Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
а) 52-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан дастлабки ва ҳарбий-профессионал танлаш талабларига мувофиқ бўлганлари тақдирда олий ҳарбий таълим муассасасига танловдан ташқари тест синовларисиз қабул қилинадилар. Олий ҳарбий таълим муассасасига танловдан ташқари қабул қилишга тавсия этилган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақаларининг ғолиблари ҳамда «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади»;
б) 53-банднинг биринчи хатбошиси «Илғор сержант» номинациясида Республика тури ғолиблари» сўзларидан кейин «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
23-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 2-илованинг 7-банди «номли давлат стипендиялари совриндорлари» сўзларидан кейин «шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий ўқув юртлари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар» сўзлари билан тўлдирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази