LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 26 июндаги 213-сонли ««Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1252-5, 07.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон «Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати диагностика станцияларининг техника назорати бўйича вазифаларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2003 йил 2 майдаги 137-сон буйруғи (рўйхат рақами 1252, 2003 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 12-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. 9-банднинг «в» кичик бандидаги «тергов ва суриштирув идоралари» деган сўзлар «терговга қадар текширувни, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширувчи органлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 53-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Тергов ёки суриштирув идоралари қарорлари» деган сўзлар «Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи ва терговчининг қарори» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 59-банднинг иккинчи хатбошисидаги «транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш» деган сўзлардан кейин «терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 60-банднинг иккинчи хатбошисидаги «транспорт воситаларининг техник ҳолати диагностика картадан ташқари» деган сўзлардан кейин «терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.