Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида

ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Баҳолаш тизими кўрсаткичларини ҳисоблаш

3-боб. Баҳолаш натижаларини тақдим этиш ва ундан фойдаланиш

4-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш ТИЗИМИ

2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизимини амалга ошириш СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини уларга юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боришни, ҳудудларнинг ривожланиш аҳволидаги реал ўзгаришлардан ва бошқа ҳаққоний мезонлардан келиб чиқиб, уларнинг фаолиятини холисона баҳолашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги мазкур Низомнинг амалда қўлланилиши бўйича, уни такомиллаштириш нуқтаи назаридан 2018 йил 1 майгача мазкур Низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарларига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боришни, ҳудудларнинг ривожланиш аҳволидаги реал ўзгаришлардан ва бошқа ҳаққоний мезонлардан келиб чиқиб, уларнинг фаолиятини холисона баҳолаш мезонларини белгилайди.
Расмий статистик маълумотлар ижтимоий соҳа, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги соҳаси, коммунал хўжалигини ташкил қилиш ва уй-жой масалалари, ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги кўрсаткичларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига мувофиқ шаҳар ва туманларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ташкил этилган секторлар раҳбарлари томонидан уйма-уй юриш, халқ билан мулоқот, аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни ечиш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги кўрсаткичларини ўз ичига олади.
Ҳар бир мезон-индикатор (кўрсаткич) мазкур Низомга 1-илованинг «Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси» устунида келтирилган методика бўйича ҳисобланади ва «Индикаторни баҳолаш методикаси» устунида келтирилган методика бўйича баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Расмий статистик маълумотлар мазкур Низомга 1-илованинг «Масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар» устунида кўрсатилган вазирлик, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан ҳар чорак якунида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ҳар бир шаҳар ва туманлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тақдим этилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда ҳар чоракда алоҳида ўрнак кўрсатган секторлар раҳбарлари, давлат органларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун уларни лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритишда Тизим бўйича баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т.р.

Индикатор (кўрсаткич)нинг номи

Ўлчов бирлиги

Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси

Индикаторни баҳолаш методикаси

Масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

I қисм. Расмий статистик маълумотлар

Ижтимоий соҳа индикаторлари

1.1.

3 — 7 ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиниши

%

Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг
3 — 7 ёшдаги болалар умумий сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Мактабгача таълим вазирлиги

1.2.

Охирги чорак давомида умумтаълим мактабларида давоматнинг ўртача кўрсаткичи

%

Дарсларда иштирок этаётган ўқувчиларнинг жами ўқувчилар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Халқ таълими вазирлиги

1.3.

Охирги чорак давомида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда давоматнинг ўртача кўрсаткичи

%

Дарсларда иштирок этаётган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчиларининг уларнинг умумий сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

1.4.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлаштирилганлиги

%

Муайян ўқув йили битирувчиларининг ишга жойлаштирилганлари сонининг жами меҳнатга лаёқатли ва ишга жойлаштиришга муҳтож битирувчилар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими маркази

1.5.

Охирги чорак давомида патронажлар томонидан ёлғиз, кекса, ногирон, сурункали касалликларга чалинган беморлар аҳволининг ўрганилганлиги

%

Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида қайд этилган ёлғиз, кекса, ногирон, сурункали касалликларга чалинган беморлар сонини жами патронаж хизмати кўрсатилган кишилар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1.6.

Умумтаълим мактабларининг педагог кадрлар билан таъминланганлиги

%

Умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган педагог кадрлар сонини мавжуд штат бирликлари уму��ий сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Халқ таълими вазирлиги

1.7.

Тиббиёт муассасаларининг мутахассис кадрлар билан таъминланганлик даражаси

%

Тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари сонининг мавжуд штат бирликлари умумий сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1.8.

Дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланганлик даражаси

%

Дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминотнинг умумий эҳтиёждаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1.9.

Чин етимларнинг уй-жой билан таъминланганлик даражаси

%

Уй-жой билан таъминланган чин етимларнинг жами чин етимлар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

1.10

Оилаларнинг бутунлик кўрсаткичи

%

Бутун оилалар (ажрашмаган) сонининг жами оилалар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Адлия вазирлиги

1.11

Жиноий жазони ўтаб келганларнинг иш билан таъминланиши

%

Жиноий жазони ўтаб келиб иш билан таъминланганларнинг жами жиноий жазони ўтаб келган меҳнатга лаёқатли ва ишга жойлаштиришга муҳтожлар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги

1.12

Маҳаллаларда профилактика нозирларининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси

%

Уй билан таъминланган профилактика нозирларининг жами профилактика нозирлари сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Ички ишлар вазирлиги

1.13

Кам таъминланган оилалар кўрсаткичи

%

Кам таъминланган оилаларнинг умумий оилалар сонидаги улуши

0 — 5 фоизгача 2 балл билан баҳоланади, 5 фоиз дан юқорилари мос равишда фоизига қараб
2 баллга нисбатан баҳоланади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

1.14

18-60 ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан таъминланганлик даражаси

%

Иш билан таъминланган аҳоли сонини 18-65 ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли умумий сонига нисбати

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

1.15

1-гуруҳ ногиронларига тўланган нафақа кўрсаткичи

%

Ҳудудда ҳисобот чорагидаги ҳар бир ойнинг 27-санасига нафақа тўловлари тўланганлигининг ўртача кўрсаткичи билан аниқланади

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси

2. Иқтисодиётни ривожлантириш индикаторлари

2.1

Ҳудуд иқтисодиётига инвестициялар киритилиши даражаси

%

Ҳудудий дастурларда муайян давр учун инвестиция киритиш ҳажмлари бўйича белгиланган кўрсаткичларнинг ҳақиқатда бажарилиши

100 фоиз ва ундан ортиқ кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Иқтисодиёт вазирлиги

2.2

Ташкил этилган янги доимий иш ўринлари кўрсаткичи

%

Ҳисобот даври учун белгиланган прогноз кўрсаткичларининг амалда бажарилиши

100 фоиз ва ундан ортиқ кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2.3

Меҳнат бозоридаги танглик даражаси

киши

1 та бўш жой ҳисобига тўғри келадиган ишсизлар (ишга жойлашишга муҳтож шахслар) нисбати

2 кишигача 2 балл, 2 дан 4 кишигача 1,5 балл, 4 дан 6 кишигача 1 балл, 6 кишидан юқори 0,5 балл билан баҳоланади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2.4.

Илгари хусусийлаштирилган, қурилиши тугалланмаган объектларни ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хўжалик фаолиятига жалб этиш кўрсаткичи

%

Хўжалик фаолиятига жалб этилган илгари хусусийлаштирилган объектлар сонининг жами хатловда аниқланган илгари хусусийлаштирилган объектлар сонидаги улуши

100 фоиз ва ундан ортиқ кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Хусусийлашган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

2.5

Тадбиркорликнинг янги субъектларини (фермер хўжаликларисиз) ташкил этиш

%

Янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг ҳисобот даврида фаолият кўрсатган субъектлар умумий ҳажмидаги улуши

15 фоиздан юқори бўлса 2 балл,
10 — 15 фоизгача 1,5 балл, 5 — 10 фоизгача 1 балл, 5 фоиздан кам бўлса 0,5 балл билан баҳоланади.

Давлат статистика қўмитаси

2.6

Тадбиркорлик субъектларининг (фермер хўжаликларисиз) фаоллиги

%

Фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектларининг умумий сонига нисбати

0 — 3 фоизгача 2 балл, 3 — 5 фоизгача 1,5 балл, 5 — 10 фоизгача 1 балл, 10 фоиздан юқори бўлса 0,5 балл билан баҳоланади.

Давлат статистика қўмитаси

2.7

Ҳудудий экспорт прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши

%

Ҳисобот даври учун белгиланган прогноз кўрсаткичларининг амалда бажарилиши

100 фоиз ва ундан ортиқ кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Ташқи савдо вазирлиги

2.8

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш кўрсаткичи

%

Ҳисобот даври учун белгиланган прогноз кўрсаткичларининг амалда бажарилиши

100 фоиз ва ундан ортиқ кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади. Ҳисобот даври учун прогноз белгиланмаган бўлса балл қўйилмайди.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

2.9

Солиқ тушумларининг режага нисбатан тўланиш даражаси

%

Чорак давомида келиб тушган солиқ тушумларининг режа кўрсаткичидаги улуши

100 фоиз ва ундан ортиқ бўлса энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва тушум режаси бажарилмаган бўлса балл қўйилмайди.

Давлат солиқ қўмитаси

2.10

Кичик тадбиркорликни кредитлаш

%

Кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларнинг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати

15 фоиздан юқори бўлса 2 балл,
10 — 15 фоизгача 1,5 балл, 5-10 фоизгача 1 балл, 0-5 фоизгача 0,5 балл, камайган бўлса балл қўйилмайди.

Марказий банк

3. Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш индикаторлари

3.1

Шахсий томорқаларда чорва молларини етиштириш даражаси*

%

Чорва моллари мавжуд шахсий томорқалар сонини жами шахсий томорқалар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

3.2

Шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида экин экиш ва ободонлаштириш даражаси

%

Экин экилган ва ободонлаштирилган шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликлари майдонларини жами шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликлари экин майдонларидаги улуши

100 фоиз кўрсатки� энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

3.3

Тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасидаги дебитор-кредитор қарздорликларни қисқартирилиши даражаси*

%

Етказиб берилган моддий техника ресурсларига тўловларни тўланишининг фоиздаги кўрсаткичи

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ

3.4

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт режасини бажарилиши даражаси*

%

Амалга оширилган мева-сабзавот экспорти ҳажмининг белгиланган топшириққа нисбатан бажарилиши

100 фоиз ва ундан юқори кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Ташқи савдо вазирлиги

4. Коммунал хўжалигини ташкил қилиш ва уй-жой масалалари

4.1

Кўп квартирали уйларнинг қишки мавсумга тайёргарлиги**

%

Қишки мавсумга тайёр кўп квартирали уйлар сонининг жами кўп қаватли уйлар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

4.2

Аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлик кўрсаткичи

%

Тоза ичимлик суви билан таъминланган аҳоли сонининг жами аҳоли сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

4.3

Уй хўжаликларини канализация тизими билан қамраб олиш кўрсаткичи**

%

Канализация тизими билан қамраб олинган хонадонлар сонининг жами хонадонлар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

4.4

Ҳисобот даврида етказиб берилган электр энергияси тўловларини йиғиб олиш кўрсаткичи

%

Ҳисобот даврида етказиб берилган электр энергияси учун йиғилган тўловлар миқдорини шу даврда етказиб берилган электр энергиясининг умумий миқдоридаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

«Ўзбекэнерго» АЖ, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

4.5

Ҳисобот даврида ХУМШлар томонидан кўрсатилган хизматлар тўловларини йиғиб олиш кўрсаткичи

%

Ҳисобот даврида давомида ХУМШлар кўрсатган хизматлар учун йиғиб олинган тўловлар миқдорининг ХУМШлар томонидан кўрсатилган хизматлар умумий миқдоридаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

4.6

Ҳисобот даврида иссиқлик энергияси тўловларини йиғиб олиш кўрсаткичи**

%

Ҳисобот даврида давомида иссиқлик энергияси учун йиғиб олинган тўловлар миқдорини шу даврда сарфланган иссиқлик энергиясининг умумий миқдоридаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

4.7

Мавжуд оилаларнинг уй-жой билан таъминланганлиги

%

Уй-жой билан таъминланган оилаларнинг жами оилалар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

4.8

Ички йўлларнинг таъмирланганлик даражаси

%

Таъмирланган ички йўллар миқдорини ҳудуддаги ички йўлларнинг умумий узунлигидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

4.9

Қурилиш режалаштирилган қишлоқ жойларидаги намунавий уй-жойлар ҳамда шаҳарларда қурилаётган кўп қаватли арзон уй-жойларнинг режага асосан ҳолати***

%

Намунавий уй-жойларда олиб борилаётган ишларнинг белгиланган режага нисбатан бажарилиши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ

5. Ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги кўрсаткичлар

5.1

Жиноятларнинг очилиши даражаси

%

Очилган жиноятларнинг ҳисобот даврида содир этилган жиноятларнинг умумий сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура

5.2

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси бўйича ижро ҳужжатларини бажарилиши даражаси

%

Мажбурий ижрога қаратилган ҳужжатлар бўйича бажарилган ишларнинг жами ижрога қаратилган ҳужжатлар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

5.3

Алиментларнинг ундириш даражаси

%

Ҳисобот даврида ундирилган алимент тўловларининг жами ундирилиши лозим бўлган алимент тўловларидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

6. Уйма-уй юриш, халқ билан мулоқот, аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни ечиш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги кўрсаткичлари

6.1

Уйма-уй юриш ва халқ билан мулоқот қилиш жараёнида аниқланган муаммоларни бевосита шаҳар ва туман раҳбарияти томонидан ҳал этилганлик даражаси

%

Уйма-уй юриш ва халқ билан мулоқот қилиш жараёнида аниқланган, бевосита шаҳар, туман раҳбари томонидан ҳал этилган муаммоларни жами шаҳар, туман бўйича аниқланган муаммолар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

6.2

Уйма-уй юриш ва халқ билан мулоқот қилиш жараёнида аниқланган муаммолар бўйича тасдиқланган «йўл хариталари» ижросини таъминлаш кўрсаткичи

%

Тасдиқланган «йўл харитаси» га киритилиб ижроси таъминланган муаммоларнинг жами «йўл харитаси» га киритилган муаммолар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори
2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

II. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар

1.

Келиб тушган мурожаатлар кўрсаткичи

0 — 10 балл

Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонаси келиб тушган мурожаатлар сонининг ҳудуддаги ҳар 10 000 минг нафар вояга етган аҳоли сонига нисбати

Республика бўйича энг паст кўрсаткич энг юқори 10 балл билан баҳоланади ва қолган туман (шаҳар)лар шунга нисбатан мутаносиб равишда баҳоланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари (келишув асосида)

2.

Келиб тушган мурожаатларнинг ижобий ҳал қилиниши кўрсаткичи

0 — 10 балл

Ҳисобот даврида ижобий ҳал қилинган мурожаатларнинг шу даврда келиб тушган мурожаатларнинг умумий сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич
10 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази