Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 02.11.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Истеъмолчиларнинг ушбу қарорга иловага мувофиқ айрим тоифаларига 2018 йил 1 январдан бошлаб табиий газ ва электр энергияси учун оширилган тарифлар белгилансин.
3. «Ўздавэнергоназорат» ва «Ўздавнефтгазинспекция» давлат инспекциялари «Энергияни тежаш миллий компанияси» АЖ билан биргаликда ушбу қарорга иловада кўрсатилган ташкилотларга улар томонидан қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан) фойдаланиш тўғрисида хулосалар берилишини таъминласинлар.
Табиий газ * ва электр энергиясини ** реализация қилишда уларга нисбатан нарх белгилашнинг алоҳида тартиби белгиланадиган истеъмолчи ташкилотлар

Истеъмолчи ташкилотлар

Тўлов қуйидагилар учун амалга оширилади:

табиий газ

электр энергияси

1. Пиширилган ғишт, асфальт ва цемент ишлаб чиқарувчи, энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва ускуналарни жорий этган, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан), шу жумладан, цемент ишлаб чиқаришнинг «қуруқ усули»дан фойдаланувчи корхоналар.

ушбу рўйхатга киритилмаган истеъмолчилар учун белгиланган амалдаги тарифга нисбатан 1,6 коэффициент қўлланилган ҳолда

амалдаги тарифга нисбатан 1,6 коэффициент қўлланилган ҳолда

2. Пиширилган ғишт, цемент, асфальт ишлаб чиқарувчи корхоналар (ушбу илованинг 1-бандида кўрсатилган корхоналар бундан мустасно).

1 куб. м учун 1000 сўм

3. Оҳактош ва гипс қазиб олувчи, қайта ишловчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар.

4. Бетон ва темир-бетон буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар.

5. Иссиқхона ва иссиқхона-парник хўжаликлари.

6. Чинни ва фаянсдан буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар.

7. Ресторанлар, кафе, тантаналарни ўтказиш объектлари ва бошқа умумий овқатланиш объектлари (меҳмонхоналар ва уларга тегишли бўлган ҳудудда жойлашган объектлар бундан мустасно).

8. Гипс-картон, йўлакбоп ва керамика плиталари, брусчаткалар, керамик ва цемент-қум черепицалар, қуруқ қурилиш аралашмалари, шунингдек, қувур буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналар.

 LexUZ шарҳи
(илованинг 1-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 апрелга қадар амалда бўлади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 07/18/3479/0588-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази