Халқаро туризмни янада ривожлантириш, замонавий талаблар ва халқаро стандартларга мувофиқ йўловчиларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини тубдан яхшилаш, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида йўловчиларнинг божхонадан ўтишдаги тартиб-таомиллари вақтини қисқартириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортларида 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб икки йўлакли тизим киритилгани муносабати билан «Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти»нинг чегара божхона пости учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ихтисослаштирилган «Тошкент-АЭРО» божхона комплексига қўшимча 111 штат бирлиги ажратилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (М. Тохирий) ажратилаётган штат бирликларини юқори малакали кадрлар билан тўлдиришни таъминласин.
2. Белгилансинки, мазкур қарор билан боғлик пул маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича республика бюджетидан ажратилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 14 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 10 августдаги ПП-1595-сонли қарорига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ПҚ-2208-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 14 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақидаги»ги ПҚ-2208-сон қарорига киритиладиган ўзгартиришлар
LexUZ шарҳи