Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисида НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг марказий аппарати ТУЗИЛМАСИ

3-ИЛОВА
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармасининг НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ҳужжат кучини йўқотган 12.08.2005
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида» (янги таҳрирда) «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Давлат қўмитаси фаолиятига тегишли бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, халқаро шартномалар (битимлар)га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг асосий вазифалари, функциялари ва ваколатларини белгилаб беради.
2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2000 йил 2 августдаги ПФ-2676-сон Фармонига мувофиқ рақобатни ривожлантириш, монополистик фаолиятни чеклаш, табиий монополиялар фаолиятини тартибга солиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама фаолияти соҳасидаги сиёсатни ўтказиш бўйича давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда амалдаги қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази