Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 22 октябрдаги 14-қ/қ, Қ-87, 100, 17, 16, 7, 01-02/22-22, 2010-41-сон қарори (рўйхат рақами 2174, 2010 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 529-модда) билан тасдиқланган Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 октябрдаги 28-Қ, 11-671, 138, 55, 28, 01-02/22-41, 2017-59-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«23. Суриштирув ёки дастлабки тергов давомида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар улар бўйича тегишли экспертиза хулосаси олингунга қадар муҳрланган ҳолда тегишлича ИИВ, МХХ органи ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сақлаш хонасида ёки жазони ижро этиш муассасасида яшаш ва ишлаб чиқариш зоналаридан ташқарида жойлашган оператив қисмнинг сейфида сақланиши шарт.
Экспертиза хулосаси олингандан сўнг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар 15 кун ичида марказлаштирилган ҳолда сақлаш учун МХХ органларига топширилиши шарт».
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий органига (кейинги ўринларда Суд департаментининг ҳудудий органи деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органига (кейинги ўринларда Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органи деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Суд департаментининг» деган сўзлар «Мажбурий ижро бюросининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 73-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Суд департаментининг» деган сўзлар «Мажбурий ижро бюросининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 74-банднинг биринчи хатбошисидаги «Суд департаментининг» деган сўзлар «Мажбурий ижро бюросининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Бутун матн бўйича «суд ижрочиси» деган сўзлар «давлат ижрочиси» деган сўзлар билан тегишли келишикларда алмаштирилсин.
6. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.