29.09.2017 йилдаги Ф-5071-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармойиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсонпарварлик, шунингдек инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, кадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқларини олий қадрият деб тан олиш каби умуминсоний ва конституциявий принципларнинг амалда таъминланиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар ва янгиланишларнинг асосидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунни бузган, бироқ ўз қилмишининг ҳуқуққа хилофлигини англаган ва тузалиш йўлига ўтганлигини қатъиятлик билан намоён қилган шахсларга жамият ва ўз оиласи даврасига қайтиш имконининг берилиши, ўзбек халқининг кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг рўёбга чиқарилиши ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумларни афв этиш, яъни шахсни жазодан озод қилиш ёки унга нисбатан тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш юқорида санаб ўтилган принцип ва анъаналарнинг бир кўриниши сифатида намоён бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, аҳоли билан очиқ мулоқот натижалари шундан далолат бермоқдаки, суд амалиётида жазонинг содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб бўлиши, маҳкумнинг шахсини тавсифловчи ва айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш етарлича тўлиқ таъминланмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган ишлар натижасида 274 та жиноят ишлари бўйича айблов қайта малакаланганлиги, жиноят ишларининг 50 таси қонун ўзгариши, 805 таси жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги, 26 таси қилмишда жиноят таркиби мавжуд эмаслиги муносабати билан тугатилганлиги бу ҳақда гувоҳлик бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларни, жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларнинг афв этиш ҳақида илтимосномалар билан қилган мурожаатларини инобатга олиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда — Махсус комиссия) 1-иловага мувофиқ таркибда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар шахсини ва уларга оид материалларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳлар) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Махсус комиссия (И.Б. Абдуллаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар (кейинчалик — маҳкумлар) шахсини ва уларга оид материалларни жойларда ишчи гуруҳлар томонидан синчковлик билан, шу жумладан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш йўли билан ўрганилишини ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ишлар натижаси бўйича 2017 йил 10 ноябрга кадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссияга кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар ва материалларни, шу жумладан маҳкумларни афв этиш ҳақидаги илтимосномаларни тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишчи гуруҳлар 2017 йил 30 октябрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг муассасаларига бориб, маҳкумларга оид шахсий жилдларни, материалларни ва уларнинг шахсини синчковлик билан, шу жумладан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш орқали ўргансинлар ва бунда қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига, шу жумладан маҳкумнинг жиноят содир этилишидаги иштироки даражасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳкумнинг қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят натижасида етказилган моддий зарарнинг қопланишига, бошқа оқибатларнинг бартараф қилинишига, шунингдек айбни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларнинг мавжудлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судланганлик ҳолатининг мавжудлигига, шу жумладан судланганликнинг тугалланганлиги ёки олиб ташланганлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳкумнинг шахсини тавсифловчи маълумотларга, унинг ёши, соғлигининг ҳолати, оилавий аҳволига (қарамоғида вояга етмаган фарзандлар, меҳнатга қобилиятсиз эр (хотин) ва (ёки) кекса ёшдаги ота-онаси мавжудлигига);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазонинг содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиблигига алоҳида эътибор қаратсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) амалга оширилган ишлар бўйича Махсус комиссияга тегишли таклифлар ва материалларни, шу жумладан маҳкумларни афв этиш ҳақидаги илтимосномаларни тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссия (А.Х.Шадманов) 2017 йил 20 ноябрга қадар Махсус комиссия томонидан афв этиш ҳақидаги илтимосномалар билан тақдим этилган материалларни кўриб чиқсин ва тузалиш йўлига қатъий ўтган маҳкумларни афв этиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 29 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ф-5071-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги Ф-5071-сон фармойишига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш бўйича махсус комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Абдуллаев И.Б.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Махсус комиссия раҳбари

2.

Муродов О.Б.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Махсус комиссия раҳбари ўринбосари

3.

Артикова С.Б.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари

4.

Камилов К.Ф.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

5.

Бобожонов П.Р.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

6.

Давлетов Р.К.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

7.

Шадманов А.Х.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси

8.

Гулямов Р.Х.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

9.

Эргашходжаев И.Ж.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари

10.

Бобохонов А.А.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлари вазирининг ўринбосари

11.

Каньязов Е.С.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори

12.

Жавлонов Ш.С.

Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси

13.

Усманов Ш.Г.

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб- қувватлаш «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раисининг ўринбосари

14.

Мухамедов У.Т.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони шуъба мудири

15.

Кодиров А.М.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

16.

Хафизов Р.Ф.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи инспектори, Махсус комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги Ф-5071-сон фармойишига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар шахсини ва уларга оид материалларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎1-Ишчи гуруҳ
‎ (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти)

1.‎ Самадов С.И.‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари‎
2.‎ Расулов Р.А.‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи инспектори‎
3.‎ келишув асосида‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими‎
4.‎ Базаров Ж.Ш.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи ўринбосари‎
5.‎ Каримов Б.Б.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори‎
6.‎ Эшанкулов С.Б.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси‎
7.‎ Назаров З.С.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси‎
8.‎ Худаяров К.М.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ бошқарма бошлиғи ўринбосари‎
9.‎ Хайдаров А.А.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ бўлинма бошлиғи‎

‎‎2-Ишчи гуруҳ
‎ (Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Фарғона вилоятлари)

1.‎ Хафизов Р.Ф.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи инспектори‎
2.‎ келишув асосида‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими‎
3.‎ Арабов О.Ж.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси‎
4.‎ Жалов Л.А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори‎
5.‎ Мирабидов С.Ш.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ бўлим бошлиғи‎

‎‎3-Ишчи гуруҳ
‎ (Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятлари)

1.‎ Абдуллаев Г.С.‎ —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи инспектори‎
2.‎ келишув асосида‎ —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими‎
3.‎ Муминов Б.М.‎ —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси‎
4.‎ Рахимов Д.Ф.‎ —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи ўринбосари‎
5.‎ Хамракулова Д.С.‎ —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ бўлинма бошлиғи‎
‎4-Ишчи гуруҳ
‎ (Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари)
1.‎ Усманов С.Х.‎ —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи инспектори‎
2.‎ келишув асосида —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими‎
3.‎ Назаров В.М. —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Олий суди катта консультанти‎
4.‎ Фозилов Х.Х. —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори‎
5.‎ Мухаммадиев О.Б. —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ катта инспектори‎
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2017 й., 08/17/5071/0044-сон)