Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:
1. 3-банддаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» деган сўзлар «Давергеодезкадастр» деган сўз билан алмаштирилсин.
«а» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» деган сўзлар «Давергеодезкадастр» деган сўз билан алмаштирилсин;
«в» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
учинчи хатбошидаги «туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига» ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига» деган сўзлар тегишлича «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига» ва «Давергеодезкадастрга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» деган сўзлар «Давергеодезкадастр» деган сўз билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази