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шодмонов),

Ахборот коммуникациялари

ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов)

ОИВ инфекциясини мониторинг қилиш ахборот тизимини яратиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2018 йил 10 декабргача

Ахборот дастурини ишлаб чиқувчи компанияни танлаб олишни белгиланган тартибда ўтказиш.

27.

Эпидемиологик, лаборатор ва даволаш жиҳатларини, шунингдек, реал вақт режимида препаратлар ва диагностикумларнинг ҳаракатланиши ва мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатларни мониторинг қилиш ахборот тизимини жорий этиш ва доимий ишлашини таъминлаш.

2018 йил 1 июнгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шодмонов)

ОИВ инфекциясига қарши курашиш соҳасида хизмат кўрсатувчи муассасаларнинг компьютер-офис техникаси билан таъминланганлигини хатловдан ўтказиш.

2018 йил 1 июлгача

300,0 млн сўм

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Компьютер-офис техникасини олишга талабнома бериш.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази