30.10.2017 йилдаги ПҚ-3361-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Шўртан ГККнинг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2706-сонли қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 30 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3361-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПК-3361-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Шўртан ГККнинг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 15 октябрдаги ПҚ-1206-сонли қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 10-бандидаги «Ўзбекнефтгаз» МХК» сўзлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 13-бандидаги «Ўзбекнефтгаз» МХК» ҳамда «қўшма корхонасига» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекнефтгаз» АЖ» ва «Uzbekistan GTL» МЧЖ» сўзларига алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 14-бандидаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш» ҳамда «қўшма корхонасига» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» ва «Uzbekistan GTL» МЧЖ» сўзларига алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 15-банди куйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш, ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва ўзлаштириш даврида «Uzbekistan GTL» МЧЖ ва унинг пудратчи ҳамда субпудратчилари томонидан келтириладиган, шу жумладан «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан тасдиқланадиган «Uzbekistan GTL» МЧЖ талабномаларига мувофиқ «вақтинчалик олиб келиш» божхона режимидаги товарлар, шу жумладан, ускуналар, автотранспорт воситалари, махсус транспорт, катализаторлар, ишлаб чиқариш кимёвий маҳсулотлари, материаллар, эҳтиёт қисмлар, хомашё, техник ресурслар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш даврида «Uzbekistan GTL» МЧЖга ишлар ва хизматлар кўрсатадиган хорижий компаниялар даромадлари, шунингдек, лойиҳа доирасида хорижий банклар ва молия институтларининг даромадлари, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ва тўлов манбаидан ундириладиган юридик шахсларнинг фойда солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan GTL» МЧЖнинг хорижий ходимлари мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида олинадиган жисмоний шахслар даромадлари солиғидан озод этилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 16-бандидаги «қўшма корхонасига» ҳамда «Ўзбекнефтгаз» МХК» сўзлари тегишли равишда «Uzbekistan GTL» МЧЖ» ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ» сўзларига алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 17-бандидаги «қўшма корхонасига» ҳамда «Ўзбекнефтгаз» МХК» сўзлари тегишли равишда «Uzbekistan GTL» МЧЖ» ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ» сўзларига алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 18-банди куйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«18. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Uzbekistan GTL» МЧЖнинг «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан тасдиқланадиган буюртманомаларига кўра, мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилиши (муддати узайтирилишини), шунингдек, мазкур хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Шўртан ГККнинг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш» лойиҳасини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011йил 19 сентябрдаги ПҚ-1618-сонли қарорининг 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Шўртан ГККнинг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2706-сонли қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-бандининг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Uzbekistan GTL» МЧЖ томонидан жалб қилинадиган 2 400 млн. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий банклар, экспорт-кредит агентликлари ва бошқа молия институтлари кредитлари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. Ўзбекистон Республикаси молия вазири инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этилаётган хорижий кредитлар бўйича хорижий банклар, экспорт-кредит агентликлари ва бошқа молия институтлари олдида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Uzbekistan GTL» МЧЖ мажбуриятлари юзасидан ҳамда «Асака» АТБ олдида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қайта молиялаштириладиган кредити бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатларини беришга вакил қилинсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 9-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «Ўзбекнефтгаз» МХК» сўзлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазмуни қуйидагича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan GTL» МЧЖ харидлар, лойиҳалаштириш, муҳандислик ишлари, қурилиш, фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик техникаси ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича халқаро нормалар ва стандартларни кўллашга ҳақли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Sasol Synfuels International Netherlands Cooperatief U.A.» ва «Petronas International Corporation Ltd.» компаниялари улуш билан қатнашиш олди-сотди шартномалари доирасида «Uzbekistan GTL» МЧЖнинг устав жамғармасидаги иштироки улуши «Ўзбекнефтгаз» АЖ фойдасига топширилиши муносабати билан олинган даромадлар бўйича тўлов манбаидан ундириладиган юридик шахсларнинг фойда солиғини тўлашдан озод қилинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қуйидагича мазмундаги 101-банди билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«101. «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов ва «Uzbekistan GTL» МЧЖ бош директори Ф.Р. Абдурасулов зиммасига инвестиция лойиҳасининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 07/17/3361/0185-сон)