Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати (кейинги ўринларда тўқимачилик саноати деб юритилади)
соҳасида бошқарув ва кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари уюшмасининг (кейинги ўринларда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси деб юритилади) таъсис йиғилишини ўтказиш, ўрнатилган тартибда Устав
ва бошқа таъсис ҳужжатларини («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибига корхоналарнинг киришини аниқ мезонлари ва шаффоф механизмларини аниқлашни назарда тутган ҳолда) тасдиқлаш, уларни давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, унинг ишчи органларини шакллантириш.

Ташкилий-ҳуқуқий

тадбирлар

2018 йил
1 февралга

қадар

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Давлат рақобат қўмитаси,

Адлия вазирлиги

2.

«Ўзбекенгилсаноат» АЖни тугатиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ўтказиш.

Ташкилий-ҳуқуқий

тадбирлар

2018 йил
1 февралга

қадар

«Ўзбекенгилсаноат»АЖ,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Давлат рақобат қўмитаси,

Адлия вазирлиги

3.

Тўқимачилик саноати учун кадрлар тайёрлаш тизимини, шу жумладан:

тармоқда талаб юқори бўлган мутахассисликлар (муҳандис-техник мутахассислар, технологлар, кашта, газлама ва тўқиш турларининг замонавий ускуналарини дастурловчилар, механик-созловчи ва тўқимачилик ускуналари электрончилари ва бошқалар) бўйича кадрлар тайёрлашнинг муҳим ва истиқболли йўналишларини аниқлаш;

тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда олий ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқув дастурларини такомиллаштириш;

ўқув юкламаларининг умумий ҳажмида амалий машғулотларни, биринчи навбатда, замонавий ишлаб чиқариш корхоналарида кўпайтириш;

олий ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

тўқимачилик саноати соҳасида илмий изланишларни, шу жумладан таянч илмий-тадқиқот муассасаларини яратиш орқали фаоллаштириш;

етакчи маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик тўғрисидаги келишувларни тузиш, уларнинг мутахассисларини, шунингдек, етакчи хорижий таълим муассасаларининг ўқитувчи-амалиётчиларини таълим бериш учун таклиф қилиш орқали такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий
ҳужжат лойиҳаси

2018 йил
1 мартга

қадар

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси,

Лойиҳа бошқаруви

миллий агентлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги

4.

Республика мутахассисларини (хусусан давлат таълим муассасалари, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари) тўқимачилик саноати ривожланган хорижий мамлакатларда ўқишини ташкил этиш, ўқув жараёнига хорижий таълим муассасалари ўқитувчиларини, жумладан халқаро ва хорижий ташкилотлар кўмагида жалб этиш.

Стажировкалар

режаси

2018 йил

15 январга қадар тасдиқлаш

Режа асосида амалга ошириш

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Лойиҳа бошқаруви

миллий агентлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

II. Тўқимачилик саноатида ишлаб чиқаришни, технологик жараёнларни модернизация қилиш ва инфратузилмани ривожлантириш

5.

Ишлаб чиқариш, нархларни шакллантириш ва пахта хом ашёсини сотиш жараёнларига, шу жумладан ишлаб чиқариш рентабеллигини оширишни ҳисобга олган ҳолда бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича танқидий ва ҳар томонлама ўрганиш, шунингдек, таклифлар тайёрлаш.

Ўрганиш ўтказиш,
таклифлар киритиш

2018 йил
1 февралга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазиpлиги,

Лойиҳа бошқаруви

миллий агентлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ташқи савдо вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси, Давлат инвестиция қўмитаси,

«Ўзпахтасаноат» АЖ,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши

6.

Пахта экспорти ҳажмини тобора қисқартириш ва ички бозорда уни чуқур қайта ишлашнинг ўсишини таъминлаш.

Таҳлилий маълумотнома,
таклифлар киритиш

2018 йил
1 февралга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги,

«Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

7.

Газламалар ишлаб чиқариш, бўяш, расм солиш, саноат каштачилиги ва юқори қийматли тайёр тўқимачилик маҳсулотлари билан боғлиқ бошқа фаолият бўйича ишларни (хизматларни) амалга оширувчи корхоналар фаолиятини янада рағбатлантириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий
ҳужжат лойиҳаси

2018 йил
1 февралга

қадар

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

ДСҚ

8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини қуйидагиларни ҳисобига олган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқиш:

республика бозорида юқори импорт улуши бўлган тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини (кейинги ўринларда тўқимачилик маҳсулотлари деб юритилади) ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни ушбу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш
ва кенгайтириш мақсадида аниқлаш;

ташкил этилаётган тўқимачилик корхоналарининг, шу жумладан янги ташкил этилаётган ва мавжуд юкланмаган ишлаб чиқариш қувватини реал таъминлаш имкониятини ҳисобга олган ҳолда янги қувватларни киритиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларни оптималлаштириш орқали мувозанатини таъминлаш;

тўқимачилик саноати корхоналарига хом ашё ресурсларини етказиб беришнинг амалдаги тизимини ўрганиш ҳамда талаб қилинган миқдор ва сифатдаги хом ашё ресурсларига кафолатланган ҳолда таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқариладиган тўқимачилик маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш бўйича барча шарт-шароит ва қўшимча рағбатлантирувчи омилларни яратиш;

тайёр тўқимачилик маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқарилишини чекловчи импорт бўйича олиб кирилаётган бутловчи буюмлар турларини батафсил ўрганиш, маҳаллийлаштирилган ишлаб чиқаришни яратишни рағбатлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;

Дастурга киритилган лойиҳалар бажарилишининг ҳар йиллик инвентаризациясини ўтказиш, амалдаги тўқимачилик саноати корхоналарини технологик аудитдан ўтказиш ва Дастурлар параметрлари ва кейинги йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари рўйхатига тузатишлар киритиш;

халқаро тажриба ҳамда қурилиш ва ишлаб чиқаришни жиҳозлашнинг замонавий технологияларига мувофиқ равишда ишлаб чиқаришга мўлжалланган объектларни лойиҳалаштириш сифати ва самарадорлигини ошириш, лойиҳа институтлари, шу жумладан «Ўзенгсанлойиҳа» базавий институти ишларини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2018 йил
15 февралга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ташқи савдо вазирлиги,

Лойиҳа бошқаруви

миллий агентлиги,

«Ўзпахтасаноат» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Қуйидаги мақсадларда давлат-хусусий шериклик механизмларидан, шу жумладан бевосита тўқимачилик комплекслари ташкилотларини молиялаштириш орқали фойдаланишни кенгайтириш:

инвестиция жозибадорлиги бўлмаган тўқимачилик саноати объектларига инвесторларни жалб қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш қуввати суст бўлганларнинг иш даражасини ошириш;

республика ҳудудларида ягона комплексда маҳаллий хом ашёни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот тайёрлаш имконини берувчи замонавий пахта-тўқимачилик кластерларини яратиш;

ягона ишлаб чиқарувчи кластерлар доирасида маҳаллий хом ашёни ишлаб чиқаришдан бошлаб тайёр тўқимачилик маҳсулотини тайёрлашнинг барча босқичларини бирлаштиришни назарда тутувчи махсус ҳудудларни (технопарклар, саноат ҳудудлари) яратиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2018 йил
1 мартга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ташқи савдо вазирлиги,

Давлат инвестиция қўмитаси,

манфаатдор вазирлик

ва идоралар

10.

Тўқимачилик саноати корхоналари ташкил этилган ҳудудлар ва жойлардаги энергия таъминотининг ташқи муҳандислик инфратузилмасини уларни модернизация қилиш чора-тадбирларини қабул қилиш билан инвентаризациядан ўтказиш.

Инвентаризация ташкил этиш, модернизациялаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

2018 йил
1 майга

қадар

«Ўзбекэнерго» АЖ,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

тармоқ корхоналари

11.

Фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари (кейинги ўринларда фермер хўжаликлари деб юритилади) ва тўқимачилик саноати корхоналари ўртасида тузиладиган шартнома асосида тўғридан-тўғри фермер хўжаликларида пахта-чигитни маҳаллий тўқимачилик саноати корхоналарининг буюртмаси ва дастлабки аванслари бўйича ишлаб чиқаришни тажрибадан ўтказиш учун ҳудудлар ва ер участка майдонлари рўйхатини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
15 январга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазиpлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

ДСҚ,

«Ўзпахтасаноат» АЖ, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

12.

Республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун тўқимачилик саноати корхоналари томонидан олиб кириладиган, божхона тўловлари ва бошқа йиғимлар тўлашдан озод қилинадиган технологик ускуналарга эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, хом ашё, материаллар рўйхатининг тасдиқланишини таъминлаш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон қарори асосида).

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
15 январга
қадар

ДБҚ, ДСҚ,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,

Давлат инвестиция қўмитаси,

«Ўзпахтасаноат» АЖ

13.

Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган, божхона божлари ва бошқа йиғимлардан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинадиган пахта, сунъий ва синтетик толалар, жун, хом ашё ва бошқа материаллар рўйхатининг тасдиқланишини таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
15 январга

қадар

ДБҚ, ДСҚ,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат инвестиция қўмитаси,

«Ўзпахтасаноат» АЖ

14.

Маҳсулотларни ягона «Uztextile» белгиси билан экспорт қилиш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2018 йил
1 февралга

қадар

Ташқи савдо вазирлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат инвестиция қўмитаси,

ДБҚ

15.

Тўқимачилик саноати учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган аксессуарлар, фурнитуралар, бўёқлар ва кимёвий воситаларнинг доимий фаолият кўрсатувчи ярмаркасини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2018 йил
1 мартга

қадар

Ташқи савдо вазирлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат инвестиция қўмитаси,

МТРК,
«Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзэкспомарказ» АЖ

16.

Пахта-чигит, табиий ва сунъий толаларни қайта ишлаш, тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сотиш, шу жумладан экспорт қилиш соҳасида ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш.

Идоравий ҳужжатлар

2018 йил
1 февралга

қадар

Давлат статистика қўмитаси,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазиpлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

«Ўзпахтасаноат» АЖ,

ДСҚ, ДБҚ,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

17.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кенг турдаги, шунингдек, аҳоли учун арзон бўлган тўқимачилик маҳсулотлари ярмаркасини доимий асосда, бироқ йилига камида тўрт маротаба ташкил этиш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллий тўқимачилик маҳсулотлари ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказишда, шу жумладан ярмаркалар ўтказиш учун жойларни беғараз ажратиш орқали
ҳар томонлама кўмак кўрсатиш.

Ярмаркалар

ўтказиш режаси

Ташкилий

чора-тадбирлар

Режа асосида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

III. Ташқи иқтисодий фаолиятни фаоллаштириш, тўқимачилик саноатига халқаро стандартларни жорий қилиш

18.

Қуйидагиларни назарда тутувчи пахта, тўқимачилик маҳсулотларининг экспортини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш:

пахта ва маҳсулотлар экспортининг давлат томонидан тартибга солинишини камайтириш, экспорт қилувчиларни диверсификациялаш, шунингдек, ички бозор эҳтиёжларининг ҳисобини юритиш;

божхона тўловларини оптималлаштириш ва тайёр маҳсулотлар йирик истеъмолчилари ҳисобланган хорижий мамлакатлар бозорига чиқиш имкониятларини соддалаштириш масаласида улар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

Ташкилий

чора-тадбирлар

2018 йил
15 январга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги,

Ташқи савдо вазирлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат инвестиция қўмитаси

19.

Маҳаллий пахта-толасини сотиш учун, шу жумладан бошқа ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг пахта ҳажмларини жалб қилишни назарда тутган ҳолда ихтисослаштирилган электрон биржа савдолари майдонларини яратиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
1 мартга

қадар

Лойиҳа бошқаруви

миллий агентлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

«Ўзпахтасаноат» АЖ,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

20.

Қуйидагиларга йўналтирилган ишлаб чиқарувчиларнинг транспорт харажатларини камайтириш мақсадида самарали логистика тизимини ривожлантириш:

йирик кўп функцияли транспорт-логистика хабларини қуриш;

тўқимачилик маҳсулотларини етказишнинг оптимал йўналиш ва йўлакларини танлаш;

ташиш тарифларини оптималлаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
1 мартга

қадар

Ташқи савдо вазирлиги,

Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, ДБҚ,

«Ўзпахтасаноат» АЖ, Иқтисодиёт вазирлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

21.

Қуйидагиларни назарда тутувчи тўқимачилик саноати соҳасида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш:

халқаро аккредитацияга эга бўлган мавжуд лабораториялар сонини кўпайтириш;

тўқимачилик саноати миллий стандартларини халқаро стандартларга тезкорлик билан ва тўлиқ мувофиқлаштиришни таъминлаш;

тўқимачилик саноати корхоналарида замонавий сифат менежменти тизимини жорий қилиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил
1 мартга

қадар

«Ўзстандарт»агентлиги,

Лойиҳа бошқаруви

миллий агентлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

22.

Қуйидагилар ҳисобига маҳаллий тўқимачилик маҳсулотларини ташқи бозорда реклама қилиш ва илгари суриш бўйича самарали ишларни йўлга қўйиш:

тўқимачилик маҳсулотлари йирик бозорларида Ўзбекистон савдо уйлари фаолиятини давлат-хусусий шериклик механизмларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарувчилар маблағларини жалб қилиш ва тармоқ корхоналарининг амалдаги хорижий савдо уйларидан фойдаланиш орқали ташкил этиш;

тўқимачилик маҳсулотларини, биринчи навбатда, маҳаллий маҳсулотларни хорижий бозорларда илгари суриш бўйича реклама ва маркетинг фаолиятини фаоллаштириш;

миллий тўқимачилик маҳсулоти ягона брендини ривожлантириш;

ўз брендларига эга бўлган етакчи компанияларни Ўзбекистоннинг тўқимачилик тармоқларига жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни фаоллаштириш;

соҳани оммавий ахборот воситалари ва Интернетда,
шу жумладан хорижда даврий махсус дастурлар ва реклама роликларининг циклини тайёрлаш ва чиқариш орқали ахборот кўмаги билан таъминлаш;

йирик тўқимачилик корхоналарининг хорижий тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар уюшмалари билан узвий ҳамкорлик қилиш.

Ташкилий-ҳуқуқий

чора-тадбирлар

2018 йил
1 мартга

қадар

Ташқи савдо вазирлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат инвестиция қўмитаси,

МТРК, «Ўзэкспомарказ» АЖ

1.

Мирзаев З.Т.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Комиссия раиси

2.

Садиков Ш.М.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори

3.

Абдурахмонов И.Ю.

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири

4.

Ходжаев Б.А.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

5.

Хаитов А.А.

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

6.

Давлетов Р.К.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

7.

Хайдаров А.Я.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

8.

Самадов С.И.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари

9.

Равшанов А.Э.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари АТД мудири

10.

Вахобов А.Д.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

11.

Гулямов Р.А.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

12.

Максудов А.И.

«Ўзпахтасаноат» АЖ бошқаруви раиси

13.

Салихов М.М.

«Ўзпахтаёғ» АЖ бошқаруви раиси

14.

Ахмаджанов Ш.Х.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори

15.

Икрамов А.И.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

16.

Юсупов Б.Т.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

17.

Намозов Ш.Э.

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази