Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тузилмасини оптималлаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сонли Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги ПҚ-2887-сонли ҳамда ««Ўзсаноатэкспорт»АЖ фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3220-сонли қарорларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тузилмасини оптималлаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 31декабрдаги ПП-2463-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 2 ноябрь,
ПҚ-3370-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3370-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тузилмасини оптималлаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 31декабрдаги ПҚ-2463-сонли қарорига киритиладиган ўзгартишлар
1. 1-, 4- ва 7-бандлари ҳамда 1-, 2- ва 4-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. 5-бандидаги «Ташки иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва» сўзлари «Ташки» сўзи билан алмаштирилсин;
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 07/17/3370/0205-сон)