Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ижро аппаратининг ТУЗИЛМАСИ

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратининг НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратининг НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратлари ходимларининг чекланган сонига нисбатан тоифаланган ҳудудлар РЎЙХАТИ

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратлари ходимларининг чекланган сонига нисбатан тоифаланган туманлар РЎЙХАТИ

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ДАСТУРИ

Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 07/18/3680/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 07/18/3680/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 07/18/3680/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 07/18/3680/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5304-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5304/0591-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5304-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5304/0591-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 07/18/3680/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 07/18/3680/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 07/18/3680/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 07/18/3680/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илованинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 07/18/3680/1110-сон)

Т/р

Ҳудудлар

1-тоифа

2-тоифа

3-тоифа

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Амударё

Беруний

Қўнғирот

Тўрткўл

Хўжайли

Чимбой

Элликқалъа

Қораўзак

Кегейли

Қонликўл

Муйноқ

Нукус

Тахтакўпир

Шуманай

2.

Андижон вилояти

Андижон

Асака

Балиқчи

Жалақудуқ

Избоскан

Марҳамат

Шаҳрихон

Олтинкўл

Пахтаобод

Қўрғонтепа

Булоқбоши

Хўжаобод

Бўз

Улуғнор

3.

Бухоро вилояти

Жондор

Шофиркон

Ғиждувон

Бухоро

Вобкент

Қоракўл

Олот

Пешку

Ромитан

Когон

Қоровулбозор

4.

Жиззах вилояти

Ш. Рашидов

Ғаллаорол

Зомин

Бахмал

Арнасой

Дўстлик

Зарбдор

Зафаробод

Мирзачўл

Пахтакор

Фориш

Янгиобод

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши

Косон

Қамаши

Китоб

Чироқчи

Шаҳрисабз

Яккабоғ

Ғузор

Миришкор

Нишон

Касби

Муборак

Деҳқонобод

6.

Навоий вилояти

Кармана

Қизилтепа

Навбаҳор

Хатирчи

Конимех

Нурота

7.

Наманган вилояти

Косонсой

Наманган

Поп

Тўрақўрғон

Уйчи

Учқўрғон

Чуст

Янгиқўрғон

Мингбулоқ

Норин

Чортоқ

8.

Самарқанд вилояти

Иштихон

Каттақўрғон

Нарпай

Пастдарғом

Пайариқ

Тайлоқ

Самарқанд

Булунғур

Ургут

Жомбой

Оқдарё

Пахтачи

Қўшработ

Нуробод

9.

Сурхондарё вилояти

Денов

Жарқўрғон

Қумқўрғон

Ангор

Музработ

Олтинсой

Сариосиё

Термиз

Узун

Шеробод

Шўрчи

Қизириқ

Бойсун

10.

Сирдарё вилояти

Боёвут

Сирдарё

Оқолтин

Сайхунобод

Гулистон

Мирзаобод

Сардоба

Ховос

11.

Тошкент вилояти

Қибрай

Янгийўл

Зангиота

Тошкент

Оққўрғон

Оҳангарон

Бекобод

Бўстонлиқ

Бўка

Қуйичирчиқ

Паркент

Пискент

Ўртачирчиқ

Чиноз

Юқоричирчиқ

12.

Фарғона вилояти

Бешариқ

Бағдод

Бувайда

Данғара

Қува

Олтиариқ

Қўштепа

Риштон

Тошлоқ

Ўзбекистон

Учкўприк

Фарғона

Ёзёвон

Фурқат

Сўх

Қувасой

13.

Хоразм вилояти

Боғот

Гурлан

Қўшкўпир

Урганч

Хазорасп

Хонқа

Хива

Шовот

Янгиариқ

Янгибозор

Жами

57

68

32

Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илованинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 07/18/3680/1110-сон)

Т/р

Чора-тадбир номи

Ҳужжат тури

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш

1.

Фермер хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг ер майдонларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Қонун

лойиҳаси

2017 йил

декабрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(Т. Сафаров),
Адлия вазирлиги
(Н. Жўраев),
Молия вазирлиги
(Б. Ходжаев),
Иқтисодиёт вазирлиги
(С. Бекенов),

Давлат солиқ қўмитаси
(Э. Гадоев),
Кенгаш (Б. Юсупов)

2.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларининг ўзаро фарқли хусусиятларини белгилаш, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан самарали фойдаланиш борасидаги масъулиятини ошириш, бу борада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назорати тизимини кучайтириш юзасидан тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Қонун

лойиҳаси

2018 йил

март

Адлия вазирлиги
(А. Ташкулов),
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(Т. Сафаров),
Иқтисодиёт вазирлиги
(С. Бекенов),
Давлат солиқ қўмитаси
(Э. Гадоев),

Кенгаш (Б. Юсупов),

«Маҳалла» фонди (Ш. Жавлонов)

3.

Экин майдонларидан самарали фойдаланишда юқори натижаларга эришган томорқа ер эгаларига солиқ имтиёзлари бериш ва аксинча экин майдонларидан самарали фойдаланмаганларга нисбатан ер солиғининг уч баробар оширилган ставкасини қўллаш бўйича тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Қонун

лойиҳаси

2017 йил

декабрь

Молия вазирлиги
(Б. Ходжаев),
Давлат солиқ қўмитаси
(Э. Гадоев),
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(Т. Сафаров),
Адлия вазирлиги
(Н. Жўраев),
Кенгаш (Б. Юсупов)

4.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўзаро кооперация муносабатларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.

«Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисида»ги

Қонун лойиҳаси

2018 йил

апрель

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(Т. Сафаров),
Иқтисодиёт вазирлиги
(С. Бекенов),
Адлия вазирлиги
(Н. Жўраев),
Молия вазирлиги
(Б. Ходжаев),
Кенгаш (Б. Юсупов)

5.

2018 — 2021 йилларда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича ҳудудий дастурларни фермер хўжаликлари кесимида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳудудий дастурлар асосида ишлаб чиқилган республика миқёсидаги дастурларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун Сенатга киритиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари ва Сенат қарори лойиҳалари

Ҳар йили

Вазирлар Маҳкамаси
(З. Мирзаев, Ж. Қўчқоров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари

6.

«Илғор фермер», «Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонлари таъсис этилиши муносабати билан тегишли низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси

2017 йил

ноябрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(Т. Сафаров),

Кенгаш (Б. Юсупов)

7.

Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, мева-сабзавотчилик, асаларичилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа муҳим йўналишларини янада ривожлантириш, фермер хўжаликларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Фермер хўжаликларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб улар билан туман ҳокимлиги ўртасида тузиладиган ер ижараси шартномасининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари лойиҳалари (ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида), Намунавий шартнома лойиҳалари

2017 йил

ноябрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(А. Вахобов),
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов),
Кенгаш (Б. Юсупов)

8.

Фермер хўжаликларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги устидан вакиллик назоратини ўрнатишга қаратилган қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил

декабрь

Адлия вазирлиги
(А. Ташкулов),

Кенгаш (Б. Юсупов),
«Давергеодезкадастр» қўмитаси
(М. Рўзметов)

9.

Фермер хўжаликларига ижарага берилган ер майдонларидан ноқонуний ва мақсадсиз фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича таклифлар киритиш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил

декабрь

Бош прокуратура
(У. Суннатов),

Адлия вазирлиги
(Н. Жўраев),

«Давергеодезкадастр» қўмитаси
(М. Рўзметов)

II. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, уларнинг тайёрлов, қайта ишлаш, таъминот ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан муносабатларида замонавий бозор механизмларини жорий этиш

10.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг сони ва улар ихтиёридаги ер майдонларини хатловдан ўтказиб, маълумотларнинг ягона реестрини шакллантириш.

Чора-тадбирлар дастури

2018 йил

октябрь

«Давергеодезкадастр» қўмитаси
(А. Абдуллаев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров),
Молия вазирлиги
(Б. Ходжаев),
Давлат статистика қўмитаси
(Б. Мирусманов),
Кенгаш (Б. Юсупов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари

11.

Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси ва бошоқли дон етказиб беришда фермер хўжаликларининг балансидаги насослар орқали суғоришга сарфланадиган электр энергия харажатларини Насос станциялари, алоқа ва энергетика бошқармалари орқали тўлаш механизмини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил

март

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(Т. Сафаров),
Молия вазирлиги
(Б. Ходжаев),
Иқтисодиёт вазирлиги
(С. Бекенов),
«Ўзбекэнерго» АЖ
(У. Мустафоев)

12.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларини суғориш учун доимий равишда етарли миқдорлардаги сув билан таъминлаш, шу жумладан фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ўртасида сув етказиб беришга оид шартномавий муносабатларни такомиллаштириш, маҳаллалар атрофидаги коллекторларни тозалаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Комплекс
чора-тадбирлар дастури

Ҳар йили

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(Ш. Хамроев),
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоят ва туман ҳокимликлари,
Кенгаш (Б. Юсупов)

13.

2017 йилда Жиззах вилоятида амал��а ошириладиган тажриба натижаларидан келиб чиққан ҳолда 2018 йил ҳосилидан бошлаб республика бўйича пахта йиғим-теримида иштирок этувчи ишчиларнинг иш ҳақи фондига нисбатан ҳисобланадиган ягона ижтимоий тўловни бекор қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

май

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(Т. Сафаров),
Молия вазирлиги
(Б. Ходжаев),
Иқтисодиёт вазирлиги
(С. Бекенов)

14.

Боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик, чорвачилик йўналишларида фаолият юритувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун зарур техника воситалари (минитехникалар) ишлаб чиқариш турлари ва ҳажмларини ошириш ҳамда уларни имтиёзли шартларда лизинг асосида етказиб бериш тизимини такомиллаштириш.

Комплекс

чора-тадбирлар

дастури

2017 йил

ноябрь

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ
(М. Шерматов),
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(А. Вахабов),
Иқтисодиёт вазирлиги
(С. Бекенов),
Марказий банк
(Т. Ишметов)

15.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, уруғлик ва кўчатларни етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш.

Комплекс

чора-тадбирлар

дастури

2017 йил

декабрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирлиги (А. Вахабов),
Иқтисодиёт вазирлиги
(С. Бекенов),
«Ўзкимёсаноат» АЖ (А. Абдуллаев),

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ
(У. Ахунов),
«Ўзнефтмаҳсулот» АК
(М. Файзиев),

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК
(Т. Жалилов),
Кенгаш (Б. Юсупов)

16.

Барча қишлоқ туманларида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тизимини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

ноябрь

«Ўзбекозиқовқатзаҳира» уюшмаси
(З. Файзиев),
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК
(Т. Жалилов),
«Ўзвинсаноат-холдинг» ХК
(Ш. Рахимов)

17.

Қишлоқ хўжалиги экинлари, айниқса, пахта ва бошоқли дон жойлаштириладиган ер майдонлари бўйича маълумотларнинг ягона электрон базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.

Маълумотлар базаси

2018 йил

май

«Давергеодезкадастр» қўмитаси
(Т. Абдуллаев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров),
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(А. Вахабов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят
ва туман ҳокимликлари

18.

Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси ва бошоқли дон сотиш бўйича шартномавий режа сурункали бажарилмаган ҳудудларда режанинг бажарилмаслик сабабларини таҳлил қилиш ва иқтисодий самара берадиган экин турларини жойлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Комплекс
чора-тадбирлар дастури

2017 йил

декабрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(А. Вахабов),
«Давергеодезкадастр» қўмитаси
(Т. Абдуллаев),
Кенгаш (Б. Юсупов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимликлари

19.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг таклифлари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишнинг прогноз ҳажмларини белгилаш, улар билан тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар, агрофирмалар, савдо харид корхоналари ва бозор маъмурияти ўртасида шартнома тузиш ишларини ташкил этиш ва тузилган шартномаларнинг бажарилишини мониторинг ва назорат қилиш тартиби тўғрисида низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил

декабрь

Адлия вазирлиги
(А. Ташкулов),
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(Т. Сафаров),
«Давергеодезкадастр» қўмитаси
(Т. Абдуллаев),
«Ўзбекозиқовқатзаҳира» уюшмаси
(З. Файзиев),
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК
(Т. Жалилов),
«Ўзвинсаноат-холдинг» ХК
(Ш. Рахимов),
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов),
Кенгаш (Б. Юсупов)

20.

Агрофирмаларнинг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан ўзаро муносабатларини янада ривожлантириш, агрофирмаларнинг фаолиятини тубдан яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Комплекс
чора-тадбирлар дастури

2017 йил

декабрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(Т. Сафаров),
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК
(Т. Жалилов),
«Ўзвинсаноат-холдинг» ХК
(Ш. Рахимов),
Кенгаш (Б. Юсупов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимликлари

21.

Тайёрлов ташкилотларининг қабул қилиш масканларидаги лабораторияларида мавжуд бир томонлама ёндашиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, бунда фермер хўжаликлари манфаатларини ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2018 йил

февраль

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(Т. Сафаров),
Ўздавдонинспекция
(З. Абидов),
«Ўзстандарт»агентлиги
(А. Каримов),
«Сифат» маркази
(Х. Умархўжаев),
Кенгаш (Б. Юсупов)

22.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича инновацион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этишда, замонавий банк хизматларини кўрсатишда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан ҳамкорлик қилиш.

Чора-тадбирлар

Мунтазам равишда

«Агробанк» АТБ (С. Хаджаев),
Кенгаш (Б. Юсупов)

23.

Интернет тармоғида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига ўз маҳсулотларини сотиш, хизматлар кўрсатиш ва ахборотлар олишда электрон тижоратни амалга ошириш имкониятини берадиган махсус дастурий таъминотни яратиш.

Дастурий таъминот

2018 йил

апрель

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров),
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(Т. Сафаров),

Кенгаш (Б. Юсупов)

III. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ер майдонларидан самарали фойдаланишда вакиллик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш тизимини янада ривожлантириш

24.

Фермер хўжаликларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларга ажратилган ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгашларида муҳокама қилиб бориш ва тегишли чоралар кўриш.

Халқ депутатлари туман Кенгашларининг қарорлари

Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг
5 санасигача

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси,
халқ депутатлари вилоят
ва туман Кенгашлари,
Кенгаш (Б. Юсупов)

25.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ҳар ойда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиб бориш ва тегишли чоралар кўриш.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари

Ҳар ой якунидан кейинги ойнинг
5 санасигача

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимликлари,
Кенгаш (Б. Юсупов)

26.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузурида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига комплекс хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

дастури

2017 йил

декабрь

Кенгаш (Б. Юсупов),
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(Т. Сафаров),

Марказий банк
(Т. Ишметов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

27.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари ажратишда қишлоқ хўжалиги ва фермерлик соҳаси бўйича мутахассисликка эга бўлган ёшларга имтиёзлар жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

январь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(Т. Сафаров),
Кенгаш (Б. Юсупов),
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
(О. Таджиев),

Иқтисодиёт вазирлиги
(С. Бекенов),
Адлия вазирлиги
(А. Ташкулов)

28.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда ёшларга фермер ва деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари ажратиш ҳақида ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига тавсиялар бериш механизмини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2017 йил

ноябрь

Кенгаш (Б. Юсупов),

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
(О. Таджиев),

Адлия вазирлиги
(А.Ташкулов)

29.

Фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгаларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш юзасидан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган олий ва ўрта махсус таълим муассасалари қошида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш. Ушбу муассасаларда замонавий агротехнологияларни қўллаш бўйича тажриба ер участкаларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар

дастури

2017 йил
ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (М. Холмухамедов),

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(А. Вахабов),
Кенгаш (Б. Юсупов)

IV. «Томорқа — қўшимча даромад манбаи !» шиорини қишлоқ аҳолиси орасида кенг тарғиб қилиш

30.

Фармон мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш мақсадида туркум телекўрсатувлар, радио эшиттиришлар ва босма матбуотда чиқишлар ташкил этиш.

Қўшма дастур

Мунтазам
равишда

МТРК (А. Ходжаев),
ЎзА (М. Хазратқулов),
Матбуот ва ахборот агентлиги
(Л. Тангриев),
ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов),

Кенгаш (Б. Юсупов)

31.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида фуқароларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган телекўрсатувларни намойиш этадиган ихтисослашган телеканал ташкил этиш бўйича таклиф киритиш.

Таклиф

2017 йил

декабрь

МТРК (А. Ходжаев),

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(А. Вахабов),
Кенгаш (Б. Юсупов)

32.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан экин майдонларидан самарали фойдаланиш, деҳқончилик маданиятини юксалтиришга қаратилган конференциялар, давра суҳбатлари ва семинар-тренинглар ташкил этиш.

Қўшма дастур

Мунтазам
равишда

Кенгаш (Б. Юсупов),
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(А. Вахабов),
«Давгеодезкадастр» қўмитаси
(М. Рўзметов),
Адлия вазирлиги
(А. Ташкулов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
ва вилоят ҳокимликлари

33.

Қишлоқ туманларида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари иштирокида Кенгашнинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш ишларини амалга ошириш юзасидан тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Қўшма дастур

2017-2018 йиллар

Кенгаш (Б. Юсупов),
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(А. Вахабов),
Адлия вазирлиги
(Н. Жўраев),
«Давгеодезкадастр» қўмитаси
(М. Рўзметов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

34.

Интернет тарм�ғи, хусусан ижтимоий тармоқларда қишлоқ хўжалиги соҳасида аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш, экин майдонларидан самарали фойдаланиш, деҳқончилик маданиятини юксалтириш ва соҳада инновацион технологияларни қўллашга қаратилган илмий материаллар, мобил иловалар ва роликлар жойлаштириш.

Чора тадбирлар дастури

2017-2018 йиллар

Кенгаш (Б. Юсупов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров),
«Давгеодезкадастр» қўмитаси
(М. Рўзметов),
«Маҳалла» фонди
(Ш. Жавлонов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази