27.09.2017 йилдаги 772-сон
ёнғин хавфсизлиги инспекторлари — ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага биноан ҳар чорак якуни бўйича бир лавозим маоши миқдоригача миқдорда бир йўла пул мукофоти билан;
ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчилари — ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага биноан йил якунлари бўйича бир лавозим маошигача миқдорда бир йўла пул мукофоти билан рағбатлантириладилар.
3. Пул мукофоти билан тақдирлаш ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шартлар ва мезонларга мувофиқ Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини баҳолаш натижалари бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Т/р

Фаолиятни баҳолаш мезони

Пул мукофоти билан тақдирлаш шартлари ва тоифалари

Буйруқ қабул қилиш
учун асос

Ёнғин хавфсизлиги инспектори

1.

Йил чораги якунлари бўйича хизмат фаолиятидаги юқори натижалари, махсус билимлар ва кўникмаларни мунтазам равишда такомиллаштириб борганлиги учун

Йил чораги якуни бўйича рейтинг баллари асосида1 ва 2-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

2.

Бириктирилган ва бошқа худудларда, объектларда, қурилмаларда юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олганлиги учун

Содир бўлган ҳар бир ҳолат бўйича — 1-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

3.

Спорт мусобақалари ва танловларда юқори натижалар кўрсатганлиги учун

Тадбирлар натижалари
бўйича —
2-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

4.

Жиноятчиларни ушлашда иштирок этганлиги, жиноятларнинг олдини олганлиги учун

Содир бўлган ҳар бир ҳолат бўйича — 2-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

5.

Оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш ва тўхтатиш бўйича махсус тадбирларда фаол иштирок этганлиги учун

Ўтказиладиган махсус тадбирлар натижалари
бўйича — 1-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

6.

Муҳофаза қилинаётган объектларда ёнғинларнинг олдини олиш ва тугатиш бўйича кўнгилли ёнғин муҳофазаси аъзоларини ҳамда ишчилар ва хизматчиларни ўқитганлик (тайёрлаганлик) учун

Машғулотлар ва машқлар натижалари
бўйича — 2-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

Ёнғинларни ўчириш бўлинмаларнинг сафдорлар таркиби ва хизматчилари

7.

Одамларнинг соғлиғи ва хаётига хавф солаётган ёнғинларда, табиий офатларда, фавқулодда ҳолатларда ва бошқа вазиятларда профессионалликни, қаҳрамонлик ва мардликни намоён этганлиги ва одамларни қутқарганлиги учун

Содир бўлган ҳар бир ҳолат бўйича — 1-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

8.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ёнғинлардан асраб қолиш жараёнида жонбозлик кўрсатганлиги учун

Содир бўлган ёнғин натижалари
бўйича —
2-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

9.

Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда содир бўлган ёнғинларни ўчиришда жонбозлик кўрсатганлиги учун

Содир бўлган ёнғин натижалари бўйича — 1-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

10.

Ўтказилган спорт мусобақаларида, танловларда, ёнғин-техник амалий машғулотлар ва машқларда юқори профессионаллик ва малакага эга эканлигини кўрсатганлиги учун

Ўтказилган тадбирлар якуни бўйича — 2-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

11.

Жиноятчиларни ушлашда иштирок этганлиги, жиноятларнинг олдини олганлиги учун

Содир бўлган ҳар бир ҳолат бўйича — 2-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси

12.

Оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш ва тўхтатиш бўйича махсус тадбирларида фаол иштирок этганлиги учун

Ўтказилган махсус тадбирлар натижалари бўйича — 1-тоифа

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси