Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари

3-боб. Бошқарманинг ҳуқуқлари, вазифалари ва мажбуриятлари

4-боб. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш

5-боб. Якунловчи қоидалар

2-ИЛОВА
Ички ишлар органларининг ахборот кузатуви соҳасидаги фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ДАСТУРИ

3-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Postda» — «На посту» газеталари ва «Qalqon» — «Щит» журналлари бирлашган таҳририяти» давлат унитар корхонасининг ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида», «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ва бошқа Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Масъул бажарувчилар

I. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан ички ишлар органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни олишнинг таъсирчан механизми ва мультимедиа имкониятларини жорий этиш

1.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоатчилик назарига тушган жиноятлар тафсилоти борасидаги ички ишлар органлари фаолиятини тизимли равишда ёритиб берувчи ахборот-таҳлилий телерадиокўрсатувларни тайёрлаш, тасдиқлаш ва татбиқ этиш, улар учун эфир вақтини ҳар ҳафтада ажратишни кўзда тутиш.

Қўшма қарор

2017 йил 10 декабрь

ИИВ (Бобожонов П.),

МТРК (Хаджаев А.)

2.

Ички ишлар органлари фаолиятини ёритувчи медиаконтент, улар томонидан ташкил этиладиган тадбир, учрашув ва чиқишларнинг босма, телевизион ва электрон оммавий ахборот воситаларида доимий эълон қилиб борилишини таъминлаш тартибини белгилаш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 10 декабрь

ИИВ (Бобожонов П.)

3.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган маълумотларни ижтимоий тармоқлар (facebook, twitter ва бошқалар) ва мобиль иловалар (telegram, whatsAPP ва бошқалар) дан фойдаланган ҳолда мақсадли аудиторияни кенгайтириш орқали жойлаштирилган контентни каналлар сифатида ўтказиш.

Расмий саҳифаларни ташкил этиш, контентни такрорлаш

2017 йил 15 декабрь

ИИВ (Эргашев Р.)

4.

Содир этилган жиноятлар ва жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган воқеаларни, шунингдек, мазкур масалалар бўйича ички ишлар органлари масъул ходимларининг эфирда чиқишларини ташкил этиш, ўз вақтида ва ишончли ёритиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 20 декабрь

ИИВ (Бобожонов П.)

5.

Ички ишлар органлари масъул ходимларини жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан телевизион учрашув ва брифинглар, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш масалалари бўйича фуқаролар билан очиқ «жонли» мулоқотларини тизимли ташкил этиш.

Қўшма қарор

2018 йил 5 январь

ИИВ (Бобожонов П.),

МТРК (Хаджаев А.)

II. Ички ишлар органларининг тармоқ ОАВ веб-ресурслари, нашриёт, телевизион ва студия фаолиятини ривожлантириш

6.

Қуйидагиларни назарда тутиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий-веб сайтини такомиллаштириш:

ички ишлар органлари фаолияти соҳасини йўналтирувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини тизимли янгилаш;

ички ишлар органлари масъул ходимларининг жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида юзага келган вазият ва ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар бўйича чиқишларини жойлаштириш;

фуқароларни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, қидирувда бўлган жиноятчилар ва бедарак йўқолган шахсларни топишда фаол ёрдам беришга даъват этиш.

Чора-тадбирлар режаси

Тасдиқлаш — 2017 йил 10 декабрь, амалга ошириш — чора-тадбирлар режасига кўра

ИИВ (Эргашев Р.), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов Ш.)

7.

Ички ишлар органлари соҳасида реклама тусидаги материалларни «Postda» ва «На посту» газеталарида белгиланган тартибда жойлаштириш имкониятларини белгилаш (тендерларни ўтказиш, қўриқлаш ва ёнғинга қарши воситаларни ўрнатиш ва бошқалар).

Ички ишлар вазирининг фармойиши

2017 йил 17 декабрь

ИИВ (Эргашев Р.)

8.

Ички ишлар органлари ҳақидаги оммавий ахборот воситаларида чиққан материалларни мониторинг ва таҳлил қилиб бориш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, нотўғри маълумот ва ички ишлар органлари нуфузига путур етказувчи материалларни аниқлаш ва зудлик билан муносабат билдириш (рад этиш).

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 20 декабрь

ИИВ (Бобожонов П.)

9.

Ўзбекистон Республикаси расмий веб-сайтида хабарларнинг тезкор ёритилишини ривожлантириш учун «Postda», «На посту» газеталари ва «Qalqon», «Щит» журналлари веб-бўлимларини;

хабарларнинг тезкор ёритилишини ривожлантириш учун мобиль иловани ва фойдаланувчилар етакчи контентини ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш.

Техник топшириқ

Тасдиқлаш — 2017 йил 25 декабрь, амалга ошириш — техник топшириққа кўра

ИИВ (Эргашев Р.),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов Ш.)

III. Ички ишлар органларининг матбуот хизмати фаолиятини такомиллаштириш, унинг кадрлар ва профессионал салоҳиятини мустаҳкамлаш

10.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ходимлари (ишчилари)нинг функционал вазифаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, ички ишлар органларининг ахборот кузатуви самарасини ошириш муҳимлигини инобатга олган ҳолда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 15 ноябрь

ИИВ (Мирзаев А.)

11.

Ички ишлар органлари матбуот гуруҳлари раҳбарлари бир вақтнинг ўзида соҳавий хизмат ва ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқларининг матбуот котиби ҳисобланишини назарда тутиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати штат жадвалини тасдиқлаш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 30 ноябрь

ИИВ (Мирзаев А.)

12.

Ички ишлар органлари матбуот хизматларини журналистика, филология ва юриспруденция соҳалари малакали мутахассислари билан таъминлаш.

Чора-тадбирлар режаси

Тасдиқлаш — 2017 йил 30 ноябрь, амалга ошириш — чора-тадбирлар режасига кўра

ИИВ (Мирзаев А.),

МТРК (Хаджаев А.),

ЭОАВМА (Абдухаликов Ф.)

13.

Ички ишлар органлари матбуот хизмати ходимларининг (ишчиларининг) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан чет эл сафарига чиққан делегация таркибида Республика оммавий ахборот воситаларида ташриф натижаларини кенг қамровли ва объектив ёритишни тартибга келтириш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 10 декабрь

ИИВ (Бобожонов П.)

14.

Ҳар йили ўтказиладиган «Ички ишлар органлари матбуот хизматининг энг фаол ходими» танловини таъсис этиш, ўз ишида юқори натижаларга эришган матбуот хизмати ходимлари (ишчилари)ни рағбатлантириш, шунингдек, тарғибот-ташвиқот фаолиятида фаол иштирок этаётган ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантириш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 20 декабрь

ИИВ (Мирзаев А.)

15.

Республика ихтисослашган ўқув муассасалари базасида ички ишлар органлари матбуот хизматлари журналист ва техник ходимларининг малакасини доимий равишда ошириш тизимини жорий этиш.

Қўшма қарор

2017 йил 15 декабрь

ИИВ (Мирзаев А.),

Олий таълим вазирлиги (Набиев Д.), манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Ички ишлар органларининг фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этиш

16.

Ички ишлар органлари матбуот хизматларининг республика ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қўшма қарор

2018 йил 5 январь

ИИВ (Бобожонов П.),

ЎзМАА (Тангриев Л.),

МТРК (Хаджаев А.),

ЭОАВМА (Абдухаликов Ф.)

17.

Ички ишлар органлари матбуот хизматларининг журналист кадрларини шакллантириш, бунда ички ишлар органлари ахборот кузатуви доирасида фаолият юритаётганлигини инобатга олган ҳолда муайян оммавий ахборот воситалари билан алоқа ўрнатиш.

Қўшма қарор

2018 йил 10 январь

ИИВ (Бобожонов П.),

ЎзМАА (Тангриев Л.),

МТРК (Хаджаев А.),

ЭОАВМА (Абдухаликов Ф.)

18.

Ички ишлар органлари матбуот хизмати билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телерадиоканаллари ва Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига аъзо нодавлат телерадиоканаллари ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш.

Қўшма режа

Тасдиқлаш — 2018 йил 10 январь, амалга ошириш — тадбирлар режасига мувофиқ

ИИВ (Бобожонов П.),

МТРК (Хаджаев А.),

ЭОАВМА (Абдухаликов Ф.)

19.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси медиа-маркази базасида Матбуот клуби фаолиятини ташкил этиш.

Тадбирлар режаси

Тасдиқлаш — 2018 йил 10 январь, амалга ошириш — тадбирлар режасига мувофиқ

ИИВ (Бобожонов П.)

V. Ички ишлар органлари матбуот хизмати фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, унинг моддий-техника базасини янада такомиллаштириш

20.


Фаолият йўналишини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг тўлақонли фаолиятини таъминлаш мақсадида уни жойлаштириш, шароит яратиш ва бошқа ташкилий масалаларини ҳал этиш.

Чора-тадбирлар режаси

Тасдиқлаш — 2017 йил 20 ноябрь, амалга ошириш — чора-тадбирлар режасига мувофиқ

ИИВ (Эргашев Р.)

21.




Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасини автотранспорт воситалари, жумладан, автобус, медиамарказнинг тасвирга олиш ишларини самарали ташкил этиш, ички ишлар органларида ўтказиладиган тадбирлар, учрашувлар ва чиқишларда жойларга жадал етиб бориш учун барча зарур воситалар билан таъминлаш.

Ички ишлар вазирининг фармойиши

2017 йил 1 декабрь

ИИВ (Эргашев Р.)

22.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматини замонавий телевизион, босма ва бошқа зарур техник воситалар билан таъминлаш дастури лойиҳасини молиялаштириш аниқ манбаларини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2017 йил 15 декабрь

ИИВ (Эргашев Р.),

Молия вазирлиги (Турсунов Ё.)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази