Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни шартномавий-ҳуқуқий асосда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматлар юзасидан шартнома тузиш

3-боб. Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш

4-боб. Якунловчи қоида

1-ИЛОВА
Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартномалар тузиш тартиби СХЕМАСИ

Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат
хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатиш тўғрисида
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

20____й. «___»___________

_____-сон

_____________ш.

Ички ишлар органининг номи _______________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________________

(тўлиқ номи)

номидан_________________________________________________________________________________________

(лавозими, Ф.И.О.)

Низом асосида фаолият юритувчи ва кейинги ўринларда Ижрочи деб аталади, бир томондан ҳамда _________________
________________________________________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________________

(тўлиқ номи)

номидан_________________________________________________________________________________________

(лавозими, Ф.И.О.)

асосида фаолият юритувчи __________________________________________________________________________
(кейинги ўринларда Буюртмачи деб аталади) иккинчи томондан, биргаликда Томонлар деб аталади, қуйидагилар ҳақида ушбу Шартномани тузди:

1. Шартнома предмети

1.1. Ижрочи жавобгарлик ҳудудлари ва патруль йўналишларида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатади, Буюртмачи эса ушбу Шартнома шартларига асосан кўрсатилган хизмат учун тўловлар ўз вақтида тўланишини таъминлайди.

2. Умумий шартлар

2.1. Буюртмачи____________________________________________________________________________________

(хизмат тури, постлар сони, чегаралари, алоҳида хона, хизмат вақти)

____________________________________________________________________________________

(объектнинг тўлиқ номи, жойлашган манзили)

____________________________________________________________________________________

(кейинги ўринларда объект деб аталади) топширади, Ижрочи қабул қилади.

2.2. Пост ва патруль йўналишлари белгиланган ҳолда, объектнинг чегара ҳудудлари (иншоотлари, қурилмалари), жавобгарлик ҳудудлари ушбу шартномага илова қилинган ва унинг ажралмас қисми ҳисобланган режа-схема ва пост ҳамда патруль йўналишлари жойлашган жойда кўрсатилади.
2.3. Объектдаги ўтказиш (киритиш) ва ички объект режими Томонлар келишуви бўйича ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Ўтказиш (киритиш) ва ички объект режимини ташкил этиш ва амалга ошириш йўриқномасига мувофиқ амалга оширилади.
2.4. Объект муҳандислик-техник ва хавфсизлик тизимлари билан Буюртмачи томонидан жиҳозланади.
2.5. Объектда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун Буюртмачи билан келишилган ҳолда, хизмат итларидан фойдаланиш мумкин. Хизмат итларидан фойдаланиш, уларни боқиш, шу жумладан зарур озиқ-овқатларни ажратиш, ветеринария хизматлари кўрсатиш ички ишлар органларининг норматив ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
2.6. Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати ходимлари ушбу Шартнома имзолангандан сўнг ____ иш куни ичида объектга жалб этилади.

3. Нарх ва ҳисоб-китоб тартиби

3.1. Ушбу Шартнома бўйича кўрсатиладиган хизматлар нархи белгиланган тарифларга мувофиқ қуйидагича ҳисобланади:
а) пост-соат ҳисобида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизмати ойига _______________ сўм, 12 ойга ____________________ сўм;
б) Ижрочи балансида турган хизмат итини сақлаш учун ойига______________ сўм, 12 ойга ________________ сўм.
3.2. Ижрочи хизматлари нархи қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу хизматлар турига янги тарифлар тасдиқланган ҳолларда қайта кўриб чиқилади.
3.3. Кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов Буюртмачи томонидан Ижрочининг ҳисоб рақамига ушбу Шартномада назарда тутилган ойлик тўловнинг 100 фоизини кейинги ой бошланишидан 10 кун олдин ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

4. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) Ижрочидан Ўтказиш (киритиш) ва ички объект режимини ташкил этиш ва амалга ошириш йўриқномасига риоя этишни талаб қилиш;
б) Ижрочи ходимларининг хизматни ўташдаги камчиликлар ва қоидабузарликларини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўришни талаб қилиш;
в) Ижрочи хизматини ташкил қилиш ва амалга оширилишини назорат қилиш;
г) Ижрочи томонидан интизом бузилишининг ҳар бир ҳолати бўйича тегишли чоралар кўриш мақсадида Ижрочининг вакили иштирокида икки нусхада далолатнома тузиш;
д) Ижрочи томонидан хизматлар лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш.
4.2. Буюртмачининг мажбуриятлари:
а) мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 20___ йил «___» __________даги кўздан кечириш далолатномасига асосан, объектнинг муҳандислик-техник мустаҳкамлиги бўйича тадбирларни амалга ошириш ва ўз ҳисобидан ППХ ходимларининг хизмат кўрсатишлари учун зарур шарт-шароитлар билан таъминлаш, шунингдек заруратга қараб таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
б) Ижрочи билан ҳамкорликда ҳар чоракда камида бир марта объектнинг муҳандислик-техник, ёнғинга қарши, коммуникация тизимлари ва иншоотларининг хавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечириш, зарур ҳолатларда аниқланган камчиликларни Буюртмачи томонидан бартараф этиш муддатлари, Ижрочини бу ҳақда хабардор қилиш муддати ва тартиби кўрсатилган ҳолда Томонларнинг масъул вакиллари имзоси билан далолатнома тузиш;
в) объектнинг муҳандислик-техник, ёнғинга қарши, коммуникация тизимлари ва иншоотларининг хавфсизлик талабларига жавоб беришига риоя этиш талабларини бажариш;
г) бино ва иншоотларда режалаштирилаётган капитал таъмирлаш ишлари, объектларни қайта жиҳозлаш, уларнинг иш режими ва фаолият йўналишини ўзгартириш, моддий қимматликларни сақлаш жойини ўзгартириш ёки янгиларини ташкил этиш, қўриқланадиган жой ёки майдонларни бошқа шахсларга ижарага бериш, объектни бошқа шахсга мулк қилиб бериш, шунингдек тадбирлар ўтказиш ва бунинг натижасида хизмат ўташ тартибларига, пост ва патруль йўналишларига ўзгартиришлар киритиш ёки хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшимча муҳандислик-техник воситаларни ўрнатиш талаб этилиши ҳақида Ижрочини камида ___________ кун олдин огоҳлантириш;
д) Ижрочининг объектга хизматга жалб этилган х�димлари сони, хизматни ташкил этиш тартиби, пост ва патруль йўналишлари жойлашган жой, хавфсизликни таъминловчи муҳандислик-техник воситаларни жойлаштириш тизимлари, шунингдек объектда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бошқа маълумотларни бегона шахсларга ошкор қилмаслик;
е) Ижрочи вакилларини объектда унинг ўз вазифаларини бажаришига оид қисмига тааллуқли ички тартиб ва техника хавфсизлиги қоидалари билан таништириш.
4.3. Ижрочининг ҳуқуқлари:
а) Буюртмачидан объектда ўрнатилган кириш-чиқиш ва ички режим тартибига риоя қилинишини талаб қилиш;
б) объектни кўздан кечириш далолатномаси асосида, татбиқ этилиши зарур бўлган хавфсизликни таъминловчи муҳандислик-техник воситалар билан объектни жиҳозлаш юзасидан Буюртмачига тавсиялар бериш.
4.4. Ижрочининг мажбуриятлари:
а) шахсий таркибнинг ушбу Шартномада кўрсатилган зарур ходимлари сонини ажратиш, пост ва патруль йўналишлари жойлашувига мувофиқ объектга нарядларни қўйиш;
б) ушбу Шартнома ва унинг иловаларига мувофиқ ходимларнинг ўз функционал вазифаларини лозим даражада бажаришларини ташкил этиш;
в) жавобгарлик ҳудудларида патрулликни амалга ошириш, қўриқланадиган объектларда жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигига қарши ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни қўлга олишга қаратилган чораларни амалга ошириш;
г) объектни ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш, ушбу Шартномага мувофиқ объектда ўрнатилган кириш-чиқиш ва ички режим тартибини амалга ошириш, белгиланган тартибда объектга товар-моддий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилишини назорат қилиш;
д) объект ҳудудига фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи, муомалада бўлиши чекланган (тақиқланган) ёхуд олиб киришга (чиқишга) Буюртмачи рухсати талаб этиладиган предмет ва буюмларни рухсатсиз олиб кириш (чиқиш)нинг олдини олиш ва бартараф этиш;
е) объектда ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари ва нормаларини таъминлашга қаратилган ишларни олиб бориш;
ж) фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда бу ҳақда зудлик билан ҳудудий ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда Буюртмачи вакилини хабардор қилиш, жиноий ҳаракатларни бартараф этишда уларга ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш;
з) Буюртмачи билан ҳамкорликда ҳар чоракда камида бир маротаба қўриқланадиган объектнинг муҳандислик-техник, ёнғинга қарши, коммуникация тизимлари ва иншоотларининг хавфсизлик ҳамда техник мустаҳкамлик талабларига мувофиқлиги юзасидан уларни кўздан кечириш, зарур ҳолларда аниқланган камчиликларни Буюртмачи томонидан бартараф этиш муддатлари, Ижрочини бу ҳақда хабардор қилиш муддати ва тартибини кўрсатган ҳолда, Томонларнинг масъул вакиллари имзоси билан далолатнома тузиш;
и) Ижрочи томонидан йўл қўйилган мажбуриятнинг ҳар бир қоидабузарлик ҳолати юзасидан Буюртмачи ва Ижрочининг вакиллари иштирокида 2 нусхада далолатнома тузиш, бир нусхасини тегишли чоралар кўриш учун Ижрочи раҳбарига тақдим этиш;
к) фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда ички ишлар органларининг махсус бўлинмалари ва бошқа тегишли идоралар етиб келгунига қадар жамоат тартибини сақлаш, объектни бирламчи тўсиб олиш ва қўриқлаш бўйича зарур чоралар кўриш;
л) фавқулодда ҳолатларда қўриқланадиган объектда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун эвакуация, қутқарув ва бошқа тадбирларни амалга ошириш.

5. Томонларнинг жавобгарлиги

5.1. Ушбу Шартномада кўрсатилган сумма Буюртмачи томонидан ўз вақтида тўланмаганда Буюртмачи Ижрочига ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг миқдори муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
5.2. Ижрочининг ходими постларда ва патруль йўналишларида асоссиз равишда бўлмаганлиги учун Ижрочи Буюртмачига бир кунлик қўриқлаш хизмати нархининг 10 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
5.3. Ижрочи ушбу Шартнома ва унинг иловаларида кўрсатилган мажбуриятларни тегишли даражада бажармаганлиги натижасида Буюртмачига етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.
5.4. Мазкур Шартномада кўрсатилган мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлик учун белгиланган неустойкани (жарима, пеня) тўлаш ҳамда зарарни қоплаш Томонларни Шартномада кўрсатилган мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди.

6. Низоларни ҳал этиш

6.1. Ушбу Шартномани тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишда юзага келадиган низолар Буюртмачи ва Ижрочи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

7. Форс-мажор

7.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганлиги учун, агар бундай ҳолат ушбу Шартнома тузилгандан кейин ва Томонлар оқилона чора-тадбирлар билан олдини ололмаган фавқулодда тусдаги воқеалар оқибатида пайдо бўлган бартараф этиб бўлмайдиган кучлар оқибати ҳисобланса, жавобгарликдан озод этилади.
7.2. Ушбу Шартномада қайд этилган вазиятлар туфайли ўз мажбуриятини бажара олмайдиган Томон мазкур бартараф этиб бўлмайдиган кучлар пайдо бўлган кундан бошлаб икки кун муддатда иккинчи Томонни бундай ҳолат юзага келгани, кейинчалик эса тўхтатилгани ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.
7.3. Форс-мажор ҳолатлари ва уларнинг оқибатлари уч ойдан ортиқ давом этса, Ижрочи ва Буюртмачи Шартномани давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлигини муҳокама қилади ва агар бир ой муддат ичида ўзаро келишилган қарорга келмаса, ҳар бир Томонга ҳеч қандай талаблар қўймасдан ушбу Шартномани бекор қилиш ҳуқуқи берилади.

8. Якунловчи қоидалар

8.1. Ушбу Шартнома қайд этилган барча камчиликлар Буюртмачи томонидан бартараф этилганлиги тўғрисида кўздан кечириш далолатномаси тузилганидан сўнг кучга киради. Шартнома тузилган вақт уни Томонлар имзолаган сана билан белгиланади.
8.2. Ушбу Шартномага киритиладиган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда тузилиб, Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
8.3. Шартноманинг амал қилиш муддати Томонлар уни имзолаб, барча мажбуриятларини тўлиқ бажаргандан сўнг белгиланади.
Агар Томонлардан бирортаси ушбу Шартномага амал қилиш муддати тугагунга қадар 30 кун олдин уни тўхтатиш ёки бекор қилиш ҳақида маълум қилмаса, Шартнома шу муддат ҳамда шартларга мувофиқ узайтирилади.
8.4. Ушбу Шартномани бекор қилишдан манфаатдор Томон бошқа Томонни исталган муддатдан бир ой олдин бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
8.5. Агар хавфсизликни таъминотининг техник воситалари Буюртмачининг айби билан ишдан чиқса ва зудлик билан капитал таъмирлашни талаб қилса, бироқ Буюртмачи мазкур камчиликларни бартараф этишни рад этса, Ижрочи 7 кун олдин Буюртмачини ёзма равишда огоҳлантириб, шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақлидир.
8.6. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган ва бир хил юридик кучга эга.
8.7. Объектнинг хусусиятидан келиб чиқиб, Томонлар ушбу Шартномага қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимчалар киритишга ҳақлидир.

9. Томонларнинг манзили ва реквизитлари

Ижрочи

Буюртмачи

____________________________________
(тўлиқ номи)
Юридик манзили:_____________________
___________________________________
Банк реквизитлари: ___________________
___________________________________
МФО:______________________________
СТИР:______________________________
ХХТUT:_____________________________
___________________________________
(лавозими, Ф.И.О.)

____________________________________
(ташкилот номи)
Юридик манзили: _____________________
____________________________________
Банк реквизитлари:_____________________
____________________________________
МФО: _______________________________
СТИР: _______________________________
ХХТUT:______________________________
____________________________________
(лавозими, Ф.И.О.)

_____________________________________
(имзо, муҳр)

______________________________________
(имзо, муҳр)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази