06.07.2001 йилдаги 290-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 25.11.2017
 LexUZ шарҳи
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ғояларини амалда кенг тадбиқ этиш, замонавий талабларга жавоб берадиган, юқори сифатли янги авлод дарсликлар яратишни қўллаб-қувватлаш, ёш илмий педагог кадрларни бу жараёнга кенг жалб этиш ҳамда дарсликлар муаллифларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 4-сон қарори асосида ўтказиладиган «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танлови ғолибларига илмий даража ва илмий унвон бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
1. Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 4-сон қарори асосида ўтказиладиган «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танлови ғолибларига илмий даражалар ёки илмий унвонлар бериш тартибини белгилайди.