15.11.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2686-1
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи, 15.11.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2686-1
Кучга кириш санаси
15.11.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 23.09.2019
 LexUZ шарҳи
1. Муқаддимадаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 1 ва 4-иловалардаги «испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур тилларидан бири танланади» деган сўзлар «испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тилларидан бири танланади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 2 ва 5-иловалардаги «ispan, arab, fors, dari, hind, urdu, xitoy, koreys, uyg‘ur tillaridan biri tanlanadi» деган сўзлар «ispan, arab, fors, dari, hind, urdu, xitoy, koreys, uyg‘ur, ital‘yan, yapon tillaridan biri tanlanadi» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 3 ва 6-иловалардаги «испанский, арабский, персидский, дари, хинди, урду, китайский, корейский, уйгурский» деган сўзлар «испанский, арабский, персидский, дари, хинди, урду, китайский, корейский, уйгурский, итальянский, японский» деган сўзлар билан алмаштирилсин.