Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ҳамда Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июлдаги 575-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3051-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3226-сон қарорларини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимотини бир ҳафта муддатда тасдиқласин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ҳамда Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 15 февралдаги 84-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига ҳамда Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 24 сентябрь,
761-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 сентябрдаги 761-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3051-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3226-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбарининг (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.
2. Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти ёқилғи-энергетика комплексини, геология соҳасини, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноатини янада ислоҳ қилиш, ривожлантириш, модернизация қилиш ва диверсификациялашни янада чуқурлаштириш билан боғлиқ масалаларини ҳал этишга йўналтирилган.
5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.
Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
2-боб. Бош вазир ўринбосарининг вазифалари ва функционал мажбуриятлари
6. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) геология ва минерал хомашё базаси соҳасида:
геология тармоғини ва геология-қидирув ишларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда ер қаъридан ва қазиб олинадиган минерал-хомашё ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни комплекс геологик ўрганиш, энг аввало, рангли, нодир металлар ва уран, шунингдек минерал хомашёнинг бошқа қаттиқ турларини, чучук ва минерал ер ости сувларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида фойдали қазилмаларнинг геологик захираларини прогнозлаштиришнинг замонавий технологиялари, асбоб-ускуналар ва усулларини жорий этиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва кўпайтириш давлат дастурларини, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳисобига фойдали қазилмалар конларини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек улар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;
фойдали қазилмаларнинг асосий турлари захираси ва ресурслари ўз вақтида ўсиши бўйича чора-тадбирларнинг натижадорлигини тизимли таҳлил қилган ҳолда ер қаърини геологик ўрганиш, минерал-хомашё базасини тиклаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
геология тармоғини янада ислоҳ қилиш, қисқача муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли даврларда тармоқни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
геология, ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини комплекс ўрганишни, ягона техника сиёсати олиб борилишини, геология тармоғи корхоналари модернизация қилинишини, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозланишини ташкил этиш;
геология тармоғи ташкилотларининг ҳужжатлар айланиши, ҳисоб ва ҳисобот, молия-хўжалик фаолияти, ходимларни бошқариш, ишлаб чиқариш-технологик жараёнларни ташкил этиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини ташкил этиш;
шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг комплекс экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
геология тармоғи корхоналарида менежмент тизимини янада ривожлантириш, маънавий ва жисмонан эскирган асбоб-ускуналарни янгилашни таъминлаш, ишлаб чиқариш харажатларини, энергия сиғими сарфини қисқартириш ва геология-қидирув ишлари натижадорлигига эришишни ҳисобга олган ҳолда уларнинг таннархини пасайтириш;
б) металлургия ва қимматбаҳо металлар соҳасида:
ишлаб чиқаришнинг янги қувватларини яратишга ва ишлаб турганларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган кон-металлургия саноатини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;
рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш асосида ташқи бозорларда барқарор талаб қилинадиган, қўшилган қийматли тайёр, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар турларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш вазифалари амалга оширилишини, ушбу мақсадларга хорижий инвестициялар кенг жалб этилишини таъминлаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кон-металлургия саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим баланслари ишлаб чиқилишини, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини ташкил этиш;
ягона техника сиёсатини олиб бориш, кон-металлургия ишлаб чиқаришлари корхоналарини, шу жумладан маънавий ва жисмонан эскирган асбоб-ускуналар ва технологияларни алмаштириш йўли билан модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли даврларда кон-металлургия тармоғини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархи пасайтирилишини назарда тутиб кон-металлургия тармоғига замонавий энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва асбоб-ускуналарни янада жорий этишни таъминлаш;
импортнинг ўрнини босиш ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдириш мақсадида маҳаллий хомашё ресурслари базасида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш вазифалари амалга оширилишини таъминлаш;
кон-металлургия ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга, шунингдек қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришга йўналтирилган ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирлар тизимли ва комплекс амалга оширилишини ташкил этиш;
корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва ишлаб чиқариш қувватларини янада модернизация ва реконструкция қилиш мақсадида акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
кон-металлургия саноатида, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурлар комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
жаҳон бозорининг чуқур маркетинг тадқиқотлари олиб борилишини ҳамда рангли ва қора металлургия маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишни ва экспорт географиясини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда уларнинг ички ва ташқи бозорларга кириб бориши таҳлил қилинишини ташкил этиш;
в) ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш соҳасида:
янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга, ишлаётганларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган ёқилғи-энергетика комплекси ишлаб чиқариш қувватларини барқарор ва мувозанатли ривожлантириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ер қаъридан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва ўтказиш тизимини такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, нефть ва газ ресурслари ва захираларини прогнозлаштиришнинг замонавий технологиялари, ускуналари ва методларини жорий этиш, углеводородлар конларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини ошириш;
углеводородларнинг хомашё базасини ривожлантириш ва тиклаш давлат дастурларини, республиканинг истиқболли ҳудудларида углеводородлар қазиб олиш ишлари режаларини, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳисобига уларнинг конларини ўзлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек уларнинг амалга оширилиши мониторингини таъминлаш;
углеводород хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида жаҳон бозорларида ва минтақавий бозорларда талаб барқарор бўлган юқори қўшилган қийматли рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари ва турларини янада кенгайтиришни таъминлаш, нефть ва газни чуқур қайта ишлаш бўйича ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
ишлаб чиқариш мақсадидаги объектларни, ижтимоий соҳа ва республика аҳолисини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида газ узатиш тизимларини янада модернизация қилиш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш, тикланмайдиган углеводород ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш, иқтисодиёт тармоқларини ва халқ билан доимий мулоқотни кенгайтириш асосида аҳолини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
ижтимоий соҳа объектларини ва республика аҳолисини, унинг ҳаёт даражасини оширишни назарда тутиб электр энергияси билан таъминлаш мақсадида паст вольтли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
энергетика баланси таркибида гидроэнергетика улушини кўпайтириш мақсадида республика гидроэнергетика салоҳиятини комплекс ўзлаштириш асосида гидроэнергетикани ривожлантириш дастурларини, шунингдек йирик, ўртача, кичик ва микрогидроэлектрстанцияларини лойиҳалаш ва қуриш соҳасида илғор илмий-техника ечимлари асосида янги гидроэлектрстанцияларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни ташкил этиш;
ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини, шунингдек энергияни тежайдиган дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда углеводород хом ашё ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим баланслари ишлаб чиқилишини ва уларнинг бажарилиши назорат қилинишини ташкил этиш;
ягона техника сиёсатини олиб бориш, ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарини, ҳосил қилинадиган қувватлар ва электр тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланишнинг синаб кўрилган технологиялари жорий этиш;
қисқача муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли даврларда ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларини ривожлантириш концепцияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишни, шунингдек қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришни назарда тутиб, ахборот-коммуникация технологияларини ёқилғи-энергетика комплексига жорий этишни давом эттириш тадбирларини тизимли ва комплекс амалга оширишни ташкил этиш;
маҳаллий хомашё ресурслари базасида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштиришда импортнинг ўрнини босиш ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдириш вазифалари амалга оширилишини таъминлаш;
корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
ёқилғи-энергетика комплексида, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурлар комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари тармоқларини ривожлантириш ва нефть маҳсулотларининг ўрнини босиш учун автотранспорт воситаларини суюлтирилган ва сиқилган газга босқичма-босқич ўтказиш дастурлари амалга оширилишини ташкил этиш;
янги кўмир конларини қазишга жалб этиш мақсадида кўмир конларини хавфсиз қазиш ва фойдаланишнинг, геология-қидирув ишларини олиб боришнинг самарали тизимлари ва усулларини жорий этиш;
г) кимё ва нефть-кимё саноати соҳасида:
янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга, ишлаётганларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган кимё тармоғининг ишлаб чиқариш қувватларини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
минерал-хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида тайёр экспортга йўналтирилган кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришини кўпайтириш, шунингдек ушбу мақсадга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш йўли билан кимё тармоғида таркибий ўзгартиришларни янада амалга ошириш;
ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш, кимё тармоғида ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланилишини таъминлаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таннархини янада қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
ягона техника сиёсати олиб бориш, кимё ва нефть-кимё ишлаб чиқаришларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кичик ҳажмли кимё ишлаб чиқаришларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
импортнинг ўрнини босишни ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган маҳаллий хомашё ресурслари базасида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш вазифалари амалга оширилишини таъминлаш;
корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвестицияларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни, қисқача муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли даврларда кимё тармоғини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
кимё тармоғи ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишни, шунингдек қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришни назарда тутиб ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;
кимё ва нефть-кимё саноатида, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурлар комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқиш;
иқтисодиёт тармоқларининг кимё ва нефть-кимё маҳсулотларига бўлган жорий ва истиқболли эҳтиёжларини тадқиқ этиш ва аниқлаш ишларини мувофиқлаштириш, жаҳон бозорининг чуқур маркетинг тадқиқотлари олиб борилишини ва кимё маҳсулотларининг рақобатбардошлилигини оширишни ва экспорт қилиш географиясини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда унинг маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларга кириб боришини таҳлил қилишни ташкил этиш.
7. Бош вазир ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан республиканинг тегишли ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментига бевосита раҳбарлик қилади;
мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар, шунингдек ҳудудлар ва бошқа ташкилотларнинг ўз юритишига кирадиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларидаги, бошқа ташкилотлардаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган лавозимларга номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда киритади;
Комплекс юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди. Тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;
қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилишини ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, шуъбалари мудирлари, бош ва етакчи мутахассислари лавозимларига кадрлар танлашни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда амалга оширади;
Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, шуъба мудирлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментида ҳамда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратларида кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил қилади;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек Комплекс юритишига кирадиган масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошқарадиган тегишли комиссияларга (кенгашларга) раҳбарлик қилади, шунингдек Комплекс юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича комиссиялар (кенгашлар) фаолияти ташкил этилишини таъминлайди ва қарорларининг бажарилишини назорат қилади.
3-боб. Бош вазир ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари коллегиал органларининг мажлисларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқлари бўйича — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг Комплекс бошқарадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушадиган ҳужжатларни қайтариш.
Бош вазир ўринбосарининг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Бош вазир ўринбосарининг ўзи бошқарадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.
9. Бош вазир ўринбосари:
зиммасига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва сифатли бажарилиши;
ўзи раҳбарлик қиладиган Комплексдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва назорат қилинишини, Комплекс юритувига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш;
Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини республиканинг давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорлигини назарда тутиб ва улардаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан боғлаган ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси таркибига кирадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
4-боб. Бош вазир ўринбосари фаолиятини ташкил этиш
10. Бош вазир ўринбосарининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Комплекснинг иш режаси асосида ташкил этилади.
Комплекснинг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.
11. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш йўли билан, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитган ҳолда ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 сентябрдаги 761-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Раёсатини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратини минерал хомашё ва углеводородларни қидириш ва қазиб олиш; металлургия ва қимматбаҳо металлар; ёқилғи-энергетика комплексини; кимё ва нефть-кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплексининг раҳбарига (кейинги ўринларда Бош вазирнинг ўринбосари деб аталади) бўйсунади, айни бир пайтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
2-боб. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) геология ва минерал хомашё базаси соҳасида:
геология тармоғи ва геология-қидирув ишларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда ер ости бойликларидан самарали фойдаланиш ва минерал хомашё қазиб олиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудларни комплекс геологик ўрганиш, энг аввало, қимматбаҳо рангли, нодир металлар ва уран, шунингдек минерал хомашёнинг бошқа қаттиқ турларини, чучук ва минерал ер ости сувларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини оширишни таъминлайдиган фойдали қазилмаларнинг геологик захираларини прогнозлаштиришнинг замонавий технологияларини, ускуналарини ва усулларини жорий этиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
минерал-хомашё базани ривожлантириш ва тиклаш давлат дастурларини, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳисобига фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш, шунингдек ушбу дастурлар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;
ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат дастурларини ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан қарорлар қабул қилиш учун экспертиза ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш;
фойдали қазилмаларнинг асосий турлари захираси ва ресурслари ўз вақтида кўпайиши бўйича чора-тадбирларнинг натижадорлигини тизимли таҳлил қилган ҳолда ер қаърини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал-хомашё базасини тиклаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
геология, ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
ягона техника сиёсатини ўтказиш, геология корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;
қаттиқ фойдали қазилмалар конларини қидириш, баҳолаш ва разведка қилиш соҳасида, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
геология тармоғи ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирларни тизимли ва комплекс амалга оширишни ташкил этиш;
б) металлургия ва қимматбаҳо металлар соҳасида:
кон-металлургия саноати корхоналарининг ишлаётган қувватларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришнинг янги қувватларини яратишга, модернизациялашга йўналтирилган барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
юқори қўшилган қийматли, жаҳон ва минтақавий бозорларда барқарор талаб қилинадиган рақобатбардошли маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш вазифаларини амалга ошириш, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш;
манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кон-металлургия саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
ягона техника сиёсатини олиб бориш, кон-металлургия ишлаб чиқаришлари корхоналарини, шу жумладан маънавий ва жисмонан эскирган асбоб-ускуналар ва технологияларни алмаштириш йўли билан модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш;
ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни назарда тутган ҳолда энергия жиҳатидан замонавий самарали технологиялар ва асбоб-ускуналарни янада жорий этишни ва шу асосда ишлаб чиқариш харажатлари қисқартирилишини ва ишлаб чиқарилаётган кон-металлургия маҳсулотлари таннархи пасайтирилишини таъминлаш;
кон-металлургия саноатида шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурлар ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
импортнинг ўрнини босишни ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган маҳаллий хомашё ресурслари базасида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш вазифаларини амалга ошириш;
металлургия ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга, шунингдек қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирларни тизимли ва комплекс амалга оширишни ташкил этиш;
корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва юқори технологик кон-металлургия ишлаб чиқаришларини ташкил этган ҳолда акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
жаҳон бозорининг чуқур маркетинг тадқиқотлари олиб борилишини ташкил этиш ҳамда рангли ва қора металлургия маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишни ва экспорт географиясини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда уларнинг ички ва ташқи бозорларга кириб боришини таҳлил қилиш;
в) ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш соҳасида:
янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга, ишлаётганларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган ёқилғи-энергетика комплекси ишлаб чиқариш қувватларини барқарор ва мувозанатли ривожлантириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ер қаъридан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва ўтказиш тизимини такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, нефть ва газ ресурслари ва захираларини прогнозлаштиришнинг замонавий технологиялари, ускуналари ва методларини жорий этиш, углеводородлар конларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини ошириш;
углеводородларнинг хомашё базасини ривожлантириш ва тиклаш давлат дастурларини, республиканинг истиқболли ҳудудларида углеводородлар қазиб олиш ишлари режаларини, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳисобига уларнинг конларини ўзлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек уларнинг амалга оширилиши мониторингини таъминлаш;
жаҳон бозорларида ва минтақавий бозорларда талаб барқарор бўлган юқори қўшилган қийматли рақобатбардошли маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида углеводород хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш вазифаларини амалга ошириш, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш;
манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда углеводород хом ашё ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
ягона техника сиёсатини олиб бориш, ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарини, ҳосил қилинадиган қувватлар ва электр тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, шу жумладан маънавий ва жисмонан эскирган асбоб-ускуналар ва технологияларни алмаштириш йўли билан энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланишнинг синаб кўрилган технологиялари жорий этилишини таҳлил қилиш ва улар юзасидан таклифлар тайёрлаш;
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг энергия сарфи сиғимини қисқартириш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, шунингдек энергияни тежаш дастурларини бажариш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
тикланмайдиган углеводород ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш, шу асосда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ижтимоий соҳа объектларини ва республика аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида паст вольтли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиш;
энергетика баланси таркибида гидроэнергетика улушини кўпайтириш мақсадида республика гидроэнергетика салоҳиятини комплекс ўзлаштириш асосида гидроэнергетикани ривожлантириш дастурларини, шунингдек йирик, ўртача, кичик ва микрогидроэлектрстанцияларини лойиҳалаш ва қуриш соҳасида илғор илмий-техника ечимлари асосида янги гидроэлектрстанцияларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни ташкил этиш;
ёқилғи-энергетика комплексида шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурлар ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
импортнинг ўрнини босишни ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган маҳаллий хомашё ресурслари базасида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш вазифаларини амалга ошириш;
ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга, шунингдек қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирларни тизимли ва комплекс амалга оширишни ташкил этиш;
корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва нефть-газ, электроэнергетика ва кўмир тармоқларида юқори технологик ишлаб чиқаришлар ташкил этган ҳолда акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари тармоқларини ривожлантириш ва нефть маҳсулотларининг ўрнини босиш учун автотранспорт воситаларини суюлтирилган ва сиқилган газга босқичма-босқич ўтказиш дастурлари амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бориш;
г) кимё ва нефть-кимё саноати соҳасида:
янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга, ишлаётганларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган кимё тармоғининг ишлаб чиқариш қувватларини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
жаҳон бозорларида ва минтақавий бозорларда талаб барқарор бўлган юқори қўшилган қийматли рақобатбардошли маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида минерал-хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида кимё тармоғининг тайёр экспортга йўналтирилган маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш вазифаларини амалга ошириш, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш;
манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
ягона техника сиёсати олиб бориш, кимё ва нефть-кимё ишлаб чиқаришларини, шу жумладан маънавий ва жисмонан эскирган асбоб-ускуналар ва технологияларни алмаштириш йўли билан модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва улар юзасидан таклифлар тайёрлаш;
ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни назарда тутган ҳолда замонавий энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва асбоб-ускуналарни янада жорий этишни ва шу асосда ишлаб чиқариш харажатлари қисқартирилишини ва ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари таннархи пасайтирилишини таъминлаш;
кимё ва нефть-кимё саноатида шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурлар ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқиш;
импортнинг ўрнини босишни ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган маҳаллий хомашё ресурслари базасида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш вазифаларини амалга ошириш;
кимё тармоғи ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга, шунингдек қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирларни тизимли ва комплекс амалга оширишни ташкил этиш;
корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва юқори технологик кимё ишлаб чиқаришларини ташкил этган ҳолда акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
иқтисодиёт тармоқларининг кимё ва нефть-кимё маҳсулотларига бўлган жорий ва истиқболли эҳтиёжларини тадқиқ этиш ва аниқлаш ишларини мувофиқлаштириш, жаҳон бозорининг чуқур маркетинг тадқиқотлари олиб борилишини ташкил этиш ва кимё маҳсулотларининг рақобатбардошлилигини оширишни ва экспорт қилиш географиясини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда унинг маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларга кириб борилишини таҳлил қилиш.
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
тегишли тармоқлар ва мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича тизимлаштирилган электрон маълумотлар базаси ташкил этилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини таъминлайди;
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун, шунингдек уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлаган ҳолда ўзи юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича, шу жумладан жойнинг ўзига чиқиб ташкилотлар ва ҳудудлардаги ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ўрганади;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар сифатли тайёрланишини таъминлайди;
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни тайёрлашда ва қарорларни расмийлаштиришда қатнашади ва кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Бош вазирнинг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протокол қарорлари бажарилиши устидан назорат қилинишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материалларни тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
материалларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг комплекслилиги ҳамда уларнинг сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланиши, шунингдек уларнинг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ўринбосари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади.
Департамент ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
3-боб. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
9. Департамент:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган ҳужжатлар лойиҳалари, таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукуматнинг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради.
4-боб. Департаментнинг тузилмаси
10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, мудирнинг ўринбосари, шунингдек қуйидагилар киради:
геология ва минерал-хомашё базаси масалалари шуъбаси;
металлургия ва қимматбаҳо металлар шуъбаси;
ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш шуъбаси;
кимё ва нефть-кимё саноати шуъбаси.
Ҳар бир шуъба таркибига шуъба мудири, бош ва етакчи мутахассислар киради.
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
11. Департамент ишларига Департамент мудири, у вақтинча бўлмаган вақтда унинг ўринбосари раҳбарлик қилади.
12. Департамент мудири, мудир ўринбосари, шуъба мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
5-боб. Департамент фаолиятини ташкил этиш
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Департаментнинг иш режалари, Департамент мудирининг, мудир ўринбосарининг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Шуъба мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари амалга оширилиши тизимли мониторингини амалга ошириш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси (кейинги ўринларда Комплекс деб аталади) мажлисларида ҳисоботларни эшитиш орқали ва тегишли маълумотлар базаси юритилган ҳолда таъминланади.
14. Департамент мудири:
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, шуъба мудирлари ва мутахассислар ишларини ташкил қилади, Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент юритишига кирадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комплекс раҳбарига кўриб чиқиш учун киритади;
шуъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Комплекс раҳбарига тасдиқлаш учун киритади, Департамент шуъба мудирлари ва мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Вазирлар Маҳкамасига тушган республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Департаментнинг кадрлар захираси шакллантирилишини ва янгилаб борилишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишларнинг ташкил этилишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритишни таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
15. Департамент мудирининг ўринбосари:
Департаментга бевосита раҳбарлик қилишда ҳамда шуъба мудирлари ва мутахассислар ишларини ташкил этишда Департамент мудирига кўмаклашади, Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент юритишига кирадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишига кўмаклашади ва Департамент мудири бўлмаганда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Департамент мудири ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комплекс раҳбарига кўриб чиқиш учун киритади;
шуъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Департамент мудирига тасдиқлаш учун киритади, Департамент шуъба мудирлари ва мутахассисларининг иш режаларини келишади;
Вазирлар Маҳкамасига тушган республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун Департамент мудири билан келишган ҳолда юборади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Департаментнинг кадрлар захираси шакллантирилишида ва янгилаб борилишида, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишларнинг ташкил этилишида Департамент мудирига кўмаклашди;
Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритишни таъминлайди;
Департамент мудири билан келишган ҳолда чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
16. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини мудир ўринбосари, иккаласи ҳам бўлмаганда эса — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг шуъба мудирларидан бири бажаради.
17. Шуъба мудири:
шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
шуъбага бириктирилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;
масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар Вазирлар Маҳкамаси, Департаментнинг, шунингдек мутахассисларнинг иш режаларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Департамент мудирига ва Бош вазирнинг ўринбосарига киритади;
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базасининг мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Бош вазирнинг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ахборот беради;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, тармоқларни янада ривожлантириш, шунингдек Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Департамент мудири ёки мудир ўринбосари топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини муҳокама қилади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
18. Департаментнинг бош мутахассиси:
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига ва шуъба мудирига, шунингдек белгиланган тартибда — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
19. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шуъба мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
шуъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
20. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайерланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.