28.12.2017 йилдаги Ф-5155-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармойиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида баён қилинган ғоя ва кўрсатмаларни ҳаётга жорий этишнинг ҳар томонлама пухта ўйланган, асослантирилган ташкилий-ҳуқуқий ҳамда молиявий-иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини (кейинги ўринларда Ҳаракатлар стратегияси деб юритилади) «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони билан Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар зиммасига Ҳаракатлар стратегиясини 2018 — 2021 йилларда амалга ошириш бўйича йиллик давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш вазифаси юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича иловага мувофиқ таркибда йиғма ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма ишчи гуруҳ (О. Муродов) Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширилишини, йўл қўйилган камчиликлар ва хатоларни, жамоатчилик, миллий ҳамда халқаро экспертлар фикрларини ўрганиш натижаларини, шунингдек ўтказилган конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари якунларини танқидий таҳлилдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилнинг 5 январигача бўлган муддатда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасини (кейинги ўринларда Давлат дастури деб юритилади) ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат дастури лойиҳасини тайёрлашда қуйидаги муҳим, устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилишига алоҳида эътибор қаратилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган эзгу ғояни ҳаётга сўзсиз жорий этишга қаратилган сиёсатнинг мантиқий давоми бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида «қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шарт», «мамлакат ҳаётига тааллуқли энг муҳим қарорлар халқ билан бевосита мулоқот асосида, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилинади» деган тамойилларни рўёбга чиқариш бўйича амалий чора-тадбирларни акс эттириш зарур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланаётган тадбирлар халқ билан бевосита мулоқот натижаларига асосланиши, шунингдек аҳолининг кенг қатламини безовта қилаётган долзарб муаммоларнинг ечимини, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларидаги вазиятни тубдан яхшилаш бўйича амалий қадамларни кўзда тутиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришлар, биринчи навбатда, аҳоли фаровонлигини узоқ келажакда эмас, айнан бугун яхшилашга йўналтирилган бўлиши ҳамда уларнинг кундалик ҳаётида акс этиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги шароитларда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва кенг ривожлантириш фуқароларнинг эҳтиёжларини қондиришни таъминловчи устувор йўналиш бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсиб бораётган глобал рақобат шароитида барқарор иқтисодий равнаққа эришиш инновацион ривожланиш моделига ўтиш, инновациялар, янги технологияларни ҳаётга фаол жорий этиш, шунингдек прогрессив, замонавий фикрлайдиган, ташаббускор фуқаролар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали таъминланиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқилаётган тадбирлар аниқ натижага йўналтирилган, равшан мақсад ва амалга ошириш механизмига эга бўлиши, шунингдек бошқа дастурлар доирасида бажарилаётган чора-тадбирлар билан ўзаро боғлиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Йиғма ишчи гуруҳ (О. Муродов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилнинг 5 январидан 18 январигача бўлган даврда Давлат дастури лойиҳасини кенг жамоатчилик муҳокамасини, шу жумладан Интернет тармоғига жойлаштириш орқали ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилнинг 20 январигача бўлган муддатда жамоатчилик муҳокамаси натижалари ва келиб тушган таклифларни таҳлил қилган ҳолда қайта ишланган Давлат дастури лойиҳасини тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар раҳбарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 28 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ф-5155-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги Ф-5155-сон фармойишига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича йиғма ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Муродов О.Б.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, гуруҳ раҳбари

2.

Мавлонов Б.М.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари, гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Хидоятов Г.Б.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари

4.

Мухамедов Ф.Э.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори

5.

Тойчиев Н.Д.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосари

6.

Жўраев Н.С.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари

7.

Каньязов Е.С.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари — Тошкент давлат юридик университетининг ректори

8.

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари

9.

Ханаев У.У.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг бош инспектори

10.

Ачилов Ж.А.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг бош инспектори

11.

Хакимов Р.Р.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати

12.

Бурханов А.Э.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, «Тараққиёт стратегияси» Маркази ижрочи директори

13.

Рустамбеков Н.М.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи

14.

Сотиболдиев Ж.К.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2017 й., 08/17/5155/0472-сон)