13.09.2017 йилдаги ПҚ-3272-сон
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, шунингдек, пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, илғор халқаро тажрибага мувофиқ монетар сиёсатнинг янги инструментларини жорий этиш, миллий валютанинг мустаҳкамлигини ва республикада макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда унинг ролини кучайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли Фармони билан валюта бозорини либераллаштириш жараёнларида давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган қатъий монетар сиёсат олиб бориш белгиланган бўлиб, бунда унинг инструментларидан фаол ва мослаштирган ҳолда фойдаланишни назарда тутиш, давлатнинг қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, шунингдек, очиқ бозорда операцияларни амалга ошириш амалиётини ҳамда давлат қимматли қоғозларини гаровга қўйиш билан банкларнинг ликвидлигини ошириш бўйича операцияларнинг жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИ ВА УНИНГ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ

1.

Ўзбекистон Республикаси молия бозори, шу жумладан кейинчалик уларни узоқ муддатли лойиҳаларга йўналтириш билан иқтисодиётда бўшпул маблағларини сафарбар қилиш, шунингдек, пул-кредит сиёсатини самарали олиб бориш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида давлат қимматли қоғозлар бозорини ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ҳукумат қарори

лойиҳаси

2017 йил

1 октябрь

Молия вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.

Инфляциявий таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш учун зарур асослар ва шарт-шароитлар шаклланишига алоҳида эътибор қаратган ҳолда пул-кредит сиёсатини ривожлантириш ва амалга ошириш бўйича ўрта муддатли Концепция ва 2018 — 2021 йилларда Концепцияни амалга ошириш «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

Марказий банк

Бошқаруви қарори

2018 йил

1 мартгача

Марказий банк

3.

Валюта бозори либераллаштирилганидан кейин валюта курси режими ва пул-кредит сиёсатини белгилаш ва ишлаб чиқиш учун Халқаро валюта фонди техник кўмагини жалб қилиш.

Халқаро валюта фонди билан музокаралар олиб бориш

2017 йил

IV чорак

Марказий банк

4.

Умумиқтисодий, солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсати амалиётини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш, амалга оширилаётган иқтисодий ўсиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг баланслилигини ва инфляциянинг паст даражасини уйғунлиги ва мутаносиблигини таъминлаш.

Республика банк кенгаши ва Пул-кредит комиссияси фаолияти, функциялари ва таркибини қайта кўриб чиқиш асосида ягона идоралараро коллегиал органни тузиш

2017 йил

IV чорак

Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

5.

Банк тизимида ликвидликни тартибга солишда уларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида мажбурий захиралар нормаларини қўллаш методларини такомиллаштириш.

Марказий банк

Бошқаруви қарори

2018 йил

I чорак

Марказий банк,

тижорат банклари

6.

Пул бозори ҳолатига ўз вақтида таъсир кўрсатиш, тартибга солиш самарадорлигини ошириш учун қисқа муддатли пул ресурсларини тақдим этиш ва жалб этиш банклараро бозори ягона платформасини ишга тушириш бўйича зарур чораларни амалга ошириш.

Марказий банк

Бошқаруви қарори

2018 йил

I чорак

Марказий банк,

Ўзбекистон Банклар ассоциацияси, тижорат банклари

7.

Қарз воситалари бозорини ривожлантирган ва давлат қимматли қоғозларини муомалага чиқара борган сари давлат қимматли қоғозлари билан очиқ бозорда хусусан РЕПО операциялари, ликвидликни тақдим этиш операциялари, шу жумладан ломбард кредитлари операцияларини амалга оширишни амалиётга жорий қилиш.

Марказий банк

Бошқаруви қарори

Давлат қимматли қоғозлари муомалага чиқарилгандан кейин уч ой давомида

Марказий банк,

Молия вазирлиги, тижорат банклари

8.

Макроиқтисодий модел, шунингдек, кейинчалик тегишли асосланган қарорларни қабул қилиш учун таҳлил ва прогнозлар сифатини ошириш мақсадида ўрта муддатли ва узоқ муддатли макроиқтисодий прогнозни баҳолаш ва шакллантириш методикаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.

Методик кўрсатма

(идоралараро)

2018 йил

IV чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, вазирликлар ва идоралар

9.

Фоизли воситаларни оптималлаштириш ва пул-кредит инструментларининг узатиш механизмининг ишлаш самарадорлигини таъминлаш мақсадида Марказий банк пул-кредит сиёсати асосий индикатори сифатида энг муҳим ставка ва фоиз йўлагини жорий қилиш.

Марказий банк

Бошқаруви қарори

2019 йил

IV чорак

Марказий банк

10.

Пул-кредит сиёсати воситаларидан фаол ва самарали фойдаланиш, шунингдек, уларни доимий такомиллаштириш.

Марказий банк

Бошқаруви қарори

Доимий

асосда

Марказий банк,

тижорат банклари

11.

Банк тизимидаги ликвидликнинг ўзгаришини қисқа муддатли оралиқ прогнозлаштирилиш амалиётига жорий қилиш.

Таҳлилий материал

Доимий

асосда

Марказий банк

12.

Монетар факторлар томонидан инфляцион босим кучайишининг мумкин бўлган хавфларини бошланғич даврида аниқлаш ва инфляция жараёнларини жиловлаш бўйича пул-кредит соҳасида олиб борилаётган чораларнинг самарадорлигини баҳолаш мақсадида асосий пул-кредит агрегатлари ўзгаришини кундалик мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.

Таҳлилий материал

Доимий

асосда

Марказий банк

13.

Хорижий экспертлар ва халқаро молия институтларининг техник кўмагини жалб қилиш орқали, шу жумладан макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича статистик маълумотларни йиғиш ва тузиш сифатини ошириш.

Чора-тадбирлар режаси

Доимий

асосда

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги

II. ИЧКИ БОЗОРДА НАРХЛАР ЎЗГАРИШИ УСТИДАН САМАРАЛИ НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРАЛАРИ

14.

Маҳсулот бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг Давлат реестрига киритилган маҳсулотлар ва хизматлар нархларини (тарифлар) декларация қилиш (тасдиқлаш) амалиётини 2017 — 2021 йилларда босқичма-босқич бекор қилишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ҳукумат қарори

лойиҳаси

2017 йил

IV чорак

Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

15.

Ҳақиқатда юзага келган шарт-шароитлар ва омилларни танқидий таҳлил қилиш асосида ва меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг энергия сиғимини камайтириш, зарур инфратузилма ва муҳандислик-коммуникация тизимини яратиш, шунингдек, ички истеъмол бозорида нархларнинг ошишига олиб келувчи бошқа асоссиз харажатлар ва тизимли муаммоларни бартараф қилиш орқали республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таннархини пасайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш.

Ҳукумат қарори

лойиҳаси

2018 йил

I чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат статистика қўмитаси,

вазирликлар ва идоралар

16.

Инфляция ҳолатлари ва кутилмаларни ҳар томонлама ва фактлар асосида таҳлил қилиш имконини берувчи халқаро тан олинган амалиётга мувофиқ такомиллашган ҳисоб-китоб методикасини жорий қилиш ва истеъмол нархлари индексини тузиш.

Методологик ҳужжат

2017 йил

IV чорак

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги,

Марказий банк

17.

Хориж тажрибасини ўрганиш асосида инфляцион кутилмаларни баҳолашнинг такомиллаштирилган методологиясини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.

Методологик ҳужжат

2017 йил

IV чорак

Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

18.

Халқаро молия институтларининг техник кўмагини жалб қилиш орқали инфляциянинг даражасини прогнозлаштириш ва уни фактлар асосида таҳлил қилишнинг такомиллаштирилган модели ва методологиясини ишлаб чиқиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2017 — 2019

йиллар

Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

19.

Амалдаги мавсумий, иқлим омиллари ва жаҳон нархларининг ошиши, шунингдек, монетар бўлмаган омиллар билан боғлиқ бўлган бошқа сабаблар ҳисобига нархларнинг кескин ўзгаришига тезкор муносабат механизмини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисидаги» ПҚ-3082-сон қарорида белгилаб берилган вазифаларни бажариш доирасидаги чораларни кучайтириш.

Чора-тадбирлар режаси

Доимий асосда

Ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий тури нархларини мониторинг ва назорат қилиш бўйича Республика ва доимий амал қилувчи ҳудудий комиссиялар раҳбарлари

III. ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР ШАФФОФЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ВА ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ

20.

Иқтисодий сиёсатнинг транспарентлигини ошириш ва Халқаро валюта фондининг «Маълумотларни тарқатиш умумий тизими» (МТУТ) лойиҳасида иштирок этиш жараёнини қайта тиклаш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ҳукумат қарори

лойиҳаси

2017 йил

IV чорак

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

21.

Давлат молиялари тўғрисидаги маълумотларнинг шаффофлигини янада ошириш мақсадида уларни давлат секторида ҳисобга олиш Халқаро стандартларига мувофиқ, расмий сайтлар ва расмий босма нашрларда ҳар чоракда эълон қилиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2017 йил

IV чорак

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк

22.

Пул-кредит сиёсати ва банк тизими соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг ёритиш мақсадида жамоатчилик билан алоқаларни такомиллаштириш ва ривожлантириш.

ОАВ вакиллари билан учрашувлар ва интервьюлар ташкил этиш, пресс-релизлар тайёрлаш

Мунтазам

асосда

Марказий банк, Ўзбекистон Банклар ассоциацияси, тижорат банклари

23.

Пул-кредит сиёсатининг ҳар чоракда умумлаштирилган маълумотини бюллетень кўринишида чоп этиш билан бирга Марказий банк ахборот-таҳлилий нашрлари рўйхатини кенгайтириш.

Марказий банк ахборот-таҳлилий нашрлари

2018 йилдан бошлаб ҳар чоракда

Марказий банк, Ўзбекистон Банклар ассоциацияси, тижорат банклари

IV. ХАЛҚАРО МОЛИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА ЧЕТ ЭЛ МАРКАЗИЙ БАНКЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ

24.

Мутахассислар малакасини оширишни ташкил этиш ва инфляциявийтаргетлаш режимига ўтиш чоралари доирасида семинар-тренингларда иштирок этиш орқали маслаҳатлашув учун халқаро экспертларни жалб этиш, етакчи халқаро молиявий институтлар техник кўмагини жалб қилиш.

Семинар-тренингларда иштирок этишва ХВФ, Бутунжаҳон банки, ОТБ ва бошқалар техник кўмагини жалб қилиш

2017 — 2021

йиллар

Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси

25.

Пул-кредит сиёсатини олиб бориш соҳасидаги тажрибасини ўрганиш мақсадида хориж марказий банклари билан ҳамкорлик ўрнатиш.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан хориж марказий банклари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум

2017 — 2019

йиллар давомида

Марказий банк

 LexUZ шарҳи