Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3303-сонли «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш, унинг рақобатбардошлигини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни олиб кириладиган хом ашё ва материаллар билан таъминлаш бўйича қулай шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, аҳолининг истеъмолга нисбатан талаб-эҳтиёжини қондириш мақсадида:
1. 2017 йилнинг 10 сентябридан бошлаб:
товарларнинг айрим турларига нисбатан импорт божи ставкалари 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган акцизга тортиладиган товарларнинг акциз солиғи ставкалари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2017 йилнинг 10 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига 3-иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А. Қўчқоров ва Давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 4 сентябрь,
ПҚ-3254-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 983-модда)