28.09.2017 йилдаги ПФ-5194-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 20 июндаги ПҚ-381-сон қарорига 3-илованинг ўн тўртинчи хатбошисидаги «Н.У. Қосимов — Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари в.в.б.» сўзлари «А.К. Қодиров — Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида» 2008 йил 7 августдаги ПҚ-938-сон қарорига 1-илованинг ўнинчи хатбошисидаги «М. Ҳожиматов — Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари» сўзлари «А. Қодиров — Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон қарорига 3-илованинг 4-банди «Масъул ижрочи» устунидаги «Республика Маънавият тарғибот маркази» ва «Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази» сўзлари «Республика Маънавият ва маърифат маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарори 11-бандидаги «Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази» сўзлари «Республика Маънавият ва маърифат маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.