— | «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси, Васийлик кенгаши раиси | |
Б.Р. Нарматов | — | энергетика вазирининг ўринбосари |
У.Ш. Бегимкулов | — | олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари |
Б.К. Абдиназаров | — | иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари |
У.Х. Сайидов | — | «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси |
Б.Б. Эшмуратов | — | «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси |
Ш.Ч. Асланов | — | «Шўртан ГКМ» МЧЖ Бош директори |
Ш.Н. Файзуллаев | — | «Jizzakh petroleum» МЧЖ ҚК бош директори (келишув бўйича) |
Лавозими бўйича | — | «ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг ЛТД» компанияси вице-президенти (келишув бўйича) |
Лавозими бўйича | — | «Газпром» ОАЖ бошқаруви раисининг ўринбосари (келишув бўйича) |
Б.Ш. Фазилов | — | «ERIELL» гуруҳи бошқаруви раиси (келишув бўйича) |
Лавозими бўйича | — | «Фарғона НҚЗ» МЧЖ директори (келишув бўйича) |
А.М. Магрупов | — | И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиали директор ўринбосари — ижрочи директори |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 25.09.2017 йилдаги ПҚ-3287-сон
Кучга кириш санаси
26.09.2017
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалида (кейинги ўринларда — Филиал) ва унинг ҳузуридаги ихтисослаштирилган академик лицейда замонавий ўқув материаллари ва лаборатория ускуналарини кенг қўлланиш асосида таълим жараёни сифатини янада ошириш мақсадида:
1. И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиали Васийлик кенгашининг янгиланган таркиби 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
2. И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиали ва унинг ҳузуридаги ихтисослаштирилган академик лицейни жиҳозлаш ва ўқув жараёнини ташкил этиш учун олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ўқув-лаборатория ускуналари ва моддий-техника ресурслари (кейинги ўринларда — товарлар) рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва улар 2020 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг иловада кўрсатилган ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ ташкилотлари томонидан олиб келинадиган товарлар республикамизда ишлаб чиқарилмаслиги тўғрисида берган хулосалари маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ олиб келинадиган товарлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ олиб келинаётган товарлардан мақсадга номувофиқ фойдаланилган тақдирда божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ундирилади.
4. «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти (А.С. Султонов) Филиални ва унинг ҳузуридаги ихтисослаштирилган академик лицейни ўқув жараёни учун зарур бўлган махсус ва ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлашда ёрдам берсин, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 6 июлдаги ПП-1569-сонли қарори 2-бандининг учинчи хатбоши ва қарорнинг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 майдаги ПҚ-5107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 07/21/5107/0434-сон)
LexUZ шарҳи